1-БЎЛИМ. МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Мамлакат, ҳудуд ёки туманлардаги меҳнат ресурслари сонини аниқлашдаги бошланғич маълумотлар бўлиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг сони, таркиби ва ҳаракати кўрсаткичлари ҳизмат қилади.
Бунда қуйидаги кўрсаткичлар назарда тутилади.
1)Йил давомида аҳолининг ўртача йиллик сони Р:
Р=(Рб+Ро) /2
бу ерда Рб – аҳолининг йил бошидаги сони;
Ро - аҳолининг йил оҳиридаги сони;
2) Йил давомида умумий туғилиш коэффициенти (n) (промиллда);
n=Ni/P.1000;
3) Йил давомида умумий ўлиш коэффициенти (m) (промиллда);
m=Nj/P.1000;
4) Йил давомида аҳолининг табиий ўсиши (камайиши) (E);
Е=Ni-Nj
бу ерда Ni – йил давомида туғилганлар сони;
Nj – йил давомида ўлганлар сони;
5) Аҳолининг табиий ўсиш коэффициенти (кт) (промиллда);
Кт=Е/Р,1000;
6) Йил давомида аҳолининг механик (миграцион) кўпайиши (камайиши) (С):
C=Mi - Mj ;
Бу ерда Mi – йил давомида кўчиб келган аҳоли сони;
Mj – йил давомида кўчиб кетган аҳоли сони;
7) Аҳолининг механик кўпайиши коэффициенти (КМ);
Км =С/Р.1000;
8) Йил давомида аҳолининг умумий кўпайиши (∆P)
∆P=E+C;
9) аҳолининг умумий ўсиш коэффициенти (ко) (промиллда);
Ко=∆Р/Р.1000;
10) таҳлил қилинаётган йил охирига ёки келаси йил бошига аҳоли сони башорати (Рк):
Pk=PH+E+C.
Меҳнат ресурслари меҳнатга лаёқатли ёшдаги, ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишлаётган фуқаролардан ташкил топади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига асосан меҳнатга лаёқатли ёш чегараси эркаклар учун 16-60; аёллар учун 16-55 ёш ҳисобланади. Бироқ одам организмига қаттиқ таъсир этувчи психофизиологик омиллар билан боғлиқ баъри бир касбий фаолият турлари учун пенсияга чиқиш чегараси 5-10 баъзан ундан ҳам кўпроққа қисқаради. Бу ноқулай оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлаб чиқаришга (масалан кончилар), ҳамда йиллар давомида “меҳнат формаси”ни тутиб туриш имконияти йўқолишига (масалан балет) тегишли.
Реал ҳаётда кўпгина интиёзли пенсионерлар ўз ишида ёки бошқа ишларда меҳнат қилишни давом еттирадилар, шунинг учун ҳам меҳнат ресурслари таркибига кирадилар. Ишламайдиганлари эса улар таркибидан чиқарилади.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги одамларнинг маълум қисмини соғлиғининг ёмонлиги туфайли ҳеч қачон ишламаган ёки ишламай қўйганлар ташкил қилади.
Улар I ва II гуруҳ ногиронлари бўлиб, уларни давлат пенсия билан таъминлайди.
Шундай қилиб меҳнат ресурслари сони қуйидагича аниқланади:
МР=Рмл-Рног+Рпен+Рўсм;
Бу ерда Рмл-меҳнатга лаёқатли аҳоли сони;
Рног-I-II гуруҳ ногиронлари ва имтиёзли пенсионерлар;
Рпен-пенсия ёшида ишлаётганлар;
Рўсм-16 ёшгача бўлган ишлаётган ўсмирлар;
Меҳнат ресурсларининг табиий кўпайиши (МРт)
МРт=Рк-Рч;
Бу ерда Рк- меҳнатга лаёқатли ёшга тўлганлар;
Рч-меҳнатга лаёқатли ёшдан чиққанлар;
Меҳнат ресурсларининг миграцион кўпайиши, ҳамда меҳнат ресурслари сони динамикасининг нисбий кўрсаткичлари (умумий, тибиий ва механик кўпайиш коэффицентлари) барча аҳоли учин ўхшаш кўрсаткичларни ҳисоблаш каби аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |