II.Трактор ва автомобилларнинг таснифи ва асосий қисмлари.
Тракторларнинг қисқача тарихи ва таснифи.
Автомобилларнинг қисқача тарихи ва таснифи.
Тракторлар ва автомобилларнинг асосий қисмлари ва уларнинг вазифалари.
Адабиётлар : 4; 10; 11
1-1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўплаб етиштириш, ҳосилдорликни ошириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархини камайтириш меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири - комплекс механизациялашдир.
Қишлоқ хўжалини ислоҳ қилишнинг ўзбек модели халқимизни турмуш шароитини, анъаналарини, урф-одатларини, турмуш тарзини ҳисобга олишга асосланади. Ижтимоий йўналтирилган барқарор, бозор иқтисодига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятни барпо этишдан иборатдир. Ислоҳ қилишнинг икки босқичи бор:
1-босқич. Ислоҳатлар стратегияси, иқтисодий ислоҳатлар-ҳуқуқий негизи, мулкга бўлган муносабатларни ўзгартириш. Кичик корхоналарни хусусийлаштириш.
2-босқич. Жамиятимиз иқтисодини ва ижтимоий ҳаётининг ҳамма томонларини ислоҳ қилишдан иборат. Молия, солиқ, пул, кредит сиёсатини такомиллаштириш.
1-2. 1998-2000 йиллардаги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш дастури. Хусусийлаштириш натижасида 1998 йил жами қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотлар ҳажмининг 98,5 фоизи нодавлат секторига тўғри келади.
Дастурнинг асосий вазифаси:
1) Ҳақиқий мулдорлар синфини шакллантириш.
2) Деҳқонларга, ерга эгалик қилиш ҳиссини уйғотиш, мулкий
муносабатларни такомиллаштириш.
3) Ширкат, фермер ва деҳқон хыжаликларини ташкил этиш.
4) Мулкий пайлар асосида диведент тылашга эришиш.
5) Деҳқончилик маданиятини, тупроқ унумдорлигини ошириш, эрозия,
шўрланишга қарши чоралар кыллаш.
6) қишлоқ ҳыжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш, чорва моллари
маҳсулдорлигини ошириш.
7) Селекция ва Уруғчиликни ривожлантириш, чорва наслчилигини
яхшилаш.
1-3. Вазирлар маҳкамаси қишлоқ хўжалиги механизациясини такомиллаштириш мақсадида бир қатор қарорлар қабул қилди:
1995 йил 25 январда Машина-трактор паркини тузиш тўғрисидаги қарори.
1995 йил "Ўзқишлоқхолдинг" бирлашмасини тузиш. қарори.
1996 йил "ЎзКейссервис" ташкилотини тузиш қарори.
1996 йил 25 июл "Замонавий техника билан қишлоқ хўжалигини
таъминлаш" тўғрисидаги қарори.
1997 йил 19 март 152 қарори билаи "Машина-трактор паркини", Давлат
акционерлик жамиятига айлантириш.
1998 йил 410 қарори "Қишлоқ хўжалик техникаларига маблағ ажратиш".
Бу қарорлар асосида туманларда биттадан машина-трактор парки ва вилоятларда биттадан "УзКЕЙСсервис" филиаллари очилиши керак. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда асосан энергетика воситаси сифатида юқори қувватга эга бўлган тезюрар тракторлардан фойдаланиш зарур. Транспорт соҳасида эса юқори юк кўтарадиган дизел двигатели ўрнатилгаи автомобиллардан фойдаланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |