Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


ШЎРЛAНГAН ТУПРОҚЛАРДА ТУЗ СТРЕССИНИ КАМАЙТИРИШДА



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet71/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

ШЎРЛAНГAН ТУПРОҚЛАРДА ТУЗ СТРЕССИНИ КАМАЙТИРИШДА 
БИОЧАРНИНГ ЎРНИ 
З.А.Жаббаров, Ф.Ч.Қурбонов
Ўзбекистон Миллий Университети 
Дунё миқёсидаги экологик муаммолардан бири бу тупроқнинг шўрланиши 
ҳисобланади. Тупроқнинг шўрланиши қуруқ ва ярим қуруқ муҳитда суғориш 


96 
(иссиқликнинг юқори бўлиши ва буғланишнинг кучлилиги) билан боғлиқ муаммодир. Бу 
муаммо озиқ – овқат хавфсизлигига салбий таъсир қилмоқда, шунинг учун бу соҳада кенг 
кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда тупроқларни шўрланишини 
камайтириш, хоссаларини яхшилаш ва ўсимликлар ўсиш ва ривожланишини яхшилашда 
биочардан фойдаланилмоқда. Биочар – бу углеродга бой бўлган модда бўлиб, ёғоч, 
ўсимлик қолдиқлари, барглари, гўнг, канализация чўкинди лойи ва бошқа органик 
чиқиндиларни кам кислородли ёки кислородсиз ёпиқ шароитда қиздиришдан олинадиган 
маҳсулот ҳисобланади [Johannes Lehmann at al, 2009, Wang et al, 2019]. 
Биочарнинг тупроқ шўрланишига таъсири ва уни камайтириш бўйича аҳамиятини 
тадқиқ қилиш, асосида шўрланган тупроқларда ўсимлик ўсиб ривожланиши учун тупроқ 
муҳитини маъқуллаштириш бугунги кунда макон амалиётида долзарб ҳисобланади. Шу 
туфайли биочарни тупроқ шўрланишига ва ўсимлик ўсиши ва ривожланишига таъсири 
бўйича дунё миқиёсидаги илмий манбалар асосида ўз ёндашувимизни ишлаб чиқиш 
мақсад қилинди. 
Изланишларда аниқланишича, шўрланиш тупроқнинг физик хоссалари ва 
экинларни етиштиришда ўсимликларнинг ўсиши, уруғларнинг униб чиқиши, озиқ 
моддаларини ўзлаштирилишига ва ҳосилига салбий таъсир кўрсатган. Бундан ташқари, 
туз стресси ўсимликдаги антиоксидант ферментлар фаоллигини пасайтирган [Ana 
Carolina., 2020].
Биочар унумдорлиги паст, гумус ва озиқ элементлар билан кам таъминланган 
тупроқларда яхши натижа беради, унинг ғовакдорлиги тупроқдаги намлик ва озиқ 
элементларни сақланишига ёрдам беради, шунингдек, биочар озиқ элементларнинг 
ювилишини олдини олади, ўсимликлар ўзлаштира оладиган озиқ элементларни тўплайди, 
бу эса ўғитлар самарадорлигини оширади. Қолаверса, биочар бактерия ва бошқа 
микроорганизмларни яшаш учун макон вазифасини бажариш орқали ўсимликлар илдизи 
атрофида қулай озиқ муҳити яратилади [Жаббаров З.А., ва б., 2021]. 
Биочарнинг қўлланилишида тупроқ зичлиги 5,5% -11,6% га камайган ва сув 
ўтказувчанлиги 35,4%-49,5% га ошган ва тупроқнинг озуқавий ҳолати яхшиланган 
[Mingyi Huang va b.,2019]. Шоли қолдиғидан тайёрланган биочарни юқори миқдорларда 
(2–4%) қўллаш шўрланишнинг тупроқ хоссаларига салбий таъсирини камайтиришда 
самаралироқ бўлган [Rajanbeer Singh va b., 2018].
Кунгабоқар сомони, гуруч сомони ва мол гўнгидан олинган биочарларни навбати 
билан 5 % миқдорда сульфатли (SO
4
2-
) шўрланган тупроқларнинг 0 – 35 см қатламига 
қўлланилганда тупроқнинг электр ўтказувчанлиги қийматини (EC) 5 dS m-1 гача 
камайтирган [Y. Yue va b., 2016].
Асосий шўрланган тупроқларга биочарни 2 ва 2,5 % ли миқдори қўлланилганда 
тупроқнинг физик-кимёвий ва биологик хусусиятларини яхшилаган. Бунда тупроқ 
намлиги, тупроқдаги органик моддалар, нитрат азот (N, NO
3

), мавжуд фосфор (P
2
О
5
) ва 
калий (K
+
), калций (Ca
2+
) ва магний (Mg
2+
) ионларининг концентрацияси сезиларли 
даражада ошган [Kang He va b.,2020]. 
Илмий манбалар таҳлили асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, биочар 
тупроқлардаги 
туз 
стрессини 
камайтиради. 
Биочар 
шўрланган 
тупроқларда 
ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши учун қулай мухит юзага келтирилишида иштирок 
этиши аёнлашди. Шўрланган тупроқларда ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишда 
биочарни ўрни юқорилиги илмий манбалар таҳлили асосида аниқланди. Республикамиз 
шўрланган тупроқларида биочарни аҳамиятини аниқлаш орқали ушбу тупроқларда 
ўсимликлардан юқори ҳосил етиштириш механизмини яратиш мухим ахамият касб этади. 
Бу борада кўплаб тадқиқотлар олиб бориш лозим.

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish