Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:
4.
Tojiev U. Namozov X., Nafetdinov SH., Umarov K. O‘zbekiston tuproqlari. Toshkent,
«O‘zbekiston Milliy ensiklopediyasi»-2004. 58-59 b.
5.
Ortiqova H.T. Buxoro vohasi tuproqlarining ekologik holati. Buxoro-2006. 201-203 b.
6.
O‘zbekiston sug‘oriladigan yerlarining meliortaiv holati va ularni yaxshilash.
O‘zbekiston Respublikasi yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat
qo‘mitasi. Toshkent, “Universitet” nashriyoti, 2018. 7-8 b.
66
ҒЎЗАНИ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ, ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТУПРОҚНИ
МУЛЧАЛАШ ВА КАМ ИШЛОВ БЕРИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Р.Қурвантаев,А.А.Мусурманов, Н.А.Солиева
Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ, Гулистон давлат университети
Бугунги кунда республикамизда суғориладиган тупроқлардан самарали
фойдаланишда ресурстежамкор технологияларни жорий этиш орқали илмий асосланган
деҳқончиликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. Натижада тупроқнинг физикавий, кимёвий хоссаларини мақбуллаштириш,
унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалик экинларидан олинадиган ҳосилдорликни
ошишига эришилмоқда. Лекин, суғориладиган тупроқларда мулчалаш билан кам ишлов
бериш технологиясини биргаликда қўллаш бўйича ўтказиладиган тадқиқотларга етарлича
эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон республикасининг суғориладиган тупроқлари
шароитида -ғўза экинини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига кам ишлов бериш
билан биргаликда мульчалаш таъсирини ўрганиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Хорижий давлатларда ва республикамизда тупроқ унумдорлиги ва унинг бошқа
хоссаларига мулчалаш ва кам ишлов беришнинг таъсирини ўрганиш бўйича кенг
қамровли илмий тадқиқот ишлари бажарилган. Бундай тадқиқотлар хорижлик ва
Ўзбекистонлик олимлар [5;2006,107-115р., 6;2010, 407-411 р., 1;2017, 71-81б.,2; 2019, 43
б.,3;2012, 42-46 б.,4; 2004, 40+43 б.] томонидан олиб борилган. Лекин ушбу тадқиқотларда
мулчалаш ва кам ишлов бериш технологияси биргаликда ғўза-буғдой навбатлаб экиш
тизимида қўлланилмаган, шу билан бирга ширинмия ўсимлиги қолдиғи мулча сифатида
ишлатилмаган.
Тадқиқот мақсади суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқлар унумдорлигини турли
органик моддалар билан мулчалаш ва кам ишлов бериш технологиясини қўллаш орқали
ғўза ҳосилдорлигини оширишдан иборат бўлиб, қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
тупроқни кам ишлов бериш ва ўсимлик қолдиқлари билан мулчалашнинг ғўзанни
ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш;
ғўза миқдорий кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғланишлар даражасига
мулчалаш ва кам ишлов беришнинг таъсирини асослаш ва самарадорлигини аниқлаш.
Дала тажрибалари қуйидаги схема асосида олиб борилди: 1.Назорат;
2. Майдаланган сомон билан мулчаланган; 3.Майдаланган ширинмия чиқиндиси билан
мулчаланган; 4.Чириган гўнг билан мулчаланган.
Тадқиқотлар тупроқга мульчалаб кам ишлов бериш технологиясининг ғўза
ўсимлигини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини Мирзачўл воҳасида кенг
тарқалган суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларда олиб борилди. Мулча сифатида сомон,
чириган гўнг ҳамда ширинмия ўсимлигини қолдиғи илк бор қўлланилди.
Етиштириладиган қишлоқ хўжалик экинларининг вегетатив қисмларини ҳар йили
тупроқ юзасида қолдирилиши, органик моддаларни кўп миқдорда тўпланишига ва
намликни сақланишига сабаб бўлади, тупроқда яшовчи хайвонлар ва микроорганизмлар
кўпайиши учун шароит яратилади.
Турли органик моддалар билан мульчаланган кам ишлов берилган вариантларда
ғўза ўсимлигини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини юқори бўлиши аниқланди.
Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқлари шароитида ўстирилган ғўзанинг асосий поя
бўйи мульчаланган вариантларда ҳамма кузатилган (5.07; 5.08; 5.09) ойларда ўртача (4-8
см)баланд бўлишини кўрсатди. Ўсимлик асосий поясининг баландлиги июл, август ва
сентябр ойида назорат вариантида 53.2; 69.7; 77.2; см бўлса, мульчалаб кам ишлов
берилган вариантларда мос равишда сомон билан мулчаланганда 60,1; 72.8; 81,0 см ни,
ширинмия билан мулдчаланганда-62.7; 75.7; 83.4 см ни ва гўнг билан мулчаланганда-
62.8; 76.5; 85.5 см ни ташкил қилди. Ғўза ўсимлигининг шоналаш бошланиши даври июль
ва август ойида шоналар сони мульчалаб шудгорланмаган кам ишлов берилган
вариантларда сомонда 8,2 ва 12,3 дона, ширинмия билан-9.1 ва 12.7, гўнг билан-9.3 ва13.0
дона
67
Жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |