ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“МЕНЕЖМЕНТ” ФАКУЛЬТЕТИ
“Меҳнат ва ижтимоий соҳа иқтисодиёти” кафедраси
«МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ВА СОЦИОЛОГИЯСИ»
ФАНИДАН
МАСАЛАЛАР ТЎПЛАМИ
Тошкент – 2013
Тақризчи:
Зокирова Н.Қ. – Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси Тошкент шаҳридаги филиали “Меҳнат иқтисодиёт ва бошқарув” кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори.
Тузувчи:
Хайитов А.Б..- ТДИУ, «Меҳнат ва ижтимоий соҳа иқтисодиёти» кафедраси мудири, доцент, иқтисод фанлари номзоди.
© «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фанидан масалалар тўплами – Т.: ТДИУ, 2013.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши ҳамда мамлакат олдига қўйилган бир қатор ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш, мавжуд инсон ресурсларидан самарали фойдаланишни талаб қилади. Соҳибқирон Амир Темур таъкидлаб ўтганидек, «Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби азми қатъий тадбиркор ва хушёр бир киши, минг-минглаб тадбирсиз лоқайд кишилардан яхшидир». Ушбу сўзларнинг маъносидан келиб чиқиб мамлакатда мавжуд инсонларнинг меҳнатини тўғри ташкил этиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириб бориш бозор иқтисодиётининг асосий талабларидан биридир.
Юртбошимизнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида, “Мамлакатимизни ривожлантириш, янгилаш ва модернизация килиш буйича танланган стратегиямизни ва Инқирозга қарши қабул қилган дастуримизни амалга ошириш натижасида юртимиз дунёдаги саноқли давлатлар қаторида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор суръатларини таъминлаш, аҳолимизнинг моддий фаровонлигини юксалтиришга эришгани барчамизга катта мамнуният ва ифтихор багишлайди, албатта”1, деб таъкидланганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Шу ўринда мамлакатда кадрлар сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш давр талабидир. Айниқса, ижтимоий ва иқтисодий соҳани ривожлантиришда мамлакат иқтисодиёти бугунги кунда малакали ва тажрибали кадрларга эҳтиёж сезмоқда.
Талабаларга билим беришда замонавий таълим технологияларининг аҳамияти тўғрисида сўз борганда Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўқув жaрaёнигa янги axбoрoт вa пeдaгoгик тexнoлoгиялaрни кeнг жoрий этиш, бoлaлaримизни кoмил инсoнлaр этиб тaрбиялaшдa жoнбoзлик кўрсaтaдигaн ўқитувчи вa дoмлaлaргa эътибoримизни янaдa oшириш, қисқaчa aйтгaндa, тaълим-тaрбия тизимини сифaт жиҳaтидaн бутунлaй янги бoсқичгa кўтaриш диққaтимиз мaркaзидa бўлиши дaркoр”2 деган сўзларини таъкидлаш ўринлидир. Бу масала “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида ҳам асосий йўналишлардан бири сифатида эътироф этилган.
Ижтимоий соҳа мутахассислари ўз билим ва кўникмаларни оширишда ҳамда тажрибаларини илмий ва амалий синаб кўришлари учун ушбу масалалар тўплами мақсадга мувофиқ равишда яратилди.
Тўплам меҳнат иқтисодиёти ва социологиясини иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан таҳлил қилишни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |