Мейоз фазалари: Мейознинг биринчи бўлиниши ўз ичига 4 фазани олади:
профаза-1, метафаза-1, анафаза-1 ва телофаза-1.
Профаза-1 да ядро структура элементларида чуқур ва мураккаб ўзгаришлар борадиган ва жуда узоқ давом этадиган фаза бўлиб, ўз навбатида 5 та босқичдан тузилган:
1. Лептонема - ингичка ип босқичи: 2. Зигонема - жуфтланиш босқичи: 3. Пахинема - коньюгация ва зичлашув босқичи: 4. Диплонема - буралган ип босқичи: 5. Диакинез - ҳаракат босқичи.
Мейоз жараёнида ҳужайра 2 марта бўлинади. Биринчи бўлиниши гетеротипик ва иккинчи бўлиниш гомотипик бўлиниш дейилади. Булар бир хил фазалардан иборат бўлади, лекин улар тенг қимматли эмас. Бу иккала бўлиниш давомида бир ҳужайрадан тўртта гаплоид ҳужайралар ҳосил бўлади. Натижада ҳар хил хромосома дихроматидли бўлиб қолади. Мейознинг биринчи бўлинишида гомологик хромосомалар коньюгацияга учраб хромосома жуфтларини ҳосил қилади.
Бу ерда диплоид сондаги хромосомалар маълум сонлари бивалентларга бўлиниб кетади. Кейинроқ ҳар бир жуфт хромосома аъзолари ҳужайра қутбларига тортилади. Ҳар бир қутбда жуфтнинг биттадан гаплоид сонлари хромосомалар тўпланади.
Жуфт хромосомаларнинг қутбларга тортилиши бошка жуфтларга боғланмаган ҳолда боради. Ота ва она хромосомалари иккала қутбга тенг миқдорда тортилмайди. Бир қутбга ота хромосомалари кўпроқ тортилиши ёки аксинча бўлиши мумкин. Лекин ҳар қутбда хромосома гаплоид сонда бўлади. Демак,биринчи бўлинишда ҳосил бўлган гаплоид ҳужайралардаги хромосомалар таркиби бир хил бўлмайди: уларда организм ота ва онанинг хромосомалар сони турлича бўлиши мумкин.
Мейознинг биринчи бўлиниши профазасида коньюгация ва синапсислардан ташқари яна жуда муҳим жараён- кроссинговер жараёни содир бўлиб, гомологик хромосомалар хроматидалари орасида генлар алмашади.
3-саволнинг баёни: Кўпайиш тирикликка хос хусусиятлардан бири бўлиб, ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга.
Табиатда жинссиз ва жинсий кўпайиши мавжуд. Жинссиз кўпайишда фақат битта ҳужайра бўлиниши билан ирсий белгилари айнан ўхшаш организм вужудга келади. Жинсий кўпайишда икки хил жинсий ҳужайра-гаметаларни ҳосил қилади.
Соматик ва генератив тўқималарнинг ҳужайралари зиготадан пайдо бўлган ва натижада хромосомалар гаплоид ҳолатдан диплоидга ўтган. Диплоид хромосомалар тўплами гаплоид тўплами қўшилишдан ҳосил бўлади. Жинсий ҳужайраларининг ҳосил бўлиши гаметогенездир.
Ўсимлик чангдонларида чангнинг пайдо бўлиши микроспорогенез, уруғкуртак нуклеусида микроспоранинг пайдо бўлишига макро ёки мегаспорогенез дейилади. Иккита мейотик бўлинишдан кейин гаплоид споралар ҳосил бўлади, улардан эса гаметофитлар вужудга келади. Гаметофит бир бутун организм бўлиб, ўсимликлар ривожланиш циклининг бир қисмидир.
Ҳайвонларда жинсий ҳужайралар уруғдонда ва тухумдонда бирламчи эмбрион ҳужайралардан ривожланади. Эркакларда бирламчи сперматогоний, урғочиларда эса бирламчи оогоний дифференциалланади. Сперматогенез тўрт этапдан иборат:
1. Кўпайиши 2. Ўсиш 3. Ривожланиш 4. Шаклланиш Оогенез-урғочи жинсий ҳужайраларнинг ривожланиш усули бўлиб, ушбу жараён оогонитларнинг кўпайиши билан бошланади. Ҳужайралар ўсади ва бирламчи тартибли ооцитларга айланади. Ўсиш даври сперматогенезга нисбатан узоқ давом этади ва икки даврга секин ва тез ўсиш даврига бўлинади. Биринчи тартибли ооцит иккинчи тартибли ооцит ва поляр таначага бўлинади. Иккинчи тартибли ооцит яна бўлинади, натижада йирик тухум ҳужайраси ва иккинчи поляр таначаси ҳосил қилади.
Оталаниш жараёнида қуйидаги генетик ҳодисалар содир бўлади:
1. Жинсий ҳужайраларда жуфт гомологик хромосомаларнинг бўлиши туфайли диплоид хромосомалар тўплами тикланади. 2. Авлодлардаги сифат белгилар сақланиб қолади. 3. Битта организмда ҳам оталик ва ҳам оналик ирсий белгилари мужассамлашади. Ўсимлик ва ҳайвонларда оталаниш жараёни ўхшаш бўлиб, фақат ўсимликларда қўш уруғланиш кузатилади. Ўсимлик ва ҳайвонларда жинсий кўпайишнинг бошқа типлари маълум: партеногенез, гипогенез ва андрогенез.