Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Интернетда 
орқали 
ўтказилувч 
аукционларнинг 
хусусиятлари
Аввало, интернет-аукционлар анъанавий аукционларга нисбатан 
бир қатор афзалликларга эга: қаерда жойлашганидан қатъи назар 
истаган киши бу аукционлар қатнашчиси бўлиши мумкин. 
Аукцион 
ўтказишда 
энг 
катта 
муаммо 
доимо 
барча 
қатнашчиларни бир вақтнинг ўзида бир жойда тўплаш учун 
харажатларнинг катталиги бўлиб келган. Интернет аукционларнинг 
бу жиҳатини қаттиқ ўзгартириб юборди, чунки эндиликда бунинг 
учун ҳамманинг бир жойда тўпланиши талаб қилинмайди. Бу омил 
аукцион қатнашчиларининг харажатларини пасайтириш ва уларнинг 
сонини оширишга имкон беради. 
7.1-жадвалда 
энг 
машҳур 
хорижий 
интернет-аукционлар 
тавсифномаси келтирилган. 
 
 


169 
7.1-жадвал 
Хорижий интернет-аукционлар
Номи
Сотиладиган 
товарлар
Хусусиятлари
eBay (www.ebay.com) 
Ҳамма нарса Рейтинглар. Жуда катта лотлар 
рўйхати. Тўлов— карта, чек ѐки 
пул ўтказиш йўли билан 
Sothebys.Amazon.com 
(www.sothebys. 
amazon.com) 
Ҳамма нарса Рейтинглар. Рақиблар ҳақида 
тақризлар
FirstAuction 
(www.firstauction.com) 
Ҳамма нарса Тўловлар фақат кредит 
карталари ѐрдамида 
Yahoo!Auctions 
(auctions.yahoo.com) 
Ҳамма нарса Тўлов — кредит картаси, пул 
ўтказиш, чек орқали, электрон 
почта орқали (бунинг учун 
тизимда ҳисобрақами очиш 
керак). Рейтинглар ва тақризлар 
AuctionVine 
(www.auctionvine.com) 
Вино 
маҳсулотлари 
Тўлов — чек билан, пул ўтказиш 
ѐки нақд пул билан. Рейтинглар 
Аукцион 
қатнашчилари 
сонининг 
ўсиши 
берилаѐтган 
буюртмалар сонининг ҳам ўсишига олиб келади. Бу бир томондан 
буюртмалардан ҳеч қайси бири белгиланган бошланғич, яъни сотувчи 
савдога қўйилган предметни сотишга тайѐр бўлган минимал нархдан 
ошмаслиги ҳолатининг олдини олишга имкон берса, бошқа томондан 
— тўланувчи аукцион нархи баландроқ бўлади, демак, аукционнинг 
сотувчилар учун фойдалилиги ортади: Интернет орқали ўтказилувчи 
аукционлар анъанавий аукционларга нисбатан анча кўп сонли 
предметларни сотувга қўйиш имкони пайдо бўлади. 
Интернет-аукцион ўтказишни таъминловчи ахборот тизимлари 
ҳеч қандай қўшимча харажатларсиз сотувга исталган миқдорда 
предметлар қўйиш ва кўп сонли қатнашчилар орасида бутун савдо 
жараѐнини таъминлашга имкон беради: аукцион қатнашчиларига 
сотувга қўйилган предметлар ҳақида энг батафсил маълумотлар 
берилади, бундан ташқари, аниқ бир предметни сотиб олмоқчи 
бўлганлар электрон почта ѐки бошқа коммуникация воситалари 
ѐрдамида қўшимча ахборот олиш учун сотувчи билан боғланиши 
мумкин. 


170 
Бундай 
ахборот 
аукцион 
қатнашчиларига 
сотилаѐтган 
предметлар билан яқиндан танишиш имконини беради. Амалиѐтнинг 
кўрсатишича, бу сотувчилар, харидорлар учун ҳам фойдали бўлади. 
Харидорлар учун улар сотувга қўйилган предметларни тўғри баҳолай 
олиши, сотувчилар учун эса харидорлар томонидан сотувга қўйилган 
предметларни аниқ баҳолаш уларнинг буюртмаларида акс этиши 
сабабли муҳим аҳамият касб этади. Натижада интернет-аукциондаги 
сотувчилар кўпроқ буюртма олади, харидорлар эса улар учун керакли 
ва қимматли бўлган предметларни сотиб олади. 
Юқорида 
санаб 
ўтилганлардан 
ташқари, 
интернет-
аукционларнинг улар орқали энг самарали сотилувчи товар турлари, 
қўлланувчи аукцион турлари ва уларда иштирок этувчи шахслар 
учровчи рисклар каби бир қатор хусусиятларни ҳам қайд этиб ўтиш 
керак.
Интернет-аукционлар орқали сотилувчи товарлар
Энг йирик интернет-аукционлар тажрибаси шуни кўрсатадики, 
улар орқали исталган ҳажмда исталган товарларни сотиш мумкин. 
Ҳар ҳолда оддий интернет-дўконларда сотилаѐтган исталган товар 
интернет-аукционларда ҳам бемалол сотилиши мумкин. Шу билан 
бирга аукцион савдоси учун жуда қўл келувчи қуйидаги товар 
турларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 

компьютер товарлари — Интернетда уларнинг потенциал 
харидорларига тўла; янги маҳсулотлар учун аукцион талабни 
баҳолаш ва оптимал бозор нархини аниқлаш воситаси бўлиб хизмат 
қилиши мумкин; 

бозор учун янги юқори технологияли товарлар — Интернет 
мулоқот доираси янгиликлар ва янги технологияларга мойил бўлиб, 
аукцион улар учун талабни аниқлаш ва оптимал бозор нархини 
белгилаш учун қулай восита бўлиши мумкин; 

нархи арзонлашган товарлар — турли хилдаги «нокондиция», 
товар кўриниши бузилган, харидорлар томонидан турли нуқсони 
борлиги сабабли қайтариб берилган товарлар; 

харидоргир бўлмаган товарлар — эски ѐки ўз харидорини 
топмаган маҳсулот; 

яқин ўтмишда сотувда етакчи бўлган товарлар — бозордаги 
янги товарлар томонидан сиқиб чиқарилгач, аукцион эскирган 
моделларни сотиш учун ва уларнинг омборларда тўпланиб 
қолишининг олдини олиш учун яхши имконият тақдим этади; 


171 

коллекцион товарлар — бу турдаги товарлар учун ўзига хос 
мулоқот доираси мавжуд бўлиб, натижада уларга эга бўлиш рақиблик 
кучаяди. 
Аукционлар турлари
Аукционларнинг кўплаб хилма-хил турлари мавжуд бўлиб, 
уларнинг орасидан энг оммавийларини ажратиб кўрсатамиз. Нима 
бўлганда ҳам, аукцион бу ўзига хос мусобақа бўлиб, унда сотувчи ўз 
товари учун максимал фойда олишга, харидор эса товарни минимал 
нархда сотиб олишга ҳаракат қилади. 
Шуни қайд этишни истардикки, аукционлар ставкаларнинг 
ўсиши ѐки пасайишига қараб тақсимланади. Ставкалар минималдан 
максималгача ўсиши ѐки аксинча камайиши мумкин. 
Аукционда сотувлар бир нечта схемалар бўйича бўлиб ўтади: 

стандарт аукцион (инглизча аукцион) — очиқ таклифлар 
формати қўлланади (ҳамма харидорлар бир бирининг таклифи ҳақида 
билади). Сотувчи бошланғич нархни белгилайди, сўнгра харидорлар 
рақобатли курашга киришиб, бирма-бир ўз нархини белгилайди ва 
нархни ошириб боради. Аукцион кураши якунида ким энг баланд 
нарх таклиф қилган бўлса, ўша ғолиб саналади; 

голландча аукцион — инглизча аукционнинг мутлақо акси. 
Унда ҳам очиқ таклифлар шаклидан фойдаланилади, бироқ савдо 
олдиндан 
баланд 
қилиб 
қўйилган 
нархдан 
бошланади ва 
харидорлардан биронтаси қабул қилмагунча пасайтириб борилади; 

нарх бир вақтда таклиф этилувчи аукцион — таклифларнинг 
ѐпиқ шаклидан фойдаланилади. Барча харидорлар бир вақтнинг ўзида 
бошқаларнинг таклифини билмаган ҳолда нарх белгилайди (одатда 
ѐзма шаклда). Ким энг максимал нарх таклиф қилса, ўша ғолиб 
бўлади; 

икки ѐқлама аукцион — таклиф бир вақтнинг ўзида 
сотувчидан ҳам, харидордан ҳам келиб тушади (мувозанатли нарх 
белгиланади). Кўпинча электрон биржада фойдаланилади; 

ѐпиқ таклифлар аукциони — харидор ѐки сотувчи 
белгиланган вақт давомида яширин таклифлар киритади. Ғолиб 
товарни максимал нархдан олдинги нарх бўйича сотиб олади. 
Айтайлик, A харидор 10 АҚШ долл.га тенг; B харидор 15 АҚШ 
долл.га ва C харидор 20 АҚШ долл.га тенг таклиф киритади. Бунда 
макисмал нарх белгилаган С харидор ғолиб чиқади ва товарни ундан 
олдин белгиланган нарх – В харидор таклиф этган (20 АҚШ долл. 
ўрнига 15 АҚШ долл.) нархда сотиб олади. 


172 
Савдо иштирокчилари рисклари
Аукцион савдоларида иштирок этар экан, иккала томон маълум 
бир рискларга учрайди, масалан, харидор мавжуд бўлмаган товар 
учун ҳақ тўлаши мумкин. Рискни пасайтириш учун оппонент 
ишончлилигини текширишнинг айрим усулларини қўллаш тавсия 
этилади. 
Бундай 
усуллардан бири кўплаб виртуал аукционларда 
қўлланувчи 
савдо 
қатнашчиларининг 
рейтинг 
баҳо 
тизми 
ҳисобланади. Унинг моҳияти шундаки, аукцион ғолиби ва сотувчи 
бир-бирига ўзаро алоқа жараѐнида вужудга келган контрагентга 
муносабатни акс эттирувчи баҳо қўяди. Рейтинг фойдаланувчининг 
ишончлилик ва ҳаққонийлигини акс эттирувчи муҳим кўрсаткич 
ҳисобланади. 
Битим тузишдан олдин контрагент билан алоқа ўрнатиш тавсия 
этилади. Кўпинча фойдаланувчи электрон почта манзилини олиши ва 
муаммоли масалаларни шахсан ҳал этиши мумкин. 
Харидор ва сотувчи харид қилинаѐтган товарнинг бозор 
нархидан хабардор бўлиши лозим, акс ҳолда рақобатли курашга 
киришиб кетиб, улар ўз фойдасини эсдан чиқариб қўйиши ва товарни 
жуда арзон нархда сотиб юбориши ѐки жуда қиммат нархда сотиб 
олиши мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish