Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси


Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш ва улар ижроси ҳисобининг ҳусусиятлари



Download 1,84 Mb.
bet64/229
Sana13.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#785649
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   229
Bog'liq
Бюджет хисоби УУМ 2020-2021

Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш ва улар ижроси ҳисобининг ҳусусиятлари.

Ташкилотлар белгиланган шаклда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметани ҳар йили тузадилар ва тасдиқлайдилар. Бунда, ташкилотлар бюджетдан ташқари маблағлар тушумларини ва харажатларини режалаштиришни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширадилар.

  1. Ташкилотлар қуйидаги бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларни тузадилар:

- Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси;
- Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;
- таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушумлар;
- қонунчиликда белгиланган бошқа барча бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар.
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бундан мустасно, сметалар тегишли молия органларида харажатлар сметаси учун белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларни тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ташкилотларнинг харажатлар сметаси учун юқорида айтиб ўтилган Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметада бюджетдан ташқари маблағлар тушумларининг ҳажми ва ушбу маблағлардан фойдаланиш йўналишлари қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметаларнинг даромад қисмига бюджетдан ташқари маблағларнинг қонунчиликка мувофиқ барча шаклланиш манбаалари бўйича кутилаётган маблағлар тушуми ва молия йилининг бошига маблағлар қолдиғи киритилади.
Қонунчиликка мувофиқ бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметалар ҳисобидан ходимлар бирликлари сақланган ҳолларда, сметага штатлар жадвали илова қилинади. Бунда, рўйхатдан ўтказиладиган бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета билан бирга штатлар жадвали ҳам рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинади.
Ташкилотларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси ва штатлар жадвали, шунингдек амалдаги харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига киритиладиган ўзгартиришлар улар молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг амалга киритилади.
Ташкилотларнинг тасдиқланган сметаси ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш мазкур ташкилотни молиялаштириш амалга ошириладиган тегишли бюджетнинг параметрлари тасдиқланган пайтдан бошлаб қирқ кундан кечиктирмай (аммо, молия йилининг 10 февралидан кечикмаган ҳолда) тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
Молия органларининг раҳбарлари, қарамоғида қуйи ташкилотлари бор бўлган юқори ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда, ҳар бир ташкилотни рўйхатдан ўтказиш муддатларини белгиланган муддатда рўйхатга олишни бутунлай тугатишни ҳисобга олган ҳолда белгилайдилар.
Харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета ва вақтинчалик харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:
-Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети тасарруфидаги ташкилотлар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида;
-Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети тасарруфидаги ташкилотлар – Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида;
-шаҳарлар ва туманлар бюджети тасарруфидаги ташкилотлар – шаҳарлар ва туманлар молия бўлимларида.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish