5.Маҳсулотларни сертификатлаштириш ишларини ўтказиш тартиби Сертификатлаштириш идорасининг асосий йўналиши ахолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида, Республикадаги стратегик мухит ахамиятга эга бўлган корхоаналарда ишлаб чиқариладиган ва валюта шартномалари бўйича Республикага олиб келинадиган маҳсулотларни сертификатлаштиришдан иборат.
Сертификатлаштириш идораси бўйича мутахассисларнинг асосий мақсади сертификатлаштиришга тақдим қилинган буюртма-аризаларни Ўзбекистон Республикаси “Миллий сертификатлаштириш тизими”даги амалда бўлган меъёрий хужжат талаблари асосида кўриб чиқиб сифатли бажаришга қаратилган. Сертификатлаштириш ишларини Ўзбекистон Республикаси “Миллий сертификатлаштириш тизими”даги меъёрий хужжатлар талаблари асосида сифатли бажариш учун идора томонидан O’z Dst ISO 9001 талаблари асосида сифат менежменти системаси хужжатлари ишлаб чиқилиб, жорий қилинган.
Сертификатлаштириш идораси ўз фаолияти йўналишида асосан қуйидагилар назарда тутилган:
Юқори малакали мутахассислар билан таъминланиши;
Сертификатлаштириш ишларини ўз муддатларида, юқори сифатли тарзда мақбул нархларда амалга ошириш;
Сертификатлаштириш идораси ахборотларни сир сақлаш, ғайрсизлик қоидаларига ва сертификатлаштириш натижаларини ҳаққонийлигини таъминлашда буюртмачиларга кафолат бериш;
Буюртмачилар ва бошқа манфаатдор томонлар талабларини тўла қондириш мақсадида сифат менежменти тизимини доимий ривожлантириб бориш.
Сертификатлаштириш идораси раҳбарияти доимий равишда сертификатлаштириш ишлари натижалари ва сифат сохасидаги фаолиятини таҳлил қилиш, ҳамда сифат тизимларини бошқариш бўйича масъул хисобланади.
МАҲСУЛОТЛАРНИ УЗЛУКСИЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ