ПАРТЕНОГЕНЕЗДА эмбрион уруғланмаган тухум ҳужайрасидан ривожланади (n) (асал арининг трутенлари). Ўсимликларда партеногенез апомиксис деб номланади.
ГИПОГЕНЕЗДА сперматозоидлар тухум ҳужайрасининг ривожланишини активлаштиради, лекин оталанишда иштирок қилмайди. Эмбрион она ядроси ҳисобига ривожланади (юмалоқ қурт, айрим балиқ ва ўсимликларда).
АНДРОГЕНЕЗ гипогенезнинг тескариси бўлиб, тухум ҳужайрасининг ривожланиши ота ядроси ва она цитоплазма ҳисобига ўтади. (ипак қурти, тамаки, арии.
А Д А Б И Ё Т :
М.Е.Лобашев, К.В. Ватти, М.М.Тихомирова "Генетика с основами селекции" М, Просвеҳение: 1979 29-48 б
Г.В.Гуляев "Генетика М, "Колос" 1977 16-41 б
С.Г. Инге- Вечтомов Генетика с основами селекции М. Вўсшая школа. 1989 69-84 б
Т.Б.Бойқобилов, Т.Х.Икромов, "Цитология" Т, "Ўқитувчи" 1980. 89-104.
Мавзу:Белгиларнинг наслдан-наслга ЎТИШ +онуниятлари ва ирсият принциплари
Асосий саволлар:
1. Монодурагай чатиштириш.
2. Дидурагай ва полидурагай чатиштириш
Кодоминантлик ва куплик аллелизм ҳодисалари.
.
1-асосий савол бўйича дарс мақсади: ирсий белгиларни наслдан-наслга ўтиш механизмларини тушунтириш, дурагайлаш усулининг тарихи ва Мендел ҳаёти ва ишлари билан таништириш.
.
1-чи асосий саволнинг баёни:
Ўсимлик ва ҳайвонлар ирсий белгиларининг ирсийланишини ўрганиш 18-асрдан бошланган. 1760 йилда немис олими, Россия фанлар академиясининг аъзоси И.Кёльрейтер ўсимлик дурагайларининг шаклланишида ота ва она организмлар тенг иштирок қилади, деган фикрга келди. У биринчи бўлиб турлараро дурагайлашни ўтказди. Кёльрейтер белгиларни доминант ва рецессив белгиларга ажратишни, рецессив белги эса кейинги авлодларда намоён бўлишини қайд этди.
XIX асрнинг бошида инглиз селекционери Т.Э.Найт ўсимликларни чатиштириб, ирсият дискретли деган фикрга келган. Француз олими О.Сарже (1763-1851 йилллар) ошқовоқ дурагайларни ўрганиб, доминантлик ҳодисасини кузатган ва фанга «альтернатив белгилар» тушунчасини киритди. Бошқа француз олими Ш.Нодэн (1815- 1899 йиллар) ўзининг тажрибаларида биринчи авлоднинг бир хил эканлигини, иккинчи авлодда белгиларнинг ажралишини кузатган ва статистик методни қўллади. Лекин у бир нечта белгиларни биргаликда ўрганиб, аниқ натижага эришмаган.
Белгиларнинг ирсийланиш механизмини ва принципларини очиш чех олими Г.Мендел томонидан ишлаб чиқилди. 1865 йилда Брно шаҳридаги табиатшунослик жамиятида ўзининг тажрибалар натижаларини маълум қилади.
Г.Мендел ирсият қонунларини ўрганиш учун ўз тажрибаларини нўхот ўсимлигида(Pisum sativum) олиб боради. Бу ўсимлик бир йиллик бўлиб, ўз- ўзидан чангланади. Г.Мендел 22 та навни чатиштирган. У нўхотнинг бир- биридан кескин фарқ қилувчи 7 та белгисини ўрганган. Г.Мендел ишлари 1900 йилгача дунё олимларига кенг маълум бўлмаган. Шу йили Де Фриз, Корренс ва Чермак Мендел қонунларини қайта кашф этишди.
Монодурагай чатиштиришда бир белги билан фарқ қиладиган ирсий жиҳатдан турғун ота-она организмлар олинади. Масалан: нўхот уруғининг сариқ ва яшил ранглари. Бу белгилар бир нечта авлодларда сақланиб қолиши керак. Шунда организмлар тоза каторлар деб номланади.
Г.Мендел сариқ ва яшил рангли нўхотларни чатиштиради. F1 бўғинда ҳосил бўлган ҳамма уруғлар сариқ рангли бўлиб, яшил ранглар гўё йўқолиб кетади. F1 ҳосил бўлган белги (сариқ) доминант (устун), ривожланмагани эса рецессив белги деб аталади.
Агар доминант белги А, рецессив белги а-билан белгиласак, унда чатиштириш схемаси қўйидагича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |