Бюджет ҳисобини юритишнинг мақсади, вазифалари ва аҳамияти.
Бюджет ҳисобининг вазифалари:
Бюджет ижросини амалга ошириш ва натижаларини шакллантириш;
Бюджет ижроси жараёнини ҳужжатлаштириш ёрдамида рўйхатга олиш;
Бюджет ижроси жараёнида бухгалтерия ҳисобваракларда бюджет маблағлариии ҳолати ва ҳаракатини акс эттириш;
Бюджет ташкилотларида даромадлар ва ҳаражатлар сметалари ижросини амалга ошириш ва натижаларини шакллантириш;
Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби ҳисобваракларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий қийматликлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тулик ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;
Бюджет ижросига оид бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш ва ҳисоботларни тузишдан иборатдир.
Молия органларида шу жумладан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида бюджет ҳисоби давлат бюджети ғазна ижроси шароитида Республика, Крракдлпогистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланиши ҳаражатларини амалга ошириш, бюджет ижроси иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларда бюджет ҳисоби жамғармалар бюджети даромадлари шаклланиши ҳаражатларини амалга ошириш, бюджет ижроси иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби бюджет маблағлари бўйича ҳаражатлар, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва ҳаражатлар сметалари ижросини таъминлайди ва улар иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджет ҳисобининг субъектлари бўлиб молия органлари (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлимлари, Бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари,) бюджет ташкилотлари бўлиб ҳисобланади.
Бюджет ҳисобининг обьектлари бўлиб, бюджет ижроси жараёнида бюджет даромадлар ва ҳаражатлари, бюджет пул маблағлари, бюджет ссудалари, ҳисоблашув бўйича маблағлар, айланма касса маблағлари, бюджет ташкилотларининг даромадлари, ҳаражатлари, пул маблағлари, мулкий қийматликлари ва мажбуриятлари ҳисобланади.
Бюджет даромадлари Ўзбекистон Республикаси "Бюджет кодекси"га мувофиқ давлат бюджети даромадлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади :
Қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар;
Давлатнинг молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилишини, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;
Қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, хадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
Юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл даромадларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
Резидент юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар;
Қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа даромадлар.
Давлат бюджети ҳаражатлари тасдиқланган бюджетдан маблағ ажратиш доирасида қуйидагича амалга оширилади :
Бюджет маблағлари олувчиларнинг жорий ҳаражатлари шаклида;
Жорий бюджет трансфертлари шаклида;
Капитал ҳаражатлар шаклида:
асосий фондлар ва воситаларии (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга; чет элда давлат эҳтиёжлари учун ер ва бошқа мол мулк олишга; давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активлар олишга; давлат заҳираларини вужудга келтиришга;
Капитал ҳаражатларни қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган бюджет трансфертлари шаклида;
Резидент юридик шахсларга ва чет эл давлатларига бериладиган бюджет ссудалари шаклида;
Давлат мақсадли жамғармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида;
Давлат карзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида;Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳаражатлар шаклида.
Давлат бюджети пул маблағлари ҳаракати ва ҳисоби Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан юритилади. Яъни бюджет даромадлари ва ҳаражатлари касса ижроси амалга оширилади.
Бюджет ссудаси - юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағдир. Бюджет ссудаси бюджет ижроси жараёнида юзага келадиган даромадлар бўйича касса узилишларини крплаш учун юкрри бюджетдан қуйи бюджетга ажратилади
Давлат бюджет тасдиқлангандан сўнг давлат ва маҳаллий солиқлар ва даромадлар тўғрисида, маъмурий-ҳудудий бўлинишдаги, корхоналар, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмаларининг бўйсунишидаги ўзгаришлар, турли хилдаги бўйсунишидаги қурилиш объектлари ўртасида капитал қўйилмалар лимитларини қайтадан тақсимланишдаги ўзгаришлар бўйича қабул қилинган янги Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорлари қабул қилиниши натижасида алохида олинган бюджетларга ўзгаришлар киритилган холларда бюджет ижроси жараёнида бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоблашувлар амалга оширилади.
Бюджет ижроси жараёни натижаси бўйича айланма касса маблағлари қолдиги шакллантирилади. Айланма касса маблағлари бўйича меъёр белгиланади.
Айланма касса маблағи меъёри - молия йилида республика бюджети Қорақолпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобваракларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг Қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган энг кам миқдоридир.
Бюджет ташкилотлари фаолияти ҳаражатлари бюджет маблағлари ҳисобига молияланади. Шу билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар манбалар бўйича шакллантирилади. Бунда бюджет ташкилотлари даромадлари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан иборат бўлади. Бюджет ташкилотлари ҳаражатлари смета доирасида ҳаражатлар иқтисодий таснифи бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларининг пул маблағлари Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида очилган шахсий ҳисобваракларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича алохида юритилади. Бюджет ташкилотлари мулкий қийматликларига асосий воситалар, номоддий активлар, арзон ва тез эскирувчи буюмлар, материал қийматликлар ва боищалар киради. Даромадлар ва ҳаражатлар сметалари ижроси жараёнида мулкий қийматликлар ҳисоби белгиланган тартибда юритилади.
Бюджет ташкилотлари сметалар ижроси жараёнида белгиланган вазифани бажариш бўйича жисмоний ва юридик шахслар билан ҳисоблашувларни амалга оширади ва улар бўйича мажбуриятлар юзага келади.