Фойдаланилган адабиётлар
1.
Антошина Э.П., Панков М.А. Опыт почвенно-эрозионных исследований в Западной
части Чаткальского хребта. Труды Узб.филиала АН СССР, серия Х, вып. 2, 1941.
2.
Махсудов Х.М. Эродированные сероземы и пути повышения их продуктивности. Т.,
Изд-во «ФАН», 1981.
3.
Назаров А.С. Почвы западных отрогов Чаткальского хребта (на примере почв
Чаткальского горно–лесного государственного заповедника): Автореферат дисс.
канд. с/х.н. Ташкент. 1987. 21 с.
4.
Турсунов Л., Хоназаров А., Фахрутдинова М., Камилова Д. Ўзбекистон тоғ
тупроқлари. Тошкент,-“Турон-Иқбол”, 2009. 232 б.
5.
Қўнғиров Х.Н. Нурота тоғи ва тоғ олди текисликлари тупроқлари генезиси,
морфологияси, хоссалари ва улардан фойдаланиш истиқболлари. б.ф.н. илмий
даражасинини олиш учун дисс. автореф. Тошкент, 2008. 28 б.
63
II ШЎЪБА.
ШЎРЛАНГАН ТУПРОҚЛАРНИНГ УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА
ТУПРОҚ ЭРОЗИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
АМУДАРЁ ТУМАНИДАГИ ЭСКИДАН СУҒОРИЛАДИГАН ЎТЛОҚИ АЛЛЮВИАЛ
ТУПРОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ ХОССАЛАРИ
Абдурахмонов Н.Ю.
1
, Исмонов А.Ж.
1
, Erdashova G.B
2
1
Tупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти,
2
ЎзМУ
Кейинги йилларда мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида, жумладан Амударёнинг
қуйи оқими регионлари суғориладиган ерларида табиий ва антропоген таъсирни
кучайиши, Орол денгизининг қуриб бориши билан боғлиқ экологик ҳолатнинг
кескинлашуви натижасида бир қатор ҳудудларда минераллашган грунт сувлари ер
юзасига яқин кўтарилган бўлса, қолган асосий майдонларда саҳроланиш жараёнлари
фаоллашиб, шўрланиш ҳолатлари кучайди, тупроқлар унумдорлиги ва маҳсулдорлиги
пасайди.
Мазкур тупроқларнинг хосса-хусусиятларини чуқур ўрганиш, мавжуд муаммоларни
илмий-амалий асосланган ечимларини топиш, тупроқлар деградацияси, айниқса
шўрланиш жараёнларини олдини олиш, уни содир этган оқибатларини бартараф этиш,
суғориладиган массивлар экологик-мелиоратив ҳолатини баҳолаш, уни яхшилаш орқали
тупроқлар унумдорлиги ва маҳсулдорлиги ҳамда экинлар ҳосилдорлигини ошириш,
шўрланган ерлардан ҳам тўғри ва оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб
муаммоларидан ҳисобланади.
Амударё туманидан танлаб олинган танянч хўжалик қатламли аллювиал ётқизиқлар билан
тўшалган қадимги Амударё ёйилмаси геоморфологик районида денгиз сатҳидан 85-87 м
баландикда жойлашган. Ҳудуддаги нисбатан катта майдонларни эгаллаган эскидан
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларни пайдо бўлиш жараёнида фаол тасир этувчи
ер ости сувлари сатҳи 1,5-2,0 м. да турган шароитда шаклланган. Ер ости сувларини
баланд туриши иккиламчи шўрланишни ҳам келтириб чиқарган.
Механик таркибига кўра, эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларни юқори
қатламлари бир хил рангли ва бир хил қумоқли таркибга эга, қуйи қатламлар ҳар хил
қатламли механик таркибга эга. Хўжаликни суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари
механик таркибига кўра оғир, ўрта ва енгил қумоқлидир. Бу тупроқлардан олинган
намунанинг механик таркиби асосан оғир ва ўрта қумоқли бўлиб, тупроқ генетик
қатламларида физик лой миқдори 22,9-50,6% ни ташкил этади (1-жадвал).
1-жадвал. Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларининг механик таркиби
Кес-
ма
№
Чуқурлик,
см
Тупроқ заррачалари, %
>0,25
0,25-
0,1
0,1-
0,05
0,5-
0,01
0,01-
0,005
0,005-
0,001
>0,001
Физик
лой
Тўлқин массиви эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар
1
0-33
0,8
0,2
24,2
24,2
17,6
19,4
13,6
50,6
33-62
1,2
0,3
16,5
36,2
16,7
15,6
13,5
45,8
62-94
0,8
0,2
19,9
46,8
14,3
8,5
9,5
32,3
94-132
0,8
0,2
19,2
56,9
11,5
7,8
3,6
22,9
Хўжаликни эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар турлича шўрланган.
Кучсиз ва ўртача шўрланиш, баъзан жуда кучли шўрланиш кўринишдаги доғлар учрайди.
Бу тупроқларнинг шаклланишида ва уларда шўрланиш жараёнларини вужудга келишида
суғориш ва ер ости сувларини роли катта бўлиб, тупроқларни сув-туз режимларини
шаклланишида ўзининг муайян таьсирини кўрсатади ҳамда гидроморф режимли бу
тупроқлар профилида тузларни тўпланишига олиб келади. Тўлқин массиви ер майдонлари
Амударёнинг қадимги дельтасининг текислик қисмида жойлашганлиги сабабли, ер ости
64
сувларини тўпланиш ва қайта тақсимланиш зонасига айланиб қолган. Ҳудуд ерларининг
асосий ер ости сувлари манбалари – суғориш каналлари (Шовот, Қиличниёзбой)нинг ўрта
оқимларидан ғарбга томон ҳаракатланаётган атрофидаги ер ости сизот сувлари ҳамда
каналдан сизиб ўтаётган фильтрацион сувлар ва массивларни суғориладиган ер
майдонларидан ортиқча меъёрларда суғоришлар натижасида сизиб келаётган ер ости ва
устки сувлари ҳисобланади.
Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда сувда осон эрувчан тузларнинг
тупроқ профилида жойлашиш ўрнига кўра уч хил: устки қатламлардан пастки
горизонтларга қараб тузлар миқдорини камайиб бориши; аксинча, пастки қатламларга
қараб ошиб бориши ва “профилли шўрланиш”, яъни тупроқнинг энг устки қатламидан
пастки қатламлари томон барча қатламларда деярли бир хил миқдордаги тузлар
мавжудлигини ҳам кузатиш мумкин. Шўрланиш химизмига кўра, эскидан суғориладиган
ўтлоқи аллювиал тупроқлари хлорид-сульфатли ва хлоридли шўрланган типда эканлиги
аниқланди. Хлорид-сульфатли шўрланиш типларидан иборат тупроқларда хлор-иони
миқдори ўртача 0,031-0,1,870% ва сульфат-хлорид шўрланиш типларидан иборат
тупроқларда хлор-иони миқдори ўртача 0,038% ташкил этиши аниқланди.
Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда гумус қатламининг қалинлиги, кўп
ҳолатларда унча қалин бўлмаган агроирригацион қатлам (60-90 см) қалинлигигача
етганлиги қайд этилди. Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларининг ҳайдов
(0-35 смли) қатламларидан гумус миқдори кенг оралиқда тебраниб ўртача 1,01-1,28 %
ташкил этади, кесмаларда унинг миқдори пастки қатламларга кескин камайиб боради.
Гумус миқдорини кескин камайиб бориш тенденцияси кесмаларни 90-98 см
қатламларидан қуйи томонга бошланиши ва улар миқдори ўртача 0,31% тушиши
аниқланди. Бу тупроқлар гумус билан кам ва ўртача таъминланган, умумий фосфорнинг
миқдори ўртача 0,26%ни ташкил этиб, ҳаракатчан фосфорнинг билан кам (23,0 мг/кг),
ялпи калийнинг миқдори 0,947%ни ташкил этиб, алмашинувчи калий билан кам (144,6
мг/кг) даражада таъминланганлиги қайд этилди (2-жадвал).
2-жадвал. Эскидан суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларининг агрокимёвий таркиби
Кес-
ма
№
Чуқур-
лик, см
Гумус,
%
Азот
Фосфор
Калий
CO
2
карб.,
%
мг/кг
%
мг/кг
%
мг/кг
%
1
0-33
1,23
0,031
27,25
0,26
23,0
0,947
144,6
9,29
33-62
0,90
0,028
21,25
0,24
15,0
0,775
124,2
9,13
62-94
0,69
0,027
15,5
0,18
10,0
0,572
103,6
7,60
94-132
0,31
0,017
12,5
0,19
5,1
0,572
94,6
10,8
Бу тупроқларнинг хосса-хусусиятлари ва мелиоратив-экологик ҳолатини яхшилаш, унинг
унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклаш учун агромелиоратив, агротехник ва агрокимёвий
тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |