Апперцепция
|
Апперцепция
|
Apperception
|
янги давр психологияси ва фалсафаси тушунчаси, қандайдир таасурот ёки хиссиётнинг аниқ ва англанган идрок этилиши; идрокнинг олдинги тажриба ва инсон фаолиятининг таркиби билан боғлиқлиги. Лейбниц томонидан киритилган.
|
|
Апейрон
|
Апейрон
|
Apeiron
|
бу тушунчани Анксимандр доимий харакатда бўлувчи сифатсиз, белгиланмаган охири йўқ материяни белгилаш учун киритган.
|
|
Архе
|
Архе
|
arche
|
дунёнинг бирламчи асоси, руҳнинг асосий мухим қисми.
|
|
Архетип
|
Архетип
|
archetip
|
Юнгнинг аналитик психологиясининг марказий тушунчаси. Жамият маданиятини акс эттирувчи, авлоддан-авлодга ўтувчи ва коллектив онгсизликда яширинган образлардир.
|
|
Бихевиоризм
|
Бихевиоризм
|
bixeviorizm
|
онгни психологиянинг предмети сифатида рад этувчи ва психикани хулқ-атворнинг турли кўринишларига боғловчи ёндашув.
|
|
Геременевтика
|
Геременевтика
|
germenevtic
|
матнни тушуниш ва талқин этиш назарияси. Тушунтириш методи муаллифнинг субъектив истаклари ва кечинмалари хамда объектив асосларга таянгандир
|
|
Гуманистик психология
|
Гуманистическая психология
|
Gumanistyc
psychology
|
тадқиқотнинг асосий предмети сифатида ўз-ўзини долзарблаштиришга ва доимий шахслилик ўсишига интилувчи инсон шахсини кўрувчи психологик йўналишдир.
|
|
Ассоционизм
|
Ассоционизм
|
associationism
|
XVIII асрда вужудга келган биринчи психологик мактаб бўлиб бирча психик жараёнлар келиб чиқишини ассоциация принципи асосида тушунтирган.
|
|
Детерминизм
|
Детерминизм
|
determinizm
|
психик холатларнинг уларнинг юзага келтирувчи фактларга боғлиқлиги қонунияти. Психологик детерминизм психик воқеликлар ва холатларнинг сабабий асосланганлигидан келиб чиқади.
|
|
Интенционаллик
|
Интенциональность
|
Intentionality
|
онгнинг предметга йўналганлиги
|
|
Интериоризация
|
Интериоризация
|
Interiorization
|
инсон психикаси ички тузилмаларининг бошқалар томонидан ахборот ёки хулқ-атвор кўринишида ташқи тажриба сифатида ўзлаштирилиши ва шакилланиши.
|
|
Катарсис
|
Катарсис
|
Catharsis
|
ички тозаланиш ва куч олиш холатини чақирувчи эмоционал ўзгариш.
|
|
Когнитив психология
|
Когнитивная психология
|
cognitive psychology
|
психикани ахборотни қайта ишлаш учун мўлжалланган система сифатида кўрувчи психологик йўналиш.
|
|
Парадигма
|
Парадигма
|
Paradigm
|
тушунчалар тизимида мавжуд бўлган қатий илмий назария борлиқнинг сифатларини акс эттиради, шунингдек барчанинг илмий ютуқларнинг тан олиши, илмий жамиятга белгиланган тарихий давр давомида муоммоларни илгари суриш ва уларни хал этиш моделини берувчидир
|
|
Персонализм
|
Персонализм
|
Personalism
|
В. Штерн томонидан асос солинган психология йўналиши бўлиб унга кўра тадқиқот предмети тўлақонли шахс хисобланган.
|
|
Психея
|
Психея
|
Psyche
|
инсон руҳининг грек мифологиясида тасвирланиши. У капалак ёки қиз кўринишида бўлган.
|
|
Психоанализ
|
Психоанализ
|
Psychoanalysis
|
Психиканинг чуқур англанмаган тузилмаларини тадқиқ этиш методи.
|
|
Рекапитуляция назарияси
|
Теория рекапитуляции
|
Recapitulation nazariyasi
|
С. Холл назарияси бўлиб, унга кўра онтагенез филогенезда такрорланади.
|
|
Трансфер
|
Трансфер
|
Transfer
|
психоанализда қўлланилувчи метод бўлиб, пациентнинг яқин инсонларига айниқса ота-онасига бўлган эмоционал муносабатининг психотерапевтга ўтказилишини англатувчи термин.
|
|
Установка
|
Установка
|
setting
|
инсоннинг онгсиз равишда белгиланган холатда ва белгиланган йўналишда харакат қилишга тайёрлиги.
|
|
Филогенез
|
Филогенез
|
Phylogenesis
|
инсонлар ва хайвонлар психикасининг вужудга келиши ва тарихий ривожланиши жараёни.
|
|
Эйдос
|
Эйдос
|
eidos
|
қадимги грек фалсафасидаги термин ташқи кўриниш, образ деган маноларни билдиради Демокритда атомнинг белгиланиши, Платон бўйича эса, ғоянинг синонимидир.
|
|
Эмпиризм
|
Эмпиризм
|
Empiricism
|
бу ёндашувга кўра дунёнинг асосий тасвири тажрибали билим асосида шакилланади.
|