Таълим вазирлиги термиз давлат университети Саноат технологиялари



Download 0,53 Mb.
bet14/26
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#180946
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

Ишнинг мақсади. Суперфосфат олиш ва унинг анализини ўтказиш.
Керакли асбоб ва реактивлар. 1. Темир ёки чинни ховонча дастаси билан. 2. 0,2-0,3 мм диометрли тешикли элак. 3. Қуритиш шкафи. 4. Технокимёвий ва аналитик тарозилар. 5. Шиша цилиндр. 6.Пипеткалар. 7.Ариометр. 8.Чинни косача ва чинни стакан таёқчаси билан. 9.Фосфорит кукуни. 10.Концентрланган сульфат кислота. 11. Магнезия аралашмаси (1л ли ўлчов колбасида 55л магний хлорид тузлари 250 мл 10% ли аммиакли сувда эритилади ва ўлчов колбаси кўрсатгичигача сув қуйиб аралаштирилади). 12.Хлорид кислота (р=1,19 г/см3). 13.Фенолфталеин, 1%-ли эритмаси. 14. 25% ли аммиак эритмаси. 15.Патерман эритмаси (1л ли ўлчов колбасида 173г лимон кислотаси эритилади ва 25% ли аммиакли сув билан фенолфталеин бўйича нейтралланади ва ўлчовигача сув қуйиб, аралаштирилади, фильтрланади. Эритманинг 1л миқдорига 173г лимон кислотаси ва 51г аммиак тўғри келади). 16.Лимон кислотаси. 17. 2-3% ли аммиак эритмаси. 18.Воронкалар, стаканлар, шиша таёқчалар, колбалар, фильтр когозлари.
Ишнинг бажарилиши. Технокимёвий тарозида 20-25 г фосфарит кукуни тортиб олинади. Фосфоритни парчалаш учун сарфланадиган сульфат кислотасининг миқдори (мл ҳисобида), фосфоритнинг таркибини ҳисобга олган ҳолда суперфосфат ҳосил булиш реакцияси асосида назарий жихатдан ҳисоблаб топилади.Фосфорит таркибида тахминан 25% Р2О5, 40% СаО, 2% МgО ва бошқалар бўлади. Реакция учун 62-64% ли сульфат кислота эритмаси ишлатилади
Чинни стаканга сульфат кислота эритмаси қуйилади ва 50-600С ҳароратгача қиздирилади. Сўнг стаканга оз-оздан фосфорит кукуни қўшилади. Аралашма шиша таёқча билан 3-4мин аралаштирилади ва 110-1500С ҳароратли қуритиш шкафида 1 соат мобайнида колдирилади. Сўнгра уни совитилади, ховончада кукун холигача майдаланади ва суперфосфатни анализ килинади.
2-2,5г суперфосфат аналитик тарозида тортиб олинади ва чинни косачада майдаланади. Косачага 25 мл сув қуйилади ва аралашма эзгиланади. Эритма 250мл сиғимли ўлчов колбасига фильтрлаб ўтказилади. Фильтрлашда олдин ўлчов колбасига 5-10 томчи хлорид кислота куйилиши керак. Чинни косачадаги масса сув билан яхшилаб фильтрга олиб туширилади. Фильтрдаги қолдиқ яхшилаб ювилади Ўлчов колбасидаги эритма колбанинг ўлчовигача сув билан суюлтирилади ва яхшилаб аралаштирилади. Бу эритмадан суперфосфат таркибидаги сувда эрийдиган фосфор (Р2О5с.з) ни аниқлашда фойданилади (1-эритма).
Фильтр, эримай қолган қолдиқ билан биргаликда 250мл сиғимли иккинчи ўлчов колбасига солинади, унинг устига 100мл Патерман эритмаси қуйилиб, колбанинг қопқоғи ёпилади ва қаттиқ чайқатилади (чайқатиш фильтрнинг толаларга ёйилгунча давом эттирилади). Колба 600С ҳароратли сув ҳаммомида 15 минут ушлаб турилади. Сўнгра колба совитилади, ўлчовигача сув билан тўлдирилади, аралаштирилади ва бошқа колбага қуруқ фильтр орқали фильтрланади. Бу эритмадан суперфосфат таркибидаги ўсимлик ўзлаштирадиган фосфор (Р2О5узл) миқдорини аниқлашда фойдаланилади.( 2-эритма).
Суперфосфат таркибидаги фосфорнинг умумий (Р2О5умум) миқдорини аниқлаш учун 2,0-2,5 г суперфосфат аналитик тарозида тортиб олинади, 250 мл сиғимли ўлчов колбасига оз миқдордаги сув билан ювиб туширилади ва уни устига 30 мл хлорид кислота (р=1,19 г/см3) эритмаси куйилиб, 30 минут қайнатилади. Сўнгра колбанинг ўлчовигача сув қуйилади, аралаштирилади ва бошқа қуруқ идишга фильтрланади (3-эритма).
250-300 мл сиғимли 3 та стакан олиб, 1-стаканга 50 мл 1-эритмадан (Р2О5с.з.) 2-стаканга 50 мл 1-эритма ва 50 мл 2-эритмадан (Р2О5уз), 3-стаканга 50 мл 3-эритмадан ўлчов пипеткаси ёрдамида қуйилади. Стаканларга 25 мл дан Патермен эритмаси қуйилади, аралаштирилади ва 2-3% ли аммиак эритма билан фенолфталеин бўйича нейтралланади. Фосфат ионини чўктириш учун эритмаларга 25-35 мл магнезия аралашмаси аралаштириб турган ҳолда қўшилади, сўнгра 20 мл дан 25 % ли аммиак эритмаси қўшилади. Стакандагиларни 30 минит давомида аралаштириб турилади ва 5-15 соат тинч колдирилади. Магний-аммоний фосфат чўкмалари кучсизлантирилган фильтрлар орқали фильтрланади ва чўкмалар 2-3% ли аммиакли сув билан ювилади. Фильтр, чўкмалари билан биргаликда тигелларга солинади, қуритилади ва муфел печида 1000-10500С ҳароратда қолдиқ оқаргунча қиздирилади ва совитилиб, тортилади.
Суперфосфат таркибидаги фосфор миқдори (Р2О5 ҳисобида) қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

бу ерда: m-магний пирофосфатнинг грамм ҳисобидаги массаси; m1-анализ учун олинган суперфосфатнинг грамм ҳисобидаги массаси; 0,6377-Mg2P2O7 нинг Р2О5 ҳисобига тўғри келадиган коэффициенти.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish