Таълим вазирлиги бухоро давлат университети “ Психология” кафедраси



Download 382,5 Kb.
bet33/34
Sana25.02.2022
Hajmi382,5 Kb.
#285650
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
11.Психокоррекция

Ролли ҳамда ишбоп ўйинлар
Замонавий таълимни ташкил этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўқувчиларда муайян фаолият юзасидан эгалланган назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтириш, уларни ижтимоий муносабатлар жараёнига кенг жалб этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлар ўзига хос ўрин тутади. Бугунги кунда таълим жараёнида қўллаш ниҳоятда қулай бўлган бир қатор ўйинли технологиялар яратилгандир.
Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни акс эттиришга, ўқувчиларнинг муайян билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ҳамда касбий сифатларини таркиб топтириш, уларни онгли равишда касбга йўллаш, илмий дунёқарашини кенгайтиришга мўлжалланган дидактик ўйинларни ишбилармонлар ўйини дейилади. Ишбилармонлар ўйини ҳам бошқа ўйинлар каби ўқитувчи ва ўқувчилардан пухта тайёргарлик кўришни талаб этади.
Ўқитувчи ишбилармонлар ўйинини уюштиришда қуйидаги вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириши зарур:

  1. Ўйин мавзусини олдиндан белгилаш.

  2. Дидактик ўйиннинг мақсади, вазифалари, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, ўқувчилар бажариши лозим бўлган топшириқларни аниқлаш ва режалаштириш.

  3. Дидактик ўйин давомида ўқувчилар олдига қўйиладигаи ўқув-билишга оид муаммоли вазиятлар тизимини вужудга келтириш йўлларини аниқлаш ва лойиҳалаш.

  4. Ўқувчиларни дидактик ўйиннинг мақсад ва вазифалари билан таништириш, дидактик ўйин талаб этадигаи вазифаларни тақсимлаш, ҳар бир ўқувчига аниқ йўлланма бериш.

  5. Мазкур ўқув-билишга оид муаммоли вазиятларни ҳал этишда ўқувчиларнинг аввалги мавзулардан ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини таниш, одатий ва кутилмагаи вазиятларда қўллаш имкониятларини аниқлаш.

  6. Ўқувчиларнинг дидактик ўйинга тайёргарлик фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш.

Дидактик ўйинли дарсларнииг муваффақияти, аввало, ўқувчиларнинг мазкур ўйинларга пухта ва қизғин тайёргарлик кўришларига, ўқитувчининг мазкур фаолиятни ташкил этиш ҳамда моҳирлик билан бошқаришига боғлиқ. Ўқувчиларнинг бундай ўйинга тайёргарлик кўриш фаолияти қуйидаги масалаларни билишни жаҳозо этади:

  1. Дидактик ўйиннинг мақсади, вазифаси, олиб борилиш тартиби, қоидалари билан танишиш.

  2. Дидактик ўйин мақсади ва вазифасидан келиб чиқадиган муаммоли вазиятни аниқлаш.

  3. Муаммоли вазиятдан чиқишнинг самарали йўлларини топиш.

  4. Ҳар бир ўқувчининг ўзи бажариши лозим бўлган вазифаларни англаши, ўқитувчидан керакли йўриқнома ва кўрсатмалар олиш.

  5. Турли билим манбаларидан фойдаланган ҳолда муаммоли вазиятни ҳал этишнинг оптимал вариантини танлаш.

  6. Дидактик ўйин иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва ўзаро назорат вужудга келишини таъминлаш.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўйинли технологиялар таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларда муайян фаолликни юзага келтириш, шунингдек, билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилувчи вақт оралиғини қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради.
Ўйинли технологиялардан фойдаланишда бир қатор психологик хусусиятлар ҳам намоён бўладики, бунинг оқибатида ҳар ўқувчи ўзининг шахсий имкониятларини намойиш эта олади, ижтимоий ҳаётда ўзи эгаллаган ўринни барқарорлаштиради, ўз – ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил қилади. Ўйинли технологиялар нафақат назарий билимларни мустаҳкамлаш, уларнинг амалий кўникма ва малакаларга айланишини таъминлаш, балки ўқувчиларда муайян ахлоқий, иродавий сифатларни ҳам тарбиялашга ёрдам беради.
Педагог ва психолог олимлар – Д.Н.Узнадзе, Л.С.Выготский, А.Н.Леонтьев, С.А.Шмаков, Г.К.Селевко, П.Я.Гальперин, И.Оллоёров, А.А.Вербицкий ва бошқалар ўйинга асосланувчи фаолиятнинг моҳияти, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, имкониятлари борасида тадқиқот ишларини олиб борганлар. Айни вақтда биз бу борада зарур назарий ва амалий маълумотларга эгамиз.
Ўйинларни ташкил этишда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади:

  • таълимий (дидактик) мақсад;

  • тарбиявий мақсад;

  • фаолиятни ривожлантиришга йўналтирувчи мақсад;

  • ижтимоий мақсад.

Г.К. Селевконинг фикрича, ўйин психопедагогик жараён саналиб, у қуйидаги тузилмага эга бўлади:







Мазкур дарс тавсифи ва ишланмаси Ж.Толипова, А.Ғофуровларнинг “Биология таълим технологиялари” (Т.: “Ўқитувчи-2002”) номли қўлланмаси ҳамда Ў.Толипов, М.Усмонбоеваларнинг “Педагогик технология: назарияси ва амалиёт” (Т., Фан-2005) номли монографиясидан ижодий фойдаланган ҳолда тайёрланди.



Download 382,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish