Таълим вазирлиги Гулистон давлат университети



Download 1,76 Mb.
bet25/80
Sana02.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#730211
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   80
Bog'liq
portal.guldu.uz-Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш

Шаклига кўра трапециясимон, исканасимон, ўзи чархланадиган, кирқилган лемехлар бўлади.
Трапециясимон лемехлар текис эгат тубини ҳосил қилади. Улар чимқирқар ва айрим плугларда ишлатилади.
Исканасимон лемехнннг узайтиргич учи (исканаси) тиг чизиғидан 10 мм пастга эгилган бўлади. Бундай лемехлар оғир тупроқли ерга яхши ботади ва бир хил чуқурликда ҳайдайди.
Учбурчакли лемехлар айрим махсус плугларда, картошка қазийдиган ва канал қазувчи машиналарда қўлланади.
Ағдаргич (отвал) пичоқ ва лемех билан қирқилган тупроқ қатламини ўтаради, майдалайди, айлантиради ва ёнига ағдаради. Ағдаргич иш сиртининг кўкраги ва каноти бўлади. Ағдаргичнинг кўкрагига дуч келган қатлам кўтарилади ва қанотга узатилади. Қанот қатламни айлантириб ағдаради.
Лемех ва ағдаргич стойкага каллаксиз болт билан маҳкамланади. Ағдаргич стойкага жипс жойлаштирилиб, лемех сиртидан чиқиб қолмаслиги керак. Лемех билан ағдаргич оралиқ тирқиши 1 мм дан ортиқ бўлмаслиги ва лемехни ағдаргич сиртидан чиқиб туриши 2 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Дала тахтаси плуг корпусини равон юришини, тупроқ босими таъсирида стойкани ейилишидан сақлайди. Корпусни дала тахтаси эгат деворига таянади. У стойкаси орқа қисмида эгат девори томонига нисбатан 2...3 градус қияликда ўрнатилади. Бута-тўқай ва плантаж плуглар корпусида кенгайтирилган дала тахтаси қўлланади.
Дастали пичоқ плантаж, ўрмонбоп, бутабоп ва тўқайбоп плугларга ўрнатилади. Бундай плуглар ишлаганда пичоқ тупроқ қатламини ва майда илдизларни қирқади, дарахтларнинг йўғон илдизларини ер бетига чиқаради.
Дискли пичоқ одатда тоши бўлмаган ерларни ҳайдашда қўлланилади. У дастали пичоқга нисбатан плугнинг юришига камроқ қаршилик кўрсатади, ўсимликларни ва уларнинг илдизларини яхши қирқади, кам синади, плугнииг чимқирқарларига ва корпусларига ўсимликлар тиқилиб қолишидаи яхши сақлайди. Дискали пичоқ диаметри 390 мм ва қалинлиги 4 мм ли пўлат диск бўлиб тиғи тобланган ва икки томондан чархланган.
Чимкирқар иш сирти маданий типда бўлган, қамраш кенглиги 23 см ли, унча катта бўлмаган корпусдир. Чимкирқар ернинг устки қатламини 8-12 см гача чуқурликда қирқиб олиб эгат тубига ётқизиш учун мўлжалланган. Бу ётқизилган қатламни асосий корпус тупроқ қатлами билан кумади. Натижада бегона ўтларнинг униб чиқиши камаяди. Чуқурлаткич ҳайдалмаган қатламни 6-15 см чуқурликда юмшатишга мўлжалланган. Чуқур юмшатишни 6 см чуқурликдан бошлаш ва аста-секин (икки-уч галда) 10-15 см га етказиш керак. Чуқурлатгичларни ерга ботириш чуқурлиги стойкалар баландлигини ўзгартириб ростланади. Бунинг учун унинг стойкасидаги еттита тешик ҳайдалмаган қатламни юмшатиш чуқурлигини ҳар 3 см да (6, 9, 12, 15 см да) ростлаб туришга имкон беради.

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish