10- МАСАЛА Ҳудудда меҳнатга лаёқатли аҳоли 2 млн. кишини ташкил этади. Шулардан ишламайдиган 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари 80 минг киши, ишловчи ўсмирлар 10 минг киши, ишловчи пенсионерлар 180 минг кишини ташкил этган бўлса ҳисобот даврида жами меҳнат ресурслари сонини аниқланг.
11- МАСАЛА Туман аҳолиси 01.01.09 йилда 530 минг кишини, 01.01.2010 йилда эса, 570 минг ташкил этади. Йил давомида туманда туғулганлар сони 6300 киши ва вафот этганлар сони 4200 киши. Шу йил туманга доимий яшаш учун 44800 киши кўчиб келган ва тумандан 6900 киши кўчиб кетган. Туман аҳолисининг табиий ва механик ҳаракатлари натижаси ва интенсивлиги коэффицентини топинг ва хулоса ёзинг.
12- МАСАЛА Шаҳар аҳолиси 01.01.09 йилда 500 минг киши, 01.01.10 йилда эса - 480 минг кишини ташкил этади. Шаҳар кўчиб келиш коэффиценти йилига 7% фоизни, кўчиб кетиш коэффиценти йилига 10% эканлиги маълум бўлган ҳолда аҳолининг механик ўсиш коэффицентининг топинг.
13- МАСАЛА Ҳудуднинг аҳоли сони 2 йиллик давр бошида 100 минг.кишини шундан меҳнат ресурслари салмоғи 60 фоизни ташкил этади. Ҳудуднинг 1 ва 2 йил даври учун меҳнат ресурсларининг сонини қуйидаги маълумотлар асосида аниқланг:
1 йилда аҳоли сони йил бошига нисбатан 1 фоизга ошган. 2 йилда эса 1 йилга нисбатан 1,5 фоизга ошган. Меҳнат ресурсларини умумий аҳоли сонидан салмоғи 1 йилда йил бошидагига нисбатан 0,015 га 2 йилда эса 0,02 га камайган.
14- МАСАЛА Вилоят аҳолиси 31.12.2008 йилда 300 минг кишини ташкил қилди. Йил давомида вилоятда 3025 туғулганлиги ва ўлиш коэффиценти 11% эканлиги маълум бўлганда 2004 йилда вилоят аҳолисининг умумий ўсишини топинг.
15- МАСАЛА Йил бошида худуддаги меҳнат ресурсларининг сони 2100 минг кишини ташкил этди. Йил давомида 160 минг кишини ишлаётган ўсмирлар ташкил этди.
280 минг киши пенсия ёшига етди, улардан 100 минг киши ишини давом эттирди (йил давомида); меҳнат ресурсларини таркибидан 9 минг киши 1 ва 2 гуруҳ ногирони бўлди, 7000 киши эса вафот этди. Ҳудудда меҳнат ресурсларининг механик ҳаракати қолдиғи 1 йилда 25000 кишини ташкил этди.
1 йилда ҳудуддаги меҳнат ресурсларининг сонини ўзгаришини ва унинг йил оҳиридаги сонини аниқланг.
16- МАСАЛА Вилоят аҳоли сонини ҳисобга олиш санасида меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 1 млн.кишини, шундан 45 фоизи шаҳарда яшаши, қолгани эса қишлоқда яшаши аниқланади. Қуйидагилар аниқ бўлганда рўйхатга олишдан кейинги йил бошидаги меҳнат ёшидаги шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонини топинг.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 40 минг киши (25 минг киши шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Меҳнатга лаёқатли ёшдан чиқадиган аҳоли сони 22 минг киши (12 минг шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги ўлганлар сони 5 минг киши (3 минг киши шаҳарда қолгани эса қишлоқда)
Шаҳар чегарасидан меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган 3 минг киши чиқиб кетди (2 минг шаҳарда қолгани эса қишлоқда)