Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet166/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

Фойдаланилган адабиётлар. 
1.
 
В. Н Чирков- Ўсимликшуносликдан практикум. “Ўқитувчи” нашриёти Тошкент-
1976. 21-40-бетлар. 
2.
 
Ш.Х. Тўхтаев ва бошқалар Бошоқли дон экинларининг касалликлари ва уларга 
қарши курашиш. Тавсиянома “Дурдона” нашриёти Бухоро -2004 
3.
 
Ш.Х. Тўхтаев, Р Юнусов- Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитида апрель ойида 
маданий экинларда учрайдиган зарарли организмлар ва уларга қарши замонавий кураш 
чоралари. Амалий тавсиянома. “Дурдона” нашриёти Бухоро -2006 
4.
 
Б.Б Тохиров, Ш.Х. Тўхтаев ва бошқалар- Маданий ўсимликларнинг зарарли 
организмлари ва уларга қарши биологик кураш усуллари. “Дурдона” нашриёти Бухоро 
2019 
УРУҒ ЭКИШ МУДДАТЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИНИ КУЗГИ ЖАВДАР 
БОШОҒИНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРГА ТАЪСИРИ 
А.М.Тагаев, С.А.Абдурахмонов
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 
 
Кузги жавдарни экиш муддатлари ва меъёрларини кузги жавдарнинг бошоқ 
узунлиги, бошоқдаги дон сони ва унинг оғирлиги ҳамда 1000 дона дон вазнига таъсири 
ўрганилган. Бошоқ донли экинларда бошоқнинг биометрик кўрсаткичлари ҳосилдорликни 
хал қилувчи муҳим кўрсаткичлардан бири эканлигига ва бу кўрсаткичлар дон вазни 
навнинг биологик хусусиятига боғлиқ бўлибгина қолмасдан, балки етиштириш шароити 
ҳамда етиштиришда қўлланилган агротехник тадбирларга боғлиқ холда ўзгариб туради. 


222 
Дала тажрибалари Андижон вилоятининг эскидан суғориладиган оч тусли бўз 
тупроқлари шароитида олиб борилди. Тупроғининг механик таркиби ўртача қумоқ, сизот 
сувлари 4-5 метр чуқурликда жойлашган шўрланмаган тупроқлари шароитида ўтказилди. 
Тажриба 2016-2019 йиллар мобайнида Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш 
агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станциясида 
олиб борилиб, кузги жавдар уруғини экиш муддатлари ва меъёрларини ўсимликнинг 
ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига таъсири ўрганилди. 
Жумладан, 2016–2017 йиллари олиб борган тадқиқотларимиздан олинган 
маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, 20–сентябрь муддатида гектарига 3 млн. дона 
унувчан уруғ ҳисобида экилган 1–вариантда бошоқнинг ўртача узунлиги 13,4 см. ни, 
битта бошоқдаги дон сони 34,6 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 1,0 граммни ҳамда 
1000 дона дон вазни 28,1 граммни кўрсатган бўлса, ушбу уруғ меъёри 1–октябрь 
муддатида экилган 4–вариантда бошоқнинг ўртача узунлиги 13,0 см. ни, битта бошоқдаги 
дон сони 34,1 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 1,0 граммни ҳамда 1000 дона дон 
вазни 28,1 граммга тенг бўлиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 0,4 см. 
га, битта бошоқдаги дон сони 0,5 донага кам бўлганлиги аниқланди. 
Ушбу уруғ меъёри октябрь ойининг 10 ва 20 кунлари экилганида эса (7–10 
вариантлар) бошоқларнинг ўртача узунлиги 12,8–12,2 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 
33,8–33,1 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни, 1000 дона дон вазни 27,8–
26,8 грамм бўлганлиги аниқланиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 0,6–
1,2 см. га, битта бошоқдаги дон сони 0,8–1,5 донага, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,1 
граммга ҳамда 1000 дона дон вазни 0,3–1,3 граммга кам бўлганлиги кузатилди. 
Ушбу уруғ меъёри (3 млн./га) кечки 1–ноябрь муддатида экилган 13–вариант таҳлил 
қилинганида бошоқнинг ўртача узунлиги 11,0 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 32,8 
донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни ҳамда 1000 дона дон вазни 26,3 
граммни кўрсатиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 2,4 см. га, битта 
бошоқдаги дон сони 1,8 донага, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,1 граммга ва 1000 дона 
дон вазни 1,8 граммга кам натижа кўрсатганлиги қайд этилди. 
Бошқа вариантларимизда ҳам юқоридаги қонуниятлар акс этганлиги кузатилиб, 
бунда 20–сентябрь муддатида гектарига 4–5 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида экилган 2–
3–вариантларда бошоқнинг ўртача узунлиги 12,7–12,0 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 
33,7–32,6 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни ҳамда 1000 дона дон вазни 
27,1–26,7 граммни ташкил бўлса, ушбу уруғ меъёрлари 1–октябрь муддатида экилган 5–6–
вариантларда мос равишда бошоқнинг ўртача узунлиги 12,5–11,7 см. ни, битта бошоқдаги 
дон сони 33,5–32,5 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни, 1000 дона дон 
вазни эса 27,5–27,0 граммга тенг бўлиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 
0,2–0,3 см. га, битта бошоқдаги дон сони 0,2–0,1 донага кам эканлиги аниқланган бўлсада, 
аммо 1000 дона дон вазни 0,4–0,3 граммга юқори натижа кўрсатганлиги аниқланди. 
Ушбу уруғ меъёри октябрь ойининг 10–куни экилганида эса (8–9 вариантлар) 
бошоқларнинг ўртача узунлиги 12,2–11,5 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 33,0–32,7 
донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни кўрсатиб шунга мос равишда 1000 
дона дон вазни 27,3–27,0 граммга тенг бўлиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ 
узунлиги ўртача 0,5 см. гача, битта бошоқдаги дон сони 0,7 донагача кам кўрсаткич 
олинган бўлсада, аммо 1000 дона дон вазни 0,2–0,3 граммга юқори натижа олинганлиги 
кузатилди. 
Бу кўрсаткичлар 20–октябрь муддатида экилган 11–12 вариантларда бошоқларнинг 
ўртача узунлиги 11,7–11,1 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 32,6–33,0 донани, битта 
бошоқдаги дон оғирлиги 0,9 граммни, 1000 дона дон вазни эса 26,4–26,0 граммни 
кўрсатиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги 1,0–0,9 см. гача, битта 
бошоқдаги дон сони 1,1 донагача кам бўлишига қарамасдан, 1000 дона дон вазни 0,7 
граммгача юқори натижа кўрсатганлиги қайд этилди. 


223 
Ушбу кўрсаткичлар кечки муддатда, яъни 1–ноябрь куни экилган 14–15–
вариантларда бошоқнинг ўртача узунлиги 10,5–9,8 см. ни, битта бошоқдаги дон сони 
32,4–31,4 донани, битта бошоқдаги дон оғирлиги 0,8 граммни ҳамда 1000 дона дон вазни 
25,8–25,1 граммни ташкил этиб, 20–сентябрь муддатига нисбатан бошоқ узунлиги ўртача 
2,2 см. гача, битта бошоқдаги дон сони 1,3–1,2 донагача, битта бошоқдаги дон оғирлиги 
0,1 граммга ҳамда 1000 дона дон вазни 1,3–1,6 граммгача кам эканлиги кузатилди. 
Хулоса 
Олинган 
натижалардан 
кўриниб 
турибдики, 
уруғларни 
экиш 
муддатларининг кечиктирилиши барча уруғ меъёрларида ҳам қонуниятга мос равишда 
бошоқнинг биометрик кўрсаткичларига ўз таъсирини кўрсатган бўлсада, аммо 20–октябрь 
ва 1–ноябрь муддатларига нисбатан 1–октябрь ҳамда 10–октябрь муддатларида салбий 
таъсири кам бўлганлиги кузатилди. 
2017–2018 йиллар ҳамда 2018–2019 йиллари олиб борилган тадқиқотларимизда ҳам 
юқоридаги қонуния такрорланганлиги кузатилиб, бошқа муддаларга нисбатан 1 ва 10–
октябрь муддатларида экилганда бошоқнинг биометрик кўрсаткичлари деярли сақланиб, 
20–сентябрь муддатига яқин бўлган маълумотлар олинганлиги қайд этилди. 

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish