I гуруҳ - O (I) – JO JO
II гуруҳ - A (II) – JA JA; JA JO
III гуруҳ - B (III) – JB JB; JB JO
IV гуруҳ - AB (IV) – JA JB
А >O доминантлик ; А В –кодоминантлик.B>O
Агар одамда қоннинг IV гуруҳи бўлса, демак, шу аллел генлар бўйича гетерозигота JА JВ ва кодоминантлик кузатилади. Унинг эритроцитлари иккита антигенларни (А ва В) ўзида сақлайди ва улар фенотипда IV гуруҳни намоён қилади.
+он гуруҳларнинг ирсийланиши яна бошқа ҳодиса-кўп аллелизмга мисол бўлади. Аллелларда геннинг 2 ҳолати эмас, балки бир нечаси бўлиши мумкин. (3 дан 20 гача ва ундан ортиқ). Бу аллел генларнинг серияси ҳар хил мутациялар натижасида пайдо бўлади. Мутациялар аллел генларда ва бир локусда ўтади. Масалан, қон гуруҳларининг гени J уч хил бўлади. –JА JВ JО. Шуни эътиборга олиш керакки, ҳар бир организм диплоид бўлиб (2n), ўзида фақат 2 генни сақлаши мумкин.
Кўп аллелизмга оқ беда баргларининг ранги ва уй қуёнларининг рангли аллел генларини мисол қилиб келтириш мумкин.
А Д А Б И Ё Т :
М.Е.Лобашев, К.В. Ватти, М.М.Тихомирова "Генетика с основами селекции" М., Просвеҳение: 1979 49-67-б.
Г.В.Гуляев "Генетика. М., "Колос", 1977 3-13-б.
С.Г. Инге- Вечтомов. Генетика с основами селекции. М. Вўсшая школа, 1989. 23- 38-б.
Мавзу: Ген ва унинг таркиби ва генетик жараёнларнинг молекуляр механизми
Ажратилган соат 2
Асосий саволлар:
1.Геннинг мураккаб тузилиши
2.Генетик жараёнларнинг молекуляр механизми
1-савол баёни:
Ген-бу ДНКнинг маълум бир қисми бўлиб, организмда оқсил моддасининг синтезини таъминлайди. Бир ген битта белги сўзининг маъносидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир белгининг шаклланишида маълум бир ген иштирок этишини билдиради. Бундан ташқари, бир ген битта белгини эмас, балки бир нечта белгиларнинг ривожланишини таъминлаши ҳам аниқланди. 1970 йилларнинг ярмида ген ва унинг тузилиши тўғрисида янги маълумотлар фанга маълум бўлди. Ушбу маълумотлардан маълум бўлишича, тубан ўсимлик ва ҳайвонлар гени узлуксиз эмас балки қисмлардан, яъни экзон ва интронлардан тузилган эканлиги аниқланди. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, геннинг узунлиги мРНК нинг узунлигидан узун бўлди. Бунинг сабаби эса унинг таркибидаги интронлардир. Интронлар оқсил моддасини синтез қилишда иштирок этмайди. Демак, оқсил моддасининг синтези вақтида интронлар ген таркибидан олиб ташланар экан. Шуни қайд этиш лозимки, интронлар геннинг 80-90 % ни ташкил этиши мумкин. ДНКдан кўчирилган ген ёки узлукли РНК интрон ва экзонлардан ташкил топган бўлади. Лекин бу генлар таркибидаги интронлар сплайсинг жараёнида кесиб олинади ва фақат экзонлар ген таркибида қолади. Ушбу жараённинг механизми ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Бу тўғрида қуйидаги қарашлар мавжуд. 1. Интронлар ўзини ўзи кесади. 2. Интронлардаги мутация сабаб бўлади. 3. Ферментлар таъсирида кесилади.
Ген таркибида оқсилларни синтез қилиш учун керакли бўлган информацияни сақлайди. Ген ДНКнинг таркибий қисмларидан ҳисобланади. ДНК эса ўз навбатида аденин, тимин, цитозин ва гуанин каби азотли асослардан ташкил топган. Лекин азотли асосларнинг миқдори организмларда турли хил бўлиши аниқланган. Масалан, одамда аденини 31%, тимин 31,5 %, гуанин 19.1 %, цитозин эса 18.4 % ни ташкил этиши ёки жўжаларда аденин 28.8%, тимин 29,2 %, гуанин 20.5 %, цитозин эса 21,5 % ни ташкил этиши аниқланган. Ушбу маълумотлар одамда тимин ва аденин 60 % ни, цитозин ва гуанин эса 40% ни ташкил этишини кўрсатмоқда. Демак, 1. ДНК нинг спецификаси ҳар бир организм учун ҳар хил бўлади. 2. Тирик организмлар таркибидаги нуклеотидлар миқдори уларнинг тузилишига қараб ўзгариб боради. Масалан, одам, сичқон ва маккажўхорида нуклеотидлар миқдори 1-1,4 х 10 10, дрозофила пашшасида эса 1,6 х 108 тага тенг бўлиши аниқланган. Демак, ген мураккаб тузилишга эга бўлиб, таркиби нуклеотидлардан ташкил топган. Нуклеотидларнинг миқдори ва уларнинг жойлашиши генлар функцияларининг ўзгаришига олиб келади. Ҳар қандай ген маълум бир ўлчамга эга. Ушбу ўлчам нуклеотидлар сони ва уларнинг массаси билан белгиланади. Геннинг ҳажми қайси оқсилни синтез қилишига боғлиқ. Маълумки, аксарият оқсиллар таркиби 300-500 аминокислоталардан ташкил топган. Агар бир жуфт нуклеотидлар массаси 660 га тенг деб олсак, ўртача ҳажми 1500 нуклеотидлардан ташкил топган бўлади У ҳолда геннин малекуляр массаси 1 000 000 га тенг .Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дрозофилада 105 одамда эса 107 генлар борлиги аниқланган. Ген ирсиятнинг элементар бирлиги бўлиб қолиш билан бирга хромосоманинг таркибий қисмларидан ҳам ҳисобланади ва улар хромосомада тўғри чизиқли жойлашади.
Геннинг таркиби ва функциясини ўрганиш уни ажратиб олиш билан янада такомиллашиб борди. Лекин шуни қайд этиш лозимки, геном таркибидаги минглаб ёки миллионлаб генлардан биттасини ажратиб олиш жуда мураккаб ишдир. Биринчи марта 1969 йилда америкалик олим Дж. Беквитса бактерия таркибидаги генни ажратишга муяссар бўлди. Бунинг учун фагларнинг имкониятларидан фойдаланди. Иккита фага-λ ва φ 80 ачитқи бактериялари хромосамасининг ҳар хил нуқталарига жойлаштиришга муяссар бўлинди. Генлар билан бирлашган фаг- трансдуктантлар махсус усуллар ёрдамида ажратиб олиниб кейин кўпайтирилди.
Генларни кимёвий йўл билан синтез қилиш 1970 йили америкалик олим Гобинд Хорана томонидан амалга оширилди. Лаборатория шароитида ачитқи замбуруғининг таркиби 77 ДНКдан тузилган занжирини синтез қилди. Ушбу тадқиқотлар тескари транскриптаза ҳодисасига асос солди. Яъни иРНК ёрдамида генни қайта синтез қилиш жараёни. Ген таркиби ва унинг функцияларини ўрганишга бағишланган кўп йиллик тадқиқотлардан маълум бўлдики, генлар фақат аллел ҳолатида эмас, балки псевдоаллел ҳолатида ҳам бўлар экан. Псевдоаллелизм 50-йилларда К.Оливер, М.Грин, К.Грин ва Е. Льюис каби олимлар томонидан кашф этилди. Псевдоаллел генлар деб ҳақиқий аллел генлар ва улар билан биргаликда кроссинговер ҳодисаси ёрдамида рекомбинацияга учраган генларга айтилади. Псевдоаллелизмнинг транс ва цис типлари мавжуд. Уларда аллел генларнинг тўплами бир хил бўлади. Цис ҳолатда мутант псевдоаллелар битта хромосамада жойлашган бўлиб, мутант ҳодисани юзага чиқармайди. Фенотип нормал ҳолатда бўлади. Транс ҳолатида эса аллеллар ҳар хил хромосамаларда жойлашган бўлади, фенотипда ўзгариш содир бўлади. Ушбу жараённи қуйидаги чизмадан ҳам кўриш мумкин
Транс Цис
Конфигурацияси Конфигурацияси
LzBS + + LzBS Lzl +
+ Lzl + + + +
+ Lzl + + Lzl Lzq
+ + LZq + + +
Do'stlaringiz bilan baham: |