ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Навоий Давлат Кончилик Институти
“Умумий Физика” кафедраси
«Янги Ўзбекистон тараққиётида физика фани долзарб муаммолари ва уларнинг инновацион ечимлари» мавзусидаги
Институт миқёсидаги иқтидорли талабалар, магистрлар ва ёш олимлар иштирокидаги илмий
анжуманига
таклифнома
(Мирзо Улуғбек таваллудининг
628 йиллигига бағишланади)
27 март 2022 йил
2022 йил 27 март куни Навоий давлат кончилик институти “Умумий физика” кафедрасида буюк мутафаккир олим Мирзо Улуғбек таваллудининг 628 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистон тараққиётида физика фани долзарб муаммолари ва уларнинг инновацион ечимлари» мавзусида институт миқёсидаги иқтидорли талабалар, магистрлар ва ёш олимлар иштирокидаги илмий анжумани ўтказилади.
Анжуман ишида:
1. Ўзбекистонда Физика ва техника соҳасидаги долзарб муаммолар тадқиқодлари
2. Буюк аждодларимиз илмий меросининг табиий фанлар ривожидаги ўрни
3. Физика фани ва кончилик саноати соҳалари интеграцияси
4. Ҳудудий глобал муаммоларнинг физикавий инновацион ечимлари
Сизни ушбу анжуман ишига иштирок этишга таклиф этамиз ҳамда қуйидаги анкетани талаб даражасида ёзиб, уни анжуман материаллари (Тезислар 2 бетда тўлиқ ҳолида 2 нусхада 2022 йилнинг 25 мартигача ташкилий қўмитага юборишингизни сўраймиз.
Анжуман материаллари алоҳида тўплам шаклида чоп этилади.
Анжуман ишчи тиллари ўзбек ва рус.
Расмийлаштириш талаблари
Мақолалар тўлиқ 2 бетда, А4 формат қоғозида (муаллифнинг исми, шарифи, фамилияси, ташкилот номи, шахар) Word for Windows редакторида Times New Roman Uz шрифти 14 кегльда, 1,15 интервалда ёзилиши керак.
Қоғознинг юкорисидан 2,5 см, пастдан 1,5 см, чапдан 3,0 см ва ўнгдан 1,5 см жой колдирилсин ва саҳифалансин.
Анжуман материаллари бевосита муаллифлар тақдим этган нусхалардан таҳрирсиз ва тузатишларсиз чоп этилади. Шу сабабли мақолаларнинг илмийлиги, методик мукаммаллиги, савияси ва далилларнинг асослилиги учун муаллифларнинг ўзлари шахсан маъсулдирлар.
Маърузалар матни ташкилий қўмита электрон почта манзилига расмийлаштириш талабларига риоя қилинган ҳолда жўнатилиши лозим.
Юқоридаги талаблардан жиддий четланган ёки кўрсатилган муддатдан кечикиб келган материаллар чоп этилмаслигини эслатиб ўтамиз.
Анжуман дастурига киритиш ҳақидаги хабарнома ва таклифномалар муаллифларга 2022 йилнинг 26 мартигача юборилади.
Навоий ш. Навоий кончилик институти “Умумий физика” кафедраси
Тел: (99893) 6123182
feruza_XH@mail.ru
Анжуман илмий котиблари:
Аллаберганова Г.М., Хусанов.З.Ж. Хашимова Ф.С..
Тел: (99894) 4813980, (99891)3337181
Муаллифлар ҳақида маълумотлар:
Фамилияси _______________________
Исми ____________________________
Отасининг исми ___________________
Иш жойи _________________________
Лавозими _________________________
Илмий даражаси ___________________
Илмий унвони ____________________
Манзили _________________________ _________________________________
Телефон __________________________
E-mail: ___________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |