Таълим вазирлиги низомов Шухрат Рашидович



Download 3,18 Mb.
bet7/58
Sana01.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#724242
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58
Bog'liq
Kitob

1.5-жадвал Жисмоний емирилишни аниқлашда қўлланиладиган баҳолаш кўрсаткичлари [7]
(пойдевор мисолида)

Ҳолати

Емири- лиш,
%

Белгилар

Пойдеворни текшириш мумкин

Пойдеворни бевосита текширишнинг иложи йўқ

Яхши

0-10

Деформация йўқ, терма тўғри ҳолатда; терма тошлари ва қоришманинг сифати яхши; цокол қисмида ўзгариш йўқ; ертўла қуруқ ҳолатда.

Цоколда ҳеч қандай ўзгаришлар ва дарзлар йўқ; девор термасида, карнизда, сарбасталарда, дераза остки қисмларида горизонтал қийшайишлар йўқ; чўкиш
кузатилмайди.

Тўлиқ талабга жавоб беради

11-20

Конструкциянинг мустаҳкамлигига таъсир қилмайдиган эски деформацияларнинг сезиларсиз излари кузатилади; терма тўғри ҳолатда; терма тошлари ва қоришманинг сифати яхши; цоколда эски деформациялар ва дарзларнинг сезиларсиз излари кузатилади; ертўла қуруқ
ҳолатда.

Цоколда эски деформациялар ва дарзларнинг сезиларсиз излари мавжуд; деворларнинг горизонтал текислиги умумий ҳолда тўғри кўринишга эга, сарбаста ва карнизларда сезиларсиз дарзлар мавжуд; давом этувчи чўкишлар кузатилмайди; бинонинг четки деразалари сарбасталари атрофидаги дарзлар кейинроқ қурилган қурилишлар
таъсиридан юзага келган.

Қониқар- ли

21-30

Нотекис чўкишдан дарак берувчи белгилар, сезиларсиз дарзларнинг пайдо бўлиши; терма тўғри ҳолатда; терма тошлари ва қоришманинг сифати яхши; цоколда бир қанча хавфсиз оғиш ва дарзлар кузатилади; ертўла поли нам, деворлари қуруқ ҳолатда.

Цоколда эски дарзлар ва оғишларнинг сезиларсиз излари мавжуд; деворларнинг горизонтал текислигининг баъзи жойларида сезиларли нотекисликлар кузатилади. Шунингдек, баъзи жойларда сезиларли даражадаги эски дарзларнинг мавжудлиги;
нотекис чўкишнинг давомийлиги кузатилмайди.

Тўлиқ
қониқар-

31-40

Бузилиш хавфини
тўғдирмайдиган нотекис

Цоколда сезиларли даражадаги
дарзлар ва оғишлар мавжуд;

ли ҳолатда эмас




чўкишдан дарак берувчи сезиларли белгилар; терма нотўғри кўринишга эга; терма тошлари ва қоришманинг сифати ўртача; цоколда оғишлар ва вертикал дарзлар пайдо бўлган; деворлар намлик киришидан
ҳимояланмаган.

деворларда аввал пайдо бўлган кўп сонли дарзларнинг мавжудлиги; горизонтал текислигининг кўпгина жойларида нотекисликлар кузатилади.
Нотекис чўкишдан дарак берувчи белгилар сезиларсиз, бузилишдан дарак берувчи белгилар эса йўқ.

Қониқар- сиз

41-60

Алоҳидаги устунларнинг терманинг бузилишидан дарак берувчи сезиларли даражадаги дарзлар билан оғиши; давом этувчи чўкишдан дарак берувчи белгилар; конструкция чора тадбирларсиз бузилиш хавфи остида ҳисобланади.

Цоколда сезиларли даражадаги дарзлар ва оғишлар мавжуд; деворларда ва уларнинг ўзаро бирлашган жойларида кўп сонли дарзларнинг мавжудлиги; фасаднинг горизонтал текислиги сезиларли даражада қийшайган; деформациялар тўғридан–тўғри бузилиш хавфидан дарак бермайди ҳамда нотекис чўкиш
ҳолати кузатилади.

Ночор ҳолатда

61-80

Терма бузилган ҳолатда; таъмирлаш мақсадга мувофиқ
эмас.

Девордаги деформация шу даражадаки, бу ҳолат терманинг
бузилиши хавфидан дарак беради.

Яроқсиз

81-100

Белгилар ночор ҳолатдан
дарак беради.

-

Темирбетон конструкциялардаги арматуранинг диаметрини, ҳимоя қатламини қалинлигини ва ораѐпма, девор ва бошқа конструктив элементлардаги металл қисмларнинг кесим юзасини аниқлаш учун ВИМ, ИЗС, ТЗС, ИСМ ҳамда замонавий Ферроскан PS200 турдаги приборлар қўлланилади. Металлда, пайвандлаш натижасида юзага келадиган механик кучланишни ўлчаш учун ва дарзларни аниқлаш учун ИНТ-М2 асбоби ВД-1 ва ВД-2 олинадиган датчиклари билан бирга замонавий УЗК СКАРУЧ дефектоскоплари қўлланилади.





    1. Бино конструкцияларини техник ҳолатини баҳолаш




      1. Бетон ва темирбетон конструкцияларини баҳолаш

Бино ва иншоотларнинг бетон ва темирбетон конструкцияларини техник ҳолатини баҳолаш ГОСТ 22690-88, ГОСТ 30744-2001 ҳамда РСТУз 872-98 талаблари асосида амалга оширилади.
Юк кўтарувчи конструкцияларни чегаравий ҳолатлар бўйича лойиҳалаш ва ҳисоблаш тамойилларига кўра текширишда аниқланган нуқсонларни қуйидаги турларга ажратиш лозим: юк кўтариш қобилиятини пасайишига ѐки таъминламасликка олиб борувчи нуқсонлар, конструкцияни
меъѐрий эксплуатацияга яроқлилик нуқтаи назаридан йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонлар. Шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, биргина нуқсоннинг ўзи конструкциянинг, ҳам юк кўтариш қобилияти бўйича қониқарсизлигини, ҳам эксплуатацияга яроқсизлигини кўрсатади. Элементнинг бўйлама ўқига нисбатан нормал дарзнинг кенглиги чўзилувчи зонада аcrc>0,4 мм эканлиги, чегаравий ҳолатнинг 2-гуруҳида қўйилган дарзнинг очилиш кенглиги аcrc<0,3 мм талабини бажарилмаганлигидан далолат беради ва бир вақтнинг ўзида арматуранинг оқувчанлик чегарасига етиш имконини кўрсатади, бу эса элементнинг юк кўтариш қобилиятининг йўқолиши билан боғланган.
Бетон ва темирбетон конструкциялар учун характерли нуқсон - бу дарзлардир. ҚМҚ 2.03.01-96 [27] талабларига кўра эксплуатация шароити, арматуралаш тури, кесимнинг зўриқиш ҳолати (чўзилиш, сиқилиш) дарзбардошлилик тоифаларига боғлиқ равишда ноагрессив муҳит шароитида чегаравий йўл қўйиладиган дарз очилиш кенглиги 0,1-0,4 мм гача бўлиши мумкин. 1-тоифали дарзбардошлилик учун, дарз ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди. Темирбетон конструкцияларида ҳосил бўладиган дарзларни, тайѐрлаш, ташиш ва монтаж қилиш жараѐнида, ҳамда муҳитнинг юк ва таъсирлари билан боғлиқ турдаги дарзларга ажратиш лозим.
Эксплуатация давригача пайдо бўлувчи дарзларга қуйидагилар киради: киришиш, бетоннинг юза қатламини тез қуриши ва ҳажмининг қисқариш оқибатида, ҳамда бетоннинг кўпчишидан, нотекис совишидан, тайѐрлаш жараѐнидаги технологик сабаблардан (уларнинг улуши 60% гача етади), нотўғри тахлашдан келиб чиқадиган дарзлар, ташиш ва монтажда, конструкция хусусий оғирлигидан, лойиҳада кўзда тутилмаган схемада қўйиладиган куч таъсиридан ва ҳ.к.
Эксплуатация даврида пайдо бўладиган дарзларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин: ҳарорат-намлик деформациялари натижасида хосил бўладиган дарзлар, замин грунтини чўкишининг нотекислигидан пайдо бўладиган дарзлар, темирбетон элементларининг чўзилувчи зўриқишини қабул қилиш қобилиятини оширувчи куч таъсири билан боғлиқ дарзлар.
Ёпма плиталари учун томонларининг нисбати турлича бўлган плитанинг пастки чўзилувчи юзасидаги куч таъсири билан боғлиқ дарзларнинг ривожи характерлидир. Бунда бетоннинг сиқилган зонаси ҳали сақланган бўлca ҳам, бетоннинг сиқилувчи қисмининг сиқилганлиги плитанинг тўла бузилиши хавфи борлигини кўрсатади. Сиқилувчи элементларда арматура бўйлаб бўйлама дарзларнинг пайдо бўлиши, бўйлама сиқилган арматуранинг кўндаланг арматуралар миқдорининг етарли эмаслиги билан боғлиқ бўлганлигидан дарак беради.
Темирбетон элементларда арматура бўйлаб дарз кўринишидаги ва қатламининг кўчиши арматуранинг коррозиядан бузилишини келтириб чиқарган бўлиши ҳам мумкин, бундай ҳолларда бўйлама ва кўндаланг арматуранинг бетон билан тишлашувининг бузилиши рўй беради.


Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish