Штатда турмаган таркибга шартнома бўйича бажарган ишлари учун тўлов ҳисобланганда
241,251,261,271
159
Бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси
2
Штатда турмаган таркибга шартнома бўйича бажарган ишлари учун тўлов ҳисобланганда
159
11-счётнинг тегишли субсчётлари
Шахсий ҳисобварақдан кўчирма
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоблашувлар ҳисоби
Бюджет ташкилотлари томонидан қонунчиликка мувофиқ бюджет билан, шунингдек бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмаларга доир, жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар олиб борилади. Бюджет билан солиқлар бўйича ҳисоблашувларни амалга оширади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2015 йил 1 январгача бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари давлат бюджетига ундириладиган солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан озод қилиниши, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базани мустаҳкамлашга, шунингдек уларнинг ҳодимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилиши белгиланган. Шунинг учун бюджет ташкилотларида солиқлар бўйича фақат ходимларни иш ҳақидан қонунчиликда белгиланган миқдорда даромад солиғи ушланмалари амалга ошрилади ва бюджетга ўтказиб берилади. Лекин бухгалтерия ҳисобида солиқлар бўйича имтиёзлар ҳисоби алоҳида акс эттирилади. Мажбурий ажратмалар бўйича ягона ижтимоий тўлов қонунчиликда белгиланган тартибда (хозирда иш ҳақига нисбатан 25% миқдорида) ҳисобланиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказиб берилади. Ходимларни иш ҳақига нисбатан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари (хозирда иш ҳақининг 1% миқдорида). Ҳалқ банки бўлимларида очилган шахсий ҳисобварақларга ўтказилиб борилади. Бундан ташқари ходимларнинг иш ҳақига нисбатан (хозирда 4.5% миқдорида) Пенсия жамғармасига ушланма (бадал) амалга оширилиб ўтказиб берилади. Шунингдек Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳодимларнинг ижтимоий тўловларини (қонунчиликда белгиланган миқдорда ишловчи ходимларга нафақалар ва бошқалар) қоплаш учун ажратиладиган маблағлар бўйича Пенсия жамғармаси билан ҳисоблашувлар амалга оширилади. Булардан ташқари қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат мақсадли жамғармалари (Республика йўл жамғармаси ва бошқалар) билан ҳисоблашувлар амалга оширилиб ҳисобланган ажратмалар имтиёз кўринишида акс эттирилади. Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган мажбурий ажратма ва ушланмалар бўйича бухгалтерия маълумотномалари, расчётлари тузилиб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси) акс эттирилади ва бир вақтни ўзида тегишли бухгалтерия ёзувлари берилиб тегишли мемориал ордер - жамланма қайдномаларига туширилади. Мемориал ордер - жамланма қайдномалар асосида 308-сон шаклдаги Бош журнал китоби ва ҳисобот шакллари тўлдирилади.
Бухгалтерия ҳисобида юқорида келтириб ўтилган бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар, ушланмалар ва бошқалар бўйича ҳисоблашувлар ҳисоби
16 “Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар” счёти қуйидаги субсчётларга бўлинган ҳолда юритилади:
160 “Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар”;
161 “Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар”;
162 “Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ҳисоб-китоблар”;
163 “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар”;
169 “Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар”.
160 “Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар” субсчётида бюджет билан қуйидагилар бўйича қилинадиган ҳисоб-китоблар ҳисоби юритилади: иш ҳақи ва бошқа тўловлардан ушлаб қолинган солиқлар, айбдор шахс ҳисобига олиб борилган ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган камомадлар суммалари, моддий қимматликларни сотишдан тушган ва қонунчиликка кўра бюджет даромадига ўтказилиши керак бўлган суммалар ва бошқа бюджет билан ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Бу субсчётнинг кредит томонида ҳисобланган солиқлар суммаси, дебет томонида ҳисобланган солиқларни ўтказилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.