1. Транзисторлар қандай ўзига ъос сифатларга эга?
2. Ярим ўтказгичли аппаратлар қандай афзалликларга эга?
3. Ярим ўтказгичли аппаратларнинг қандай камчиликлари мавжуд?
4. Транзистор қандай тузилишга эга?
5. Қандай режимлар транзисторли кучайтиргичнинг узиш режими (режим отсечки) ва тўйиниш режими деб аталади?
6. Транзисторларнинг қандай асосий параметрларини биласиз?
7. Транзисторнинг ток бўйича кучайтириш коэффициенти қандай аниқланади?
8. Транзисторнинг қандай асосий характеристикалари мавжуд?
9. Қандай қурилмалар оптронлар деб юритилади?
10. Оптронларнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?
Контактсиз коммутация тўғрисида умумий тушунчалар
Тиристорлар негизида қуйидаги операцияларни бажариш мумкин:
1) актив ва аралаш (индуктивликли ва сиғимли) юкламали электр занжирларини улаш ва узиш;
2) бошқариш сигналини узатиш вақтини ростлаш орқали юклама токини ўзгартириш.
12.46-расм. Юкламадаги кучланишнинг фазали (а), мажбурий коммутация қилиш билан фазали (б) ва кенг-импулpсли бошқариш
ъолатларидаги кўринишлари.
Контактсиз электр аппаратларида фазали ва кенг-импулpсли бошқариш нисбатан кенг қўлланилади (12.46-расм).
Биринчи ъолатда токнинг ўртача ва амалдаги қийматлари бурчагининг қийматига қараб тиристорни очиш сигналини узатиш вақтининг ўзгариши ҳисобига ўзгаради. Бунда - бурчаги бошқариш бурчаги деб аталади. Икки тиристори қарама-қарши-параллелp уланган икки ярим даврли схемага кўра кучланишнинг амалдаги қиймати (__- расм):
; н=Uно (1+ соs)/2,
бу ерда Um – манба кучланишининг амплитуда қиймати; , Uно – манба кучланишининг амалдаги ва ўртача қийматлари; - ростлаш бурчаги.
12.47-расм. Тиристорларни қарама-қарши-пареллелp улаш (а) ва актив юклама ъолатида токнинг ўзгариши (б).
Манба токининг ўзгариш қонунияти синусоидал бўлмай, манба кучланиши формасини бузилишини ва юқори частотали ташқи халал этиш таъсирларига сезгир бўлган истеъмолчилар иш режимларининг бузилишини чақиради. Бундай бузилишларнинг олдини олиш учун маъсус чора кўриш талаб қилинади.
Кенг-импулpсли бошқариш усулида Тоткр вақти давомида тиристорларга очиш сигнали узатилган бўлиб, тиристорлар очиқ ва юкламага Uн кучланиши қўйилган. Тзахр вақти давомида эса бошқариш сигнали тўхтатилган ва тиристорлар ёпиқ бўлади. Юкламадаги токнинг амалдаги қиймати:
бу ерда Iнм – Iзакр = 0 бўлгандаги юклама токи.
Юклама токини, шунингдек, ъам бурчагини ўзгартириш орқали, ъамда бурчагини ўзгариш орқали бошқариш мумкин. Мажбурий коммутация схемаларга махсус қўшимча тармоқ киритиш орқали ёки бошқариш сигнали узатилганда ёпиладиган махсус тиристорлардан фойдаланган ъолда амалга оширилади.
Тиристорлар негизида ишлаётган қуйидаги контактсиз электр аппаратларини қайд этиш мумкин:
1) асинхрон двигателларни тўғридан-тўғри манбага уловчи тиристорли ишга туширгичлар;
2) катта қувватдаги асинхрон двигателларни (5000 кВт гача) равон юритиб юбориш, орқага юргизиш (реверс) ва тўхтатиш учун белгиланган тиристорли ишга туширгичлар;
3) қувват ва кучланиш ростлагичлари;
4) юқори даражада тез ишловчи юқори ва паст кучланишдаги ўзгарувчан ток автоматик ўчиргичлари (узгичлари);
5) тормозлаш пайтида энергия рекуперациясини таъминловчи ўзгарувчан ток электр транспорти двигателларини бошқариш учун белгиланган бошқариш (ростлаш) аппаратлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |