Муҳокама учун саволлар:
Агар тур- бу генотипларнинг ёпиқ системаси бўлса, популяция очиқ системадир. Ушбу жумлани изоҳланг.
Популяция таркибидаги ўзгарувчанлик ва уларнинг сабабларини тушунтиринг.
Популяция генетикасининг ўзига хос томонларини қандай изоҳлайсиз?
Иккинчи саволнинг баёни:
Четдан чангланувчи ўсимлик популяцияларнинг генотип жиҳатдан турлича бўлган индивидлар табиий чангланиб туради. Бу популяцияни тузилишини тушуниш учун Д.Джонсон ва Е.Ист томонидан қилинган ишни кўриб чиқамиз. Улар гули қисқа ва узун бўлган икки хил тамаки ўсимлигини олиб чатиштирди. F2 да улардан А ва В қаторларни ажратиб олди. А қаторда ҳам, В қатордан ҳам гулининг узунлиги 52-88мм оралиғида бўлди. Шундан кейин F2 да икки қатордан танлаш олиб борди, А- қисқа, В- узун гулли бўйича. Ҳар бири ўз ўзидан чатиштириб борилди. Fb га бориб А қаторда гули 34-46 мм, В қаторда 73-97 мм тенг бўлган ўсимликлар танланди. Улар ўртасидаги фарқ жуда каттадир, демак танлаш орқали популяцияларда организм белгисини ўзгартириш мумкин экан.
Энди биз популяцияда гетерозигота ва гомозигота нисбати қандай эканлигини кўриб чиқамиз. Мисол учун ажратиб олинган тўдада гомозиготали (АА, аа) индивидлар тенг бўлсин.
Табиий чангланишда буларнинг учраши Пеннет катакчаси бўйича қуйидагича бўлади:
А аллели бўйича 0,5 (0,25АА + 0,25АА)
а аллели бўйича 0,5 (0,25аа + 0,25аа) нисбат сақланади:
0,25 АА:0,5 Аа:0,25 аа
Демак, доминант ва рецессив генлар нисбати тенг бўлади 0,5А:0,5а
Гарди-Вайнберг қонуни. 1908 йили Г.Гарди ва В.Вайнберг томонидан топилган формула панмиктик популяцияда генотиплар тарқалишини таҳлил қилади .Улар аллел генларни бирини А билан, кейингисини а билан белгилашади. Ундан авлодда қуйидаги нисбат кузатилади:
♀ ♂ gA (1-g)a
gA g2 AA g(1-g)Aa
(1-g)a g(1-g)Aa (1-g)2 aa
g2 AA : 2g(1-g)Aa : (1-g)2 aa (Гарди-Вайнберг формуласи) ёки
[ gA+(1-g)a]2
Бу формула билан популяциядаги генотип ва фенотипларни аниқлаш мумкин. Масалан: қора моллар тўдасидаги қашқалари 64 % (0,64), қизил 36% (0,36); А-қизил, а-қашқа.
аа қ (1 –g)2қ64 (0,64) a√(1-g) қ √0,64 қ0,8
Агар доминант ген 1-0, 8қ0.2 гомозигота АА қg2қ0.22қ0.04қ4% демак 0,04 ёки 4% гомозиготадир. Энди гетерозиготани аниқламоқчи бўлсак,
2g(1-g).Aaқ2.0.2(1-0.2) қ32%
Харди-Вайнберг формуласини қуйидаги ҳолатлардагина қўллаш мумкин:
аутосомалардаги бир жуфт аллеллар ҳисобига олиш керак
мутациялар жуда кам бўлиши керак
кўп индивидлар ҳисобга олиниши керак
ҳар хил генотипли индивидлар бир хил ҳаётчан, авлод бериши ҳам танлашга йўл қўйилмаганида.
Популяциянинг генетик мувозанати.
Харди-Вайнберг қонунига асосланиб, Четвериков табиатда тарқалган популяцияларда мутация ҳолатини анализ қилди. Популяцияларда вужудга келган фенотип жиҳатдан кўзга кўринадиган доминант мутациялар билан бир қаторда рецессив мутациялар ҳам рўй беради. Улар фенотип томонидан намоён бўлмай ва популяциянинг ташқи қиёфаси деярли ўзгартирмайди. Шунга кўра, табиий шароитда популяцияларнинг фенотип томонидан нисбатан ўхшаш бўлса-да, лекин генотип томонидан доим гетероген бўлади. Табиатдаги популяцияларнинг гетерогенлиги жуда кўп текширишлар натижасида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |