Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги сертификатлаштириш идорасининг фаолият соҳаси Сертификатлаштириш идораси, фаолиятни олиб бориш учун “Ўзстандарт” агентлигидан аккредитациядан ўтказилган бўлиб, №UZ.AMT. MAI. 164 аттестати тақдим қилинган. Унинг аккредитациялаш доиарсига қуйидаги маҳсулотларни серитфикатлаштириш киради:
Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги сертификатлаштириш идораси маҳсулотларни сертификатлаштириш ва синовларини олиб бориш мақсадида: Вилоятлардаги 17 та худудий синов ва сертификаталаштириш марказларининг сертификатлаштириш идоралари ва аккредитланган синов лабораториялари;
Республика сифат тизимларини жорий қилиш бўлими;
16 тадан ортиқ турли йўналишлар бўйича аккредитланган синов лабораториялари, ҳамда
ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯЛАРИ:
“GRUNDFOS-EXPORT”
“LIEBHERR-EXPORT AG”
“KOMATSU”
“HEWLETT PACKART”
“OTOYOL SANAYI A.S”
“TEREX – GERMANY GMBH”
“TEREX – EQUIPMENT Ltd”
“Purolite International Ltd”
“Crass Ventures Ltd”
“GRUNDFOS PUMPEN VERTRIEB GMBH” билан ҳамкорликда иш олиб боради.
ООО “Видеоскоп”
Республика синов ва сертификатлаштириш маркази божхона терминаллари қошидаги сертификатлаштириш идораси Республика маркази қошидаги сертификатлаштириш идораси “Ўзстандарт” агентлиги тизимига киради.
Тадбиркорларга қулайлик яратиш ва уларнинг вақтини тежаш мақсадида, Тошкент шахрида жойлашган олтита божхона терминалларида
Аэропорт
Акциз
Атторлик
Арк-булоқ
Зафари
Сергели
Сертификатлаштириш бўлимлари мавжуд бўлиб, малакали мутахассислар томонидан тадбиркорларга намунали хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Фаолият сохаси Сертификатлаштириш идораси фаолиятини олиб бориш учун аккредитациядан ўтган бўлиб, унинг аккредитация доирасига қуйидаги маҳсулотларни сертификатлаштириш киради:
Парфюмерия ва косметика, санитария, гигиена воситалари, идишлар;
Болалар ўйинчоқлари, велосипедлар;
Нефт маҳсулотлари;
Гусеницали техникалар;
Ўлчаш воситали;
Қоғоз маҳсулотлари;
Полимер маҳсулотлари;
Қурилиш маҳсулотлари;
Минерал ўғитлар;
Текстил маҳсулотлари;
Халқ истеъмол маҳсулотлари ва бошқалар.
Сертификатлаштириш идораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги №140-сонли “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми талабларини бажариш мақсадида:
Прокуратура қошидаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти;
Давлат божхона қўмиталари;
Давлат солиқ инспекциялари;
Ички ишлар бошқармалари томонидан давлат даромадига олиб қўйилган маҳсулотларни экспертизадан ўтказиб хулоса расмийлаштириб беради.