Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари функциялари. Мамлакатнинг давлат бюджетини касса ижроси ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юклатилган. Улар республика бюджетининг касса даромадлари ва касса харажатларини ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағларининг ҳисобини олиб боради, республика бюджетини касса ижроси бўйича ҳисоботларни тузади, республика бюджети даромадлари ва харажатларининг аналитик ҳисобини олиб боради.
Бюджет ташкилотларининг функциялари. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметалари ижросининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади ва бу сметалар ижроси тўғрисида ҳисоботларни тузади.
Асосий тушунчалар ва атамалар
Бюджет жараёни, бюджет даромади, бюджет ҳаражати, бюджет ссудаси, бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоблашувлар, айланма касса маблағлари қолдиги, молия йили, республика бюджети, Қорақолпоғистон Республикасининг бюджети, маҳаллий бюджет, бюджет трансфертлари, Давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилоти, ҳисобваракд.
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
Бюджет ҳисоби фани предмети нимани ургатади?
Бюджет ҳисобининг мақсади, вазифалари нималардан иборат?
Бюджет ҳисобининг объектларини тавсифлаб беринг?
Бюджет ҳисобининг услубий асослари нималардан иборат?
Маъруза 2. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси буйича бюджет ҳисобининг ташкилий -услубий жиҳатлари.
Режа
1.Молия органларида, ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш.
2.Молия органларида, ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган бухгалтерия ҳужжатлари.
3.Молия органларида бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган бухгалтерия ҳисобвараклари ва ҳисоб регистрлари
Молия органларида, ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш
Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет кодекси" ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" ги Қонунларига, "Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқнома", "Давлат бюджети ғазна ижроси бухгалтерия ҳисоби бўйича қоидалари" ва бошқа тегишли Қонуний ҳужжатларга асосан молия органлари (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги, Карокалпогистон Республикаси молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари, шаҳар ва туман молия бўлимлари) бухгалтерия ҳисобини юритади. Молия органларининг бош бухгалтерлари уз ишларида (фаолиятларида) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ижро этиш қоидаларини тартибга солувчи амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга таянадилар.
Молия органларида бухгалтерия ҳисобини юритишдан мақсад давлат бюджети ижроси жараёни бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантиришдан иборатдир.
Молия органларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Давлат бюджети ижроси жараёни муомалаларини бухгалтерия ҳужжатларида акс эттириш;
Бухгалтерия ҳисобваракларда бюджет маблағлариии ҳолати ва ҳаракатини акс эттириш;
Давлат бюджети ижроси натижаларини аниқлаш;
Давлат бюджети ижроси бўйича ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш ва бошқалар.
Молия органларининг бош бухгалтерлари бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, уни юритиш тартиби ва методикаси (услуби) бўйича, қуйи молия органларида, бюджет маблағлариии олувчиларда ва марказлаштирилган бухгалтерияларда ҳисобот тузиш масалалари юзасидан кўрсатмалар беради ва улар устидан назоратни амалга оширади.
Молия органи бухгалтериясининг ҳаражатлар сметалари ва бюджетнинг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоб ва ҳисоботни юритилиши устидан назорат олинадиган даврий ва йиллик ҳисоботларни куриб чиқиш, топшириладиган ҳисоботларда хатолар аниқланган холларда, жойларда текширишлар ва кузатишларни олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
Бош бухгалтерга юклатилган вазифаларни (мажбуриятларни) амалга ошириш учун унга бухгалтерия ҳисоби ва назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар: бюджетнинг даромадлари ва ҳаражатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик ёйилмаси ёки ундан кўчирма, молиялаштириш режалари, буйруқлар, фармойишлар, молиялаштириш хажмларининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотнома-билдиришномалар ва маълумотнома-хабарномалар, бюджетнинг ижро этилиши билан боғлиқ бўлган бошқа материаллар ва ҳужжатлар уз вақтида бериб турилиши керак. Бухгалтерия ходимлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш бош бухгалтер томонидан (ловозим йўриқномасида) белгиланади ва молия органи бошлиги томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |