Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet154/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

Йиллар бўйича пахта 
ҳосили, ц/га 
Ўртача 
ц/га 
Фарқи 
+/- 
Кўсакларнинг 
очилиш 
муддатлари 
2018 й 2019 й 2020 й 

Назорат 
30,6 
34,3 
35,2 
33,4 
30-40% 
кўсаклар 
очилганда 

Суюқ-ХМД-8,0 л/га 
31,8 
35,2 
36,8 
34,6 
1,2 

Суюқ-ХМД-9,0 л/га 
31,2 
34,9 
36,2 
34,1 
0,7 

Суюқ-ХМД-10,0 л/га 
30,8 
34,4 
36,0 
33,7 
0,3 

ЎзДЕФ-7,0 л/га 
32,2 
35,5 
37,9 
35,2 
1,8 

ЎзДЕФ-8,0 л/га 
31,5 
34,7 
37,6 
34,6 
1,2 

ЎзДЕФ-9,0 л/га 
31,0 
34,5 
37,3 
34,3 
0,9 

Назорат 
30,8 
34,4 
35,5 
33,5 
40-50% 
кўсаклар 
очилганда 

Суюқ-ХМД-8,0 л/га
31,1 
34,6 
36,6 
34,1 
0,6 
10 
Суюқ-ХМД-9,0 л/га
31,7 
35,0 
37,6 
34,8 
1,3 
11 
Суюқ-ХМД-10,0 л/га 
30,9 
34,4 
36,7 
34,0 
0,5 
12 
ЎзДЕФ-7,0 л/га
32,0 
35,3 
37,5 
34,9 
1,4 
13 
ЎзДЕФ-8,0 л/га
33,0 
36,5 
38,6 
36,1 
2,6 
14 
ЎзДЕФ-9,0 л/га 
31,9 
34,9 
37,8 
34,9 
1,4 
 
1-фон учун: НСР
05
=0,50 ц/га; Sх=1,48 % , 
2-фон учун: НСР
05
=0,36 ц/га; Sх=1,06 %. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1.
Дала тажрибаларини ўтказиш услублари: Услубий қўлланма ЎзПИТИ. Тошкент, 
2007 й. Б-87-90. 
2.
Зокиров Т., Рахматов И. Дефолиация тонковолокнистого хлопчатника в 
Каршинской степи, Хлопководство. Москва, 1971 г. №8. С-26-27. 
3.
Тешаев Ф. Турли агротадбирларнинг ғўза навлари дефолиацияси самарадорлигига 
таъсири. Диссетация. Тошкент, 2015 й. Б-200. 
4.
Тураев М., Наимов О., Рахматов И. “Оптимальные сроки дефолиация”, “Хлопок” 
Москва, 1989 г. №4. С-26-27.
 
5.
Тешаев Ш. Юқори самарали дефолиант. Пахтачилик ва дончиликни 
ривожлантириш муаммолари, Тошкент, 2004 й. Б-215-215.
 
 
ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИГА ТАКРОРИЙ ЭКИЛГАН СОЯ ВА ОРАЛИҚ 
ЭКИНЛАРИНИ ТАЪСИРИ 
З.М Жумабоев, Ғ.Ғ Парпиев 
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 
 
Республикамизда кейинги йилларда тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан 
ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини навбатлаб экиш орқали тупроқ унумдорлигини 
ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин
экиб парваришлашга ва оралиқ экинлар етиштиришни кенг йўлга қўйишга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. 


206 
Тупроқ унумдорлигини сақлаш учун дуккакли экинлар хусусан соя экишни мақбул деб 
ҳисоблайди, чунки тупроқда 0,65-0,72 фоиз гумус бўлган бўлса кейин унинг миқдори 
0,95-1,03 фоизга етганлиги кузатилган [1. 21 б]. 
Кузги буғдойдан сўнг экилган такрорий экинлар тупроқда илдиз ва анғиз қолдиқларини 
қолдириб, унумдорликни сақлайди унинг агрофизикавий, агрокимёвий, мелиоратив ва 
экологик ҳолатини яхшилайди. Бунинг ҳисобига келгуси йили пахта ҳосилдорлиги 11,6-
25,5 фоизга ортади [2. 23-б]. 
Кузги буғдойдан бўшаган майдонларда такрорий мош ва соя экилганда тупроқдаги илдиз 
ва анғиз қолдиқлари ҳисобига 2,3-2,7 тоннани ташкил этиши аниқланган, шу билан бир 
вақтда тупроқнинг ҳайдов қатламида 70 кг азот, 30 кг фосфор, 80 кг калий моддалари ҳам 
тўпланган [3. 24-б]. 
Дала тажрибалари 2001-2004 йилларда олиб борилган бўлиб, қисқа навбатлаб экиш 
тизимларида назорат сифатида 3 йил давомида ғўза, 1:1 тизимда (ғўза+кузги буғдой), 1:2 
тизимда (кузги буғдой+ғўза+ғўза), 1:2 тизимда (кузги буғдой+такрорий экин-
соя:ғўза:ғўза) ва 2:1 тизимда (кузги буғдой+такрорий экин-соя),кузги буғдой+такрорий 
экин-соя+оралиқ экинлар сули+кўк нўхат+жавдар:ғўза экинларининг тупроқ унумдорлиги 
ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири ўрганилди. Тажриба далалари тупроқларининг дастлабки 
агрокимёвий кўрсаткичлари таҳлил этилганда, тупроқнинг 0-30 см қатламида 1-2 далага 
мутаносиб равишда чиринди миқдори 1,196-1,172 %, умумий азот миқдори 0,115-0,110 % 
ни, фосфор 0,195-0,201 %, 30-50 см қатламида тегишли равишда 0,890-0,798; 0,080-0,069; 
0,180-0,190 % ни ташкил этди. Ҳаракатчан миқдорлари нитратли азот (0-30 см) миқдори 
14,1-20,5 мг/кг ни, ҳаракатчан фосфор 30,5-32,3 мг/кг ни, алмашинувчи калий эса 190-200 
мг/кг ни ташкил этганлиги аниқланган . 
Навбатлаб экиш тизимларига киритилган такрорий ва оралиқ экинларнинг тупроқдаги 
озиқа элементларига таъсири бўйича (1.03.2001) олинган таҳлилларга кўра, тажрибанинг 
назорат вариантида гумуснинг миқдори 0,019 % га камайганлиги аниқланди.Навбатлаб 
экишнинг 3-варианти, 1:2, кузги буғдой:ғўза:ғўза, 4-варианти, 1:2, кузги буғдой+такрорий 
экин (соя):ғўза:ғўза, 5-варианти, 2:1 кузги буғдой+такрорий экин (соя):кузги 
буғдой+такрорий экин (соя)+оралиқ экин (сули+кўк нўхат+жавдар):ғўза вариантларида 
тупроқдаги чиринди миқдори дастлабки миқдорига қараганда (10.10.2002) 0-30 қатламда 
тегишли равишда 0,022 %; 0,034%; 0,038 % га кўпайиши, ялпи азот миқдори эса 0,026 %; 
0,034 %; 0,042 % га, умумий миқдори эса 0,016 %; 0,018 %; 0,023 % га ошганлиги 
кузатилди.
Тупроқдаги нитратли азот миқдори тажрибанинг 3-вариантида 14,85 мг/кг ни, 4-
вариантида 15,86 мг/кг ни, 5-вариантида 16,10 мг/кг ни ташкил этиб, бу дастлабки 
миқдорга нисбатан 0,84 мг/кг; 1,85 мг/кг; 2,00 мг/кг га кўпайганлигини аниқланди.
2-дала шароитида (2002-2004) 2004 йил кузида олинган маълумотларга кўра, тажрибанинг 
3-варианти, 1:2, тизимида кузги буғдой:ғўза:ғўза навбатлаб экиш тизимида тупроқдаги 
гумус миқдори 1,186 % ни ташкил этиб, бу натижа гумусни дастлабки миқдорига 
нисбатан 0,014 % га юқори бўлганлиги, шунингдек, азот ва фосфор миқдорини 
кўрсаткичлари ҳам дастлабки миқдорларига нисбатан (0,081 %; 0,090 %) ошганлиги 
аниқланди.
Озиқа моддаларнинг ҳаракатчан миқдорлари бўйича олинган маълумотларга қараганда, 
тажрибанинг 4-варианти, 1:2, кузги буғдой+такрорий экин (соя):ғўза:ғўза навбатлаб экиш 
тизимида нитратли азот миқдори 26,7 мг/кг ни ташкил этиб, бу дастлабки миқдордан 6,7 
мг/кг га, 5-вариантда 5,5 мг/кг га ошганлигини қайд этилди. Озиқа моддалардан 
ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдорларини ҳам тегишли равишда 2-2,5; 50-
60 мг/кг га ошганлиги аниқланди . 
Ғўза-ғалла қисқа навбатлаб экиш тизимларида етиштирилган такрорий экин-соя, оралиқ 
экин сули, кўк нўхат ва жавдарларнинг тупроқдаги гумус ва бошқа озиқа моддаларга 
тахсири бўйича агрокимёвий таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, хулоса қилиш 
мумкинки, қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларига кузги буғдойдан кейин такрорий 


207 
экин сифатида соя, кузда такрорий экин-соядан сўнг оралиқ экинлар сули, кўк нўхат ва 
жавдарнинг ўзаро аралашма ҳолида экилиши натижасида гумуснинг миқдори 0,022 % дан 
0,038 % гача, азот миқдори 0,026 % дан 0,042 % гача, фосфор миқдори 0,016 % дан 0,023 
% гача ошганлиги аниқланди. 
Тизимларда экилган такрорий ва оралиқ экинларнинг органик қолдиқларини тупроқда 
парчаланиши ҳисобига, тупроқдаги гумус, азот, ҳатто фосфор миқдорларини кўпайишига 
олиб келди. Таҳлил натижаларидан кўриниб турибдики, тупроқда органик қолдиқлар 
қанчалик кўп қолса, озиқа моддаларнинг миқдори шунчалик кўпайиб боради. Зеро, 
дуккакли-дон экин соя экилиши тупроқни биологик азот билан бойитади, тупроқдаги 
микробиологик жараёнларни тезлаштиради, чириш жараёнларини кучайтириш орқали 
тупроқда гумификация тез кечади.

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish