Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Маҳсулот ѐки хизматга бошланғич нарх белгилаш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

 
7.2. Маҳсулот ѐки хизматга бошланғич нарх белгилаш 
жараѐни ва унга Интернетнинг таъсири 
Компаниянинг мақсадлари ва уларга мос келувчи нарх 
стратегиялари аниқлаб олингач, кейинги қадам бевосита товар ѐки 
хизматнинг нархини белгилаш ҳисобланади. 
Бошланғич нархни белгилаш жараѐни бир нечта босқичдан 
иборат: 

талаб ва унинг тавсифномаларини: талаб эгри чизиғи, нарх 
мослашувчанлиги, нарх сезувчанлигига таъсир кўрсатувчи асосий 
омилларни аниқлаш; 

харажатларни таҳлил қилиш; 

рақобатчилар харажатлари, нархлари ва таклифларини 
таҳлил қилиш; 

нарх шаклланиши усулларининг биридан фойдаланиб нархни 
аниқлаш; 

нархни қабул қилиш психологияси, нархга маркетинг 
мажмуининг бошқа элементлари таъсири, нархга бозор фаолияти 
бошқа иштирокчиларининг таъсири каби қўшимча омилларни 
ҳисобга олган ҳолда якуний нарх белгилаш. 
Талабни аниқлаш энг мураккаб босқичлардан бири эканлиги 
сабабли Интернетдан фойдаланган ҳолда уни аниқлашга энг катта 
таъсир кўрсатувчи омилларга тўхталиб ўтамиз.
Нарх сезувчанлигига таъсир кўрсатувчи омиллар
Биринчи даражали босқичлардан бири талаб ва унинг турли 
омилларга боғлиқлигини аниқлаш ҳисобланади. 
Амалиѐтда талаб эгри чизиғини аниқлаш жуда қийин бўлади. 
Одатда, компания сотув бўйича маркетинг тадқиқоти маълумотлари 
асосида талаб эгри чизиғининг бир нечта нуқтасини аниқлаши ва 
унинг тахминий характерини билиб олиши мумкин, бироқ аниқ 
маълумот олиш жуда қийин бўлади. Бу жараѐнда ѐрдам бериши 
мумкин бўлган янги воситалардан бири интернет-аукционлар 
ҳисобланади, бироқ улар ҳам бу масалада якуний жавобни доим ҳам 
бера олмайди.
Шу сабабли талаб даражасини аниқлаш учун биринчи қадам 
қўйишда истеъмолчининг нарх сезувчанлигига таъсир кўрсатувчи 


164 
омилларни таҳлил қилиш лозим. Хусусан, бу қаторга қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 
1. 
уникал қиммат
— харидорлар товар ўзига хос ѐрқин 
хусусиятларга эга бўлганда нархга унчалик сезувчан бўлмайди; 
2. 
 ўрнини босувчи ҳақида хабардорлик даражаси
— харидорлар 
товар-субститутлар, яъни муқобил товар ва хизматлар мавжудлиги 
ҳақида яхши хабардор бўлмаган ҳолларда нархга унчалик сезувчан 
бўлмайди; 
3. 
таққослаш имконияти йўқлиги
— харидорлар товар-
субститутларни таққослаш имконига эга бўлмаган ҳолларда нархга 
унчалик сезувчан бўлмайди; 
4. 
нарх-сифат нисбатининг таъсири
— харидорлар товар 
юқори сифатга, нуфузга ѐки ўзига хос хусусиятларга эга бўлган 
ҳолларда нархга унчалик сезувчан бўлмайди. 
Интернетнинг нарх сезувчанлик омилларига таъсирини кўриб 
чиқамиз. 
Уникал қиммат омили
Маҳсулотнинг нарх сезувчанлигига унинг истеъмолчи учун 
уникал қиммати катта ҳисса қўшади. Маҳсулотнинг уникал 
хусусиятлари ва фойдаси истеъмолчиларнинг нарх сезувчанлигини 
пасайтиради ва уларнинг бу товар учун пул тўлашга тайѐрлигини 
оширади. Интернет ўз истеъмолчиларига талаб қилинаѐтган 
қимматни таклиф қилувчи компанияларни тақдирлайди ва шу тариқа 
нарх сезувчанлигини пасайтиради.
Албатта, истеъмолчини ўз маҳсулот ѐки хизматларининг 
рақобатчилар маҳсулот ва хизматларидан устунлиги, демак нархи ҳам 
қимматроқ бўлиши лозимлигига ишонтириш қийин, чунки потенциал 
мижозлар, одатда бундай гапларга ишонқирамай қарашади. Компания 
товарларининг уникаллигини исботлаш ва истеъмолчиларни кўпроқ 
пул тўлашга ундашнинг энг яхши усулларидан бири кўпроқ далил 
келтириш ва имтеъмолчиларга компания маҳсулотларини синаб 
кўришга бериш ҳисобланади. Бу масалан, рақамли маҳсулотлар – 
дастурий таъминот, видео ва аудио ѐзувларда алоҳида аҳамият касб 
этади, Интернет бу ишни самарали ва қўшимча харажатларсиз амалга 
ошириш имконини беради. 
Ўрнини босувчи ҳақида хабардорлик даражаси 
Истеъмолчи учун энг қимматли маҳсулотлар ҳам нарх 
мослашувчанлиги юқори бўлиши мумкин бўлиб, бу бозорда 
субститутлар, яъни муқобил товар ва хизматларнинг мавжудлиги 


165 
билан боғлиқ. Маҳсулот агар у битта компания томонидан таклиф 
этилаѐтган бўлса, нархга сезувчан бўлмаслиги мумкин, бозорда бир 
нечта рақобатчи фаолият кўрсатган ҳолларда эса бунинг аксини 
кузатиш мумкин. Бир маҳсулотни бошқаси билан алмаштириш 
имконияти ҳақида хабардорлик нарх сезувчанлигини муқобил 
товарлар ва улар ҳақида билиш билан боғлайди. Интернетнинг нарх 
сезувчанлигига муҳим таъсири хабардорликнинг ўрнини босиш 
самараси орқали ҳам кўрсатилади — ортиқча хабардорлик 
истеъмолчининг олдинги нархда пул тўлашга тайѐрлиги пасайишига 
олиб келиши мумкин. 
Кўплаб чакана савдогарлар Интернет кучли рақобатни юзага 
келтириши, натижада уларнинг бозорда яшовчанлигини сақлаб 
қолиши қийинлашишидан қўрқадилар. Бозорда сотилаѐтган ҳар бир 
маҳсулот учун энг яхши нархли таклифлар топишга имкон берувчи 
он-лайн хизматларнинг пайдо бўлиши катта ташвиш туғдирмоқда. 
Бу соҳага энг яхши мисол қилиб 
www.price.ru
сайтини кўрсатиш 
мумкин. Унда компьютер техникаси ва бошқа юқори технологияли 
асбоб-ускуналар билан савдо қилувчи кўп сонли компаниялар 
жамланган. Сайт сизни қизиқтираѐтган асбоб-ускуналарни қидириш, 
сўров натижаларини товарлар нархи бўйича саралашга имкон беради, 
ҳамда маҳсулотнинг тавсифи ва уни таклиф қилаѐтган фирма ҳақида 
ахборот тақдим этади. Айтиб ўтиш керакки, ушбу бизнес-моделда 
web-узелнинг ўзи маҳсулот сотмайди, у фақат ахборот воситачиси 
сифатида хизмат қилади, холос. 
 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish