1.3. Маъмурий менежментда тамойиллар тушунчаси
Тамойил - бу белгиланган қоида, у билан ҳар қандай фаолиятда, шу жумладан бошқарув фаолиятида ҳам фойдаланиш мумкин.
Бошқарув тамойиллари бошқарув қонун ва қонуниятларидан келиб чиқади, улар қонунни тушуниш ва бошқарув идораларининг оралиғида бўлади, (яъни бошқарув қонун ва қонуниятларини фойдали ишлатишдир).
Бошқарув тамойиллари иқтисодиёт тизимининг фарқланувчи белгиларини акс еттиради, уларнинг таъсир доирасида ҳаракат қилади ва жамиятда ҳукм сураётган ишлаб чиқариш муносабатлари тавсифидан тўғридан-тўғри келиб чиқади.
Менежмент - бозор иқтисодиётининг илмий дунёқараши бўла туриб, унинг бутунлай бошқа белгиларини акс эттиради: барча турдаги мулкка эга бўлиш ҳуқуқи, шахс ўз-ўзининг иқтисодий имкониятини аниқлаш, яъни ҳар киши ўзи ишлаб топган бойлигига эркин эгалик қилиш, товар ишлаб чиқарувчининг иқтисодий эркинлиги, ижтимоий ҳимоянинг кенг чора-тадбирлари ва бошқалар. Булар ва бир қатор бошқа бозор иқтисодиётининг тамойиллари бошқарув фаолиятининг тамойилларини аниқлаб беради.
Бошқарув тамойилларини учта катта гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Ишлаб чиқариш бошқарувининг умумий ва тузилма-фаолият тамойиллар гуруҳи.
2. Жамоада ўзаро муносабатлар белгиловчи тамойиллари.
3. Менежер - бошқарувчи шахсни шакллантирувчи тамойиллар.
Ушбу гуруҳга фақат ҳозирги даврда эмас, балки келажакда ҳам корхона тараққиётнинг самарадорлик тамойилларини белгиловчи меҳнатни илм асосида ташкил қилиш, компьютерлаштириш тамойилларини, таркибий қайта қуриш тамойилларини киритиш мумкин. Келтирилган барча тамойиллар ҳам менежментнинг бозор иқтисодиёти шароитидаги моҳиятини акс эттиравермайди.
Бозор иқтисодиётда бошқарув тамойиллари ҳукм суришига яна бир мисол. Режалаштириш тамойил бошқарувнинг универсал тамойили ҳисобланади ва бир неча хил иқтисодий формацияларга хосдир. Режалаштириш тамойили сезиларли даражада корхонада бошқарувнинг самаралилигини белгилайди. Тараққий топган давлатлар иқтисодиётни режалаштириш товар ишлаб чиқарувчининг иқтисодий эркинлигига ва шахснинг ўзини ўзи иқтисодий белгилашига асосланади.
Менежментда режалаштириш тамойиллари муҳим, ўзига хос моҳиятга эга. Кўп ҳолларда корхона, фирма ва корпорациянинг ишлаб чиқариш фаолияти стратегик режалаштиришга ўхшаб кетади.
Узоқ муддатли режалаштирилишдан фарқли равишда стратегик менежментда ҳозирги мавжуд восита ва шароитларга суянмай, балки келажакдаги тажриба ва усулларга суянади.
Бир томондан корхона, фирма ва корпорацияларнинг келажак фаолияти самарадорлигини аниқловчи тамойиллар компьютерлаштириш, бошқарув меҳнатини илмий асосида ташкил қилиш, инновация ва таркибий ўзгаришлар киритиш мустаҳкам объектив пойдевор - бозор рақобати қонуниятига асосланган.
Табиийки, бу шароитда менежментнинг тамойилларни ишлатиши корхонанинг яшовчанлигини таъминлайди. Бошқарувга ҳисоблаш техникасини киритиш натижасида кейинги йилларла фирмаларда, корпорацияларда кенг компьютерлаштириш юзага келди. Натижада бошқарув фаолиятининг мазмунига ҳам катта таъсир ўтказилди. Бу эса, бошқарув ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш имконини яратди. Шу билан бир қаторда оҳирги йилларда бу тамойилнинг кутилмаган ҳусусиятлари пайдо бўлди. Маълум бўлишича, баъзи бир компанияларда ҳаддан ташқари автоматлаштиришлар иқтисод қилиш ва самарани ошириш ўрнига зарар кўришнинг бирдан бир сабабчисига айландилар. Бу каби ҳолатнинг сабаби, менежментнинг энг муҳим томонларидан бири - «инсон омили» ҳисобга олмаганликдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида, айниқса унинг тараққиёт топган босқичида фирма, корпорация менежментига янгиликлар киритиш, инновацияга мўлжаллаш катта аҳамиятга эга. Гап у ёки бу жараён элементларининг такомиллашуви тўғрисида эмас, балки ташаббускорлик сиёсати ҳақида бормоқда.
Ташаббускорлик учқунларини қўллаш - бошқарувчининг тўғридан-тўғри вазифасидар. Ундан ташқари бу вазифага ностандарт қарорлар ва янги ғоялар туғилиш жараёнларини излаб топиш ҳамда уларни рўёбга чиқаришга шароит яратиб бериш киради. Менежментнинг диққат маркази янги ғояларни қўлга киритиш, баҳолаш ҳамда ташаббускорларни тақдирлашга қаратилган.
Замонавий менежмент ностандарт шаклдаги тадбиркорлик, инновацион фаолиятларни яратди. Бу махсус инновацион бўлинмаларни, ташкилотлар таркибида таваккалчилик ташаббусига эга эркин гуруҳ, техник экспертлар, микро бўлимлар ташкил қилишдир. Охиргилари ҳозир кенг маънода «венчурлар» деб аталади.
Тараққий топган ва бозор иқтисодиётига тўғри келадиган тамойил - бу фирма, корпорацияларда вақти-вақти билан бошқарув ва ишлаб чиқариш таркибларини қайта ташкил қилиш тамойилидир. У, амалиётнинг кўрсатишига кўра, ташкилотда барқарорлик, ҳаёт ҳукм суришининг бош элементларидан ҳисобланади. Бу каби қайта ташкил қилиш ҳар 3-5 йилда, ҳозирги шароитда эса ундан ҳам тезроқ, 2-3 йилда амалга ошиши керак.
Бу каби ички қайта қуришга имкони бўлмаган фирма, корпорациялар ўз обрўларини йўқота борадилар, бозорда ўз ўринларини кучлироқ рақобатчиларга бўшатиб беришга мажбур бўладилар.
Менежментнинг иккинчи гуруҳ тамойилларига одамлар орасидаги фирманинг ҳар хил тоифадаги раҳбарлари, ишлаб чиқариш жамоа аъзолари орасидаги муносабат билан боғлиқ. Менежментнинг асоси сифатида одамлар манфаатини кўзлаб иш олиб боришни кўрсатиш мумкин. Ҳозирги замонавий менежмент стратегияси биринчи ўринга бу каби муносабатларда шакллар мажмуасини, умумий тушунча билан айтганда инсон омилини ёки одамлар муносабатини қўяди.
Бунга қуйидаги бошқарув тамойиллари киради:
1. Раҳбарлар (менежерлар) ва улар раҳбарлик қилаётган жамоа орасидаги шерикчилик муносабатлари.
2. Ваколат вакиллигини бериш (бошқарувнинг номарказлашув элементи).
3. Менежернинг иложи борича ишловчиларга яхши шароит яратиб бериш бўйича мақсадли кўрсатмаси.
4. Имтиёздан бош тортиш.
5. Иқтисодий, руҳий ва ижтимоий рағбатлантириш чора-тадбирларидан фойдаланиш.
6. Қўл остида ишловчилар билан муносабатда бўлишни кенгайтириш.
7. Ижобий иқлимни сақлаб туриш.
8. Фирманинг «корпоратив» шаклланишида фаол қатнашиш ва бошқалар.
Кўпчилик тамойилларни номи ўзини ўзи тавсифлайди. Масалан, шерикчилик тамойили қаттиқ муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч муносабатларга алмашишни билдиради. Қўл остидагиларга инсон яхши муносабатда бўлиш ва вазифасини ҳалол бажаришни назарда тутади.
Бу каби шерикчилик элементи сифатида ваколат вакиллигини бериш тамойили, яъни ўзи билганича эркин қарор қабул қилиш ҳуқуқини юқори поғона бошқарувидан қуйи поғона раҳбарларга беришдир. Менежмент асосий ишончни ўрта менежерлик корпусига қаратган.
Замонавий менежмент ишдаги фақат соф муносабатларни қайта кўриш билан чекланиб қолмайди. Менежерни яна бир катта вазифаси - фирмада, корпорацияда, бирлашмада ижобий иқлим яратиш ҳамда уларда яратилган ижтимоий, руҳий ва маданий қадриятларни яхши сақлашдан иборат (корпоратив маданияти). Менежмент амалиётида моддий, руҳий, ижтимоий-руҳий рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлатишни сабаб-натижа тамойили ҳукм суриши деб тушунтириш мумкин. Бу тамойилга замонавий менежментда меҳнат унумдорлигини оширишда ҳаракатга келтирувчи ўрин ажратилади.
Биз кўриб чиққан иккинчи гуруҳ тамойиллари табиийки, уни тўла ҳажмда қамраб ола олмайди. Аммо, унга берилган тавсифлар у замонавий менежментда катта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Бу гуруҳ тамойиллари ҳозир иқтисодий тараққий топган давлатларда менежмент сиёсатини белгилаб беради, яъни бошқарувда инсонпарварликка катта эътибор берилади, ишлаб чиқариш ва бошқарув муносабатларида инсон омили устивор ҳисобланади.
Учинчи гуруҳ тамойиллари, раҳбар-менежерни шахс сифатида шаклланиш тамойили деб белгиланган. У ўзида катта ижтимоий-педагогик аҳамият касб этади. Уни биринчи икки гуруҳ тамойиллари учун деб пойдевор деб тавсифлаш мумкин. Бошқарувнинг таъсирчанлиги, ишлаб чиқаришни самарадорлиги, янгиликлар киритиш, сотув бозори учун кураш, бошқарувни инсонпарварлиги яхши тайёрлаган бошқарувчи-раҳбарсиз мумкин эмас.
Тамойиллар - маъмурий менежментдаги асосий тушунчалардан бири бўлиб ҳисобланади. Улар корхона ичидаги ва корхоналарнинг атроф-муҳит (давлат, ижтимоий ташкилотлар, корхоналар) билан муносабатларининг кенг қатламини қамраб олади. Одатда, тамойиллар деганда корхона ўз фаолияти мобайнида амал қиладиган ўзига хос асосий қоидалар, ендашувлар тушунилади. Тамойилларнинг объектив асоси бўлиб жамиятда амал қиладиган иқтисодий қонунлар ва қимматликлар тизими ҳисобланади, буларга инсонга муносабат, ижтимоий адолатни тушунишни мисол келтириш мумкин.
Ишонч ҳосил қилиш тамойилларнинг ғоявий асосини ташкил қилиб, улар тадбиркорлик ва бошқарув ҳулк-атворининг муайян барқарор қоидалари ва меъёрларига таянади. Ушбу қоида ва меъёрлар юридик кучга эга эмас, ҳулк-атворнинг маънавий меъёрлари бўлган ихтиёрий равишда олинган маънавий мажбуриятларни ифодалайди. Барқарорликни "қотиб қолган" деб тушуниб бўлмайди, улар фаолият, шарт-шароитларининг ўзгариши таъсирида шаклини ҳам ўзгартиради. Анъанавий, узоқ муддат амал қилган тамойиллар билан бирга уларнинг янгилари ҳам пайдо бўлади.
Тамойилларнинг меъёрий ҳарактери тавсияларнинг амалий йўналганлигини таъминлаб, корхонанинг барча ишловчиларигача етказилади ва улар тафаккури, ҳатти-ҳаракатларида намуна бўлади. Корхона. фаолиятига таъсир кўрсатиш кучига кўра менежмент тамойиллари раҳбарликнинг тўғридан-тўғри бериладиган топшириқларидан қолишмайди.
Тамойиллар таснифи турлича бўлиши мумкин. Менежментнинг умумий ва ўзига хослик ва ташкилий маданиятни акс эттирувчи алоҳида корхоналар фаолиятининг хусусий тамойиллари фарқланади.
Маъмурий менежментнинг тамойиллари унинг функцияларини ва бошқариш ишларини: режалаштириш, ташкил қилиш, мотивлаштириш, коммуникация, қарорлар қабул қилиш, назоратни амалга оширишнинг бошланғич қоидаларини очиб берувчи тамойиллар бўлиб ҳисобланади.
Маъмурий менежмент тамойилларини таснифлашда унинг функцияларига асосланиш мумкин. Шунингдек, тамойилларни тармоқлар ва менежмент фаолияти соҳалари бўйича ҳам таснифлаш мумкин. Масалан, ходимларни, илмий-техник тараққиётни, ташқи иқтисодий фаолиятни ва бошқаларни бошқаришнинг ўзига хос тамойиллари мавжуд. Ушбу таснифларнинг барчаси бир-бирини инкор этмасдан, ўзаро тўлдиради, менежмент қоидалари тизимини мажмуавий тарзда очиб беради.
Ҳар қандай фаолият турли жараёнлардан ташкил топади. Масалан, талабанинг иши адабиётларни излаш, маърузаларни ёзиб олиш, семинарларга тайёрланиш, уйга берилган топшириқларни бажариш ва бошқалардан иборат бўлади.
Маъмурий менежментнинг асосий вазифалар: режалаштириш, ташкил қилиш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, рағбатлантириш, назорат функцияларидан келиб чиқади.
Менежер фаолияти турларини бошқариш функциялари тавсифлайди. Улар "бошқариш учун нима қилиш керак?" деган саволга жавоб беради. Тажрибали менежер ушбу саволга қуйидагича жавоб бериши мумкин:
Бошқарув функциялари ўз ичига мақсадларни белгилаш, фаолиятни режалаштириш, ишларни ташкил қилиш, топшириқларни тақсимлаш ва ходимларни мотивлаштириш, ишларни бажариш, назорат, баҳолаш ва режага тузатишлар киритишни олади.
Маъмурий менежментнинг муҳим функцияларидан бири режалаштириш ҳисобланади. Режалаштиришда аввал мақсад ва миссия белгиланади ва шунга асосан ташкилотнинг асосий кўрсаткичлари аниқлаб олинади. Ташкил қилиш - бу нормал ишлаш учун зарур бўлган муайян тартибни белгилаш, бу мақсадлар ва уларни ресурслар билан таъминлаш учун зарур бўлган имкониятларга мувофиқ фаолиятни бирлаштириш. Бунда иккита жиҳат эътиборга олинади, яъни ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ташкилот ўз мақсадларига эришишга имкон берувчи ташкилий структурани вужудга келтириш.
Ходимларни бошқариш менежментнинг муҳим соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади. У ходимларни ишни бажариш учун жалб қилишни ифодалайди.
Тартибга солиш фаолиятни бошқариш жараёнида режадан ёки белгиланган топшириқлардан фарқланишларни бартараф этиш, режалаштирилган, ишларнинг тўлиқ бажарилишини таминлаш, қўшимча ресурсларни ишга солиш зарурияти намоён бўлади. Буларнинг барчаси тартибга солиш функциясини тавсифлайди.
Назорат - бу корхона фаолияти жараёнида фарқланишларга барҳам беришга қаратилган менежер фаолиятини акс эттиради. У турли жиҳатлари ҳақида маълумот олишни, аҳволни таҳлил қилиш ва таққослама баҳолашни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |