Молия органларида, ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган бухгалтерия ҳужжатлари
Бюджетнинг ижро этиш бўйича молия органининг бухгалтериясида ҳисобга олинадиган барча операциялар тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак.
Молия органида бюджетнинг ижро этилиши бўйича бухгалтерия муомалаларини ёзиб бориш учун асос бўлиб қуйидаги, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар хизмат қилади:
1) молиялаштириш режаси;
2) 17-сонли шаклдаги молиялаштириш миқдорлари ўзгарганлиги тўғрисида маълумотнома-билдиришнома;
3) 3-сонли шаклдаги маҳаллий бюджетнинг асосий депозит ҳисобракамига келиб тушган даромадлар тўғрисида маълумотнома;
5 ва 12-сонли шаклдаги тайинлаш сертификатлари;
11-сонли шаклдаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича билдиришнома;
21-сонли шаклдаги даромадларни қайтариш тўғрисидаги хулоса;
бюджет маблағлариии таксимловчиларга маҳаллий бюджетдан маблағларни ўтказиш учун тўлов топширикномалари;
8) бюджет бўйича ҳаражатлар сметасини бажарилиши бўйича даврий ва йилликҳисобот;
9)274-сон шаклдаги мемориал ордер;
10)бюджетнинг ижро этилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштириш белгиланган тартибда амалга оширилади. Тузиладиган ҳужжатларнинг матн қисмида ҳам, ракам қисмида ҳам тузатишлар, ифлос қилишларга йўл қўйилмайди. Ҳужжатларда хатолар, хатоларни устидан чизик тортиш, сўнг тепасига тўғри матнни ёки ракамни ёзиш орқали амалга оширилади. Чизик ингичка килиб, унинг тагидан ракамни ўқиш имкониятини яратган холда тортилади. Тузатилган хатолар ҳужжатга имзо чекадиган шахсларнинг имзоси билан тасдиқланади.
Бухгалтерияга келиб тушган ҳужжатлар шакли бўйича (барча реквизитлар ва имзоларнинг мавжудлиги) ва маъноси бўйича (операцияларнинг Қонунийлиги, арифметик ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва бошқалар) текширилади, сўнгра ҳисобга қабул қилинади. Ҳисобга қабул қилинган ҳужжатлар умумий мемориал ордер (274-сонли шакл) билан бир кунлик операцияларнинг барчасига расмийлаштирилади. Мемориал ордерлар операцияларни бажарилишига қараб, лекин ҳужжат олинган куннинг кейинги кунидан кечиқмасдан тузилади ва бош бухгалтер томонидан имзоланади. Мемориал ордерлар ҳисобга олиш регистрларига ёзилишидан аввал биринчи сонидан бошлаб кетма-кет тартибда, ҳар ой учун алохида-алохида ракамлаб чиқилади.
Молия органларида маҳаллий бюджетларнинг ижроси бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги ҳисобга олиш регистрларида юритилади:
а) 1-ф-сонли шаклдаги "Бош журнал" дафтари;
б) 3-ф-сонли шаклдаги бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича талаб килиб олинадиган асосий депозит ҳисобвараклари ва касса ҳаражатлари бўйича дафтари;
в) 4-ф-сонли шаклдаги бошқа бюджетлар билан ҳисоб-китоблар дафтари;
г) 5-ф-сонли шаклдаги Даромадлар дафтари.
Маҳаллий бюджет ижроси бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини олиб боришда ҳисоблаш техникасини куллаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг АХМ томонидан марказлаштирилган тартибда ишлаб чиқилган дастурлар асосида амалга оширилади.
Ҳисоб регистрларидаги ёзувлар тартибли, ифлослантирмасдан ва ўчирилмасдан, устига бегона ёзувларни ёзмасдан ҳамда қаторларни ташламасдан, қаторлар остида ва устида қўшимча ёзувларсиз киритилиши керак. Ҳисоб регистрларидаги ёзувлар операция тугаган кундан кейинги кундан кечиқтирмасдан шарикли ручкада, сиёхда ёзув машиналари ёки бошқа босма жихозлар (мосламалар) ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир ойнинг охирги санасида ҳисоб регистрларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг касса ҳаражатлари бюджет маблағ ажратмаларининг бош таксимловчиларининг ҳисоботлари асосида акс эттирилади.