2. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИНИНГ ТУРЛАРИ
Корхоналар томонидан тузиладиган бухгалтерия балансини турли
белгилари бўйича таснифлаш мумкин, масалан тузилган санасига,
маълумотларни жамлаш ҳажмига, субъектларни молиялаштирилишига,
регулировка счетлари қолдиқлари ҳисобга олинганлигига ва бошқа
белгиларига қараб (12-расмга қаранг).
Тузилган санасига кўра бухгалтерия балансини қуйидаги турларга
ажратиш мумкин: кириш (ѐки таъсис ) баланси; бошланғич ва ҳисобот
баланси; тугатиш баланси; бирлаштириш ва ажратиш баланси.
Кириш ѐки таъсис баланси деганда корхонанинг давлат
рўйхатидан ўтган санасига, яъни таъсис этилган кунига тузилган
баланси тушунилади. Одатда ушбу санага тузилган баланснинг активида
фақат таъсисчиларнинг янги ташкил этилган корхона олдидаги қарзи,
баланснинг пассивида эса эълон қилинган устав капиталининг миқдори
кўрсатилади.
Бухгалтерия баланси
Тузилган
санасига кўра
1.Кирии (таъсис) баланси
2.Бошланғич баланс
3.Ҳисобот баланси
4.Тугатиш баланси
5.Бирлаштириш ва ажратиш баланси
Маълумотларни
жамлашига кўра
1.Йиғма баланс
2.Алоҳида баланс
3.Консолидациялаштирилган баланс
12-расм. Бухгалтерия балансини таснифлаш асослари
Do'stlaringiz bilan baham: |