3.10-расм. Устун ости пойдеворини кучайтириш.
а-темирбетон пойдеворининг таянч қисми юзасини кенгайтириш; б-ғиштли устундан тушадиган юкнинг бир қисмини тўсинга узатиш учун мослама;
1-пойдевор; 2-қўшимча қўйиладиган бетон; 3-пойдеворнинг ишчи арматураси; 4- қўшимча қўйиладиган арматура; 5-синдириб олинган бетон қисми; 6-пайванд; 7-бетон тўшамаси; 8-ғиштли устун; 9-металлдан тайѐрланган тўсин; 10-пойдевор; 11-қумли тўшама; 12-металл пластинка; 13-тортувчи болтлар.
Пойдеворларни кучайтириш учун самарали восита, унча катта габаритлар талаб қилинмайдиган ва киритилиши билан ишга киришиб кетувчи йиғма устун қозиқ ҳисобланади. Устун қозиқларнинг камчилиги, иш жараѐнининг сермеҳнатлилиги ҳамда пойдевор товони остига чуқур
қазишдир. Бу эса кучайтириш жараѐнида юк кўтаришини камайтиради. Пойдеворларни кучайтиришда турли ҳилдаги яхлит қўйма устун қозиқлар ҳам қўлланилади:
l) Бурғулаб уриладиган (қурилма баҳайбат, лекин ҳар қандай грунт шароитларида қўлланиши мумкин);
Босим остида штампловчи;
Виброштампловчи (ҳар қандай гидрогеологик шароитда қўлланилиши мумкин, мураккаб қурилма талаб қилмайди);
Страус устун қозиқ (сизот суви бўлмаган ҳолларда).
Пойдеворларни кучайтиришни ҳисоблаш тегишли меъѐрий ҳужжатлар ҚМҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда чегаравий ҳолатларнинг иккала гуруҳи бўйича бажарилади. Биринчи гуруҳ бўйича пойдевор конструкциясининг мустаҳкамлиги ва замин грунтининг юк кўтариш қобилияти бўйича ҳисобланади. Иккинчи гуруҳ бўйича заминни деформация бўйича ҳисоблаш, унда бино билан заминнинг биргаликда ишлашини ҳисобга олиш талаб қилинади.
Девор, устунларни кучайтириш усуллари
Тош-ғишт конструкциялардан қурилган бино ва иншоотларни реконструкция қилишда юк кўтарувчи элементларнинг ҳақиқий мустаҳкамлигини баҳолаш муҳимдир. Бу баҳолаш арматураланган ва арматураланмаган конструкциялар учун бузувчи юклар усули билан заминда, ғиштнинг, қоришманинг ҳақиқий мустаҳкамлиги, арматура пўлатининг оқиш чегарасини ҳисобга олиб бажарилади. Бунда конструкциянинг юк кўтариш қобилиятини пасайтириши мумкин бўлган барча омилларни: дарзлар, жиддий шикастланишлар, терманинг вертикалдан оғиши, юк кўтарувчи конструкциялар орасидаги боғланишни бузилиши ва шу кабиларни ҳисобга олиш зарур. Тош-ғишт конструкциялари асосан сиқилишга ишлаганлиги учун, кучайтиришнинг самаралироқ усули пўлат, темирбетон ва
арматураланган қоришмали ҳалқалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ (3.11-расм).
Тош-ғишт термаси халқада ҳар тарафлама сиқилган шароитда ишлайди. Бунда унинг кўндаланг деформацияси камаяди ва унинг оқибатида бўйлама кучга бўлган қаршилик кўпаяди, натижада конструкциянинг юк кўтариш қобилияти ортади.
Пўлат халқа 2та асосий элементдан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |