Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Асосий воситалар киримини ҳисобга олиш



Download 1,84 Mb.
bet68/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

Асосий воситалар киримини ҳисобга олиш

Асосий воситалар қуйидагилар натижасида ташкилот балансига кирим қилинади:

    • олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;

    • капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш;

    • беғараз келиб тушиш;

    • товар-моддий заҳиралар таркибидан ўтказиш;

    • асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш;

    • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар.

Асосий воситаларни бухгалтерия ҳисобига кирим қилиниши асосий воситаларнинг дастлабки қиймати бўйича амалга оширилади.
Cотиб олинган асосий воситалар, тугалланган қурилишлар ва иншоотлар, шунингдек, ташкилотнинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг дастлабки қийматига уларнинг сотиб олиш нархи ва уларга қилинган барча харажатларнинг тўлиқ суммасида, жумладан, мазкур асосий воситаларни фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда киритилади.
Сотиб олинган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
- етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
- асосий воситаларни сотиб олиш (қуриш) муносабати билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари, шу жумладан божхона божлари ва йиғимлари (агар улар қопланмаса);
- асосий воситаларни сотиб олиш (қуриш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
- асосий воситаларни етказиб бериш (қуриш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
- асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
- асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
- активдан фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
Ташкилотнинг ўзида тайёрланган (қурилган) асосий воситаларнинг дастлабки қиймати асосий воситаларни тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича амалга оширилган барча ҳақиқий харажатлар суммаси (таннархи) бўйича акс эттирилади.
Беғараз олинган асосий воситанинг дастлабки қиймати бухгалтерия ҳисобида қабул қилинган санадаги уларнинг белгиланган тартибда аниқланган жорий қиймати бўйича акс эттирилади.
Ҳисобга қабул қилинган асосий воситаларнинг дастлабки қийматини ўзгартиришга асосий восита объектларида амалга оширилган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция ёки модернизация қилиш, қисман тугатиш ва қайта баҳолаш амалга оширилган ҳолларда рухсат этилади.
Қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларига асосий воситалар объектининг технологик ёки хизмат мўлжалининг ўзгариши, оширилган ишлар кўлами ва сифатни янада яхшилашга доир бошқа ҳоллар туфайли қилиниши лозим бўлган ишлар киритилади.
Реконструкция қилиш ишларига ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш билан боғлиқ бўлган ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сифатини яхшилаш ва номенклатурасини ўзгартириш мақсадларида асосий воситаларни реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган мавжуд асосий воситалар объектларини қайта қуриш киритилади.
Асосий воситалар олди сотди шартномаси бўйича сотиб олинганда, беғараз олинганда юк хати (счёт фактура ёки накладной)га асосан бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан олинади. Корхонада рахбар томонидан тузилган асосий воситаларни қабул қилиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича доимий фаолият қиладиган комиссия томонидан асосий воситани балансга қабул қилиш бўйича АВ-1 шаклдаги бюджет ташкилотларида асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида далолатнома тузилади. Бу далолатнома икки нусхада тузилиб, рахбар томонидан тасдиқланади ва тегишли бўлган техник хужжатлар(паспорт ва бошқалар) илова қилинади.
Қўшимча қурилган, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, реконструкция ёки модернизация қилинган асосий воситалар бўйича тугалланган ишларни қабул қилиш АВ-3-сон шаклдаги қўшимча қурилган, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, реконструкция ёки модернизация қилинган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома мазкур ишларни амалга оширган ва қабул қилиб олган шахслар томонидан имзоланади.
Товар-моддий заҳиралар таркибидан ўтказилганда ёки инвентаризация натижасида асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектлари комиссия томонидан асосий воситани балансга қабул қилиш бўйича АВ-1 шаклдаги бюджет ташкилотларида асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида далолатнома тузилади. Юқоридаги хужжатларга асосан АВ-6, АВ-8, АВ-9 – сон инвентар карточкалар очилади ва бухгалтерия ёзувлари берилиб 274-сон шаклдаги 6-мемориал ордерда акс эттирилади. Мемориал ордердан 308-сон шаклдаги бош журнал китоби ва ҳисобот шаклларига туширилади (1-чизма).



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish