МАКТАБГАЧА КАТТА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА МУЛОҚОТ
ВОСИТАСИДА КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Комилова Дилнозахон Абдулхаевна
- Андижон давлат унив мустақил тадқиқотчи
Аннотация: Мақолада мактабгача катта ёшдаги болаларда нутқ воситасида
коммуникатив
компетенцияни
шакллантириш
борасидаги
илмий-назарий
маълумотлар келтирилган. Болаларда коммуникатив компетенцияни
шакллантиришда талаб этиладиган педагогик шароитлар ҳамда тарбиячи-педагоглар
ва психологнинг ҳамкорликдаги ишлари юзасидан тавсиялар берилган.
Аннотация:
В статье представлены научно-теоретические сведения о
формировании коммуникативной компетенции через речевые средства у
дошкольников. Даны рекомендации по педагогическим условиям, необходимым для
формирования коммуникативной компетентности у детей, а также совместной
работе педагогов и психологов.
Annotation:
The article presents scientific and theoretical information on the formation
of communicative competence through speech means in preschoolers. Recommendations are
given on the pedagogical conditions necessary for the formation of communicative
competence in children, as well as the joint work of teachers and psychologists.
Мустақил ва эркин мулоқот болаларни нутқ орқали ўз
ҳиссиётларини ифодалашга ўз тенгдошлари билан маълумотларни
ўртоқлашишни ўрганади ва шунга эришади. Боланинг фаоллиги, эркин
мулоқотдаги шахсий қарашлари, фикрлари унда коммуникатив фаолият
ва компетенцияни ривожланишига ёрдам беради. Коммуникатив
компетенцияни шакллантириш билан бирга болаларни шахс сифатида
ривожланиши турли ўйин, мулоқот, меҳнат, билиш-тадқиқотчилик,
ижодий, мусиқавий-ижодий фаолиятда амалга оширилади. Ўйин
коммуникатив вазият сифатида болаларда алоқага киришишни юзага
келтиради энг асосийси коммуникатив фаолиятга мотив бўлади. Ўйин
жараёнида болалар нутқи ривожланади, мулоқот меъёрларини ўзлаштириш
юз беради. Ўйин орқали болалар атроф олам билан ўзаро муносабат ва
одамлар билан ўзаро алоқани ривожлантирувчи ижтимоий компетенция
кўникмаларини эгаллайди [1:6-9].
Мулоқот-шахслараро муносабатларнинг асосий кўриниши бўлиб,
унинг ёрдамида одамлар бир-бирлари билан ўзаро руҳий жиҳатдан алоқага
киришадилар, ўзаро ахборот алмашадилар, бир-бирларига таъсир
ўтказадилар, бир-бирларини ҳис қиладилар, тушунадилар [3:10].
164
Мактабгача катта ёшдаги болаларда коммуникатив компетенцияни
шакллантириш имкониятларини юқори даражада бўлиши, мактабгача
таълим ташкилотида яратилган психологик-педагогик муҳит алоҳида
ўрин эгаллайди. Бунда тарбиячи-педагоглар ва психолог ҳамкорликда
таълим-тарбия жараёнини ташкил қиладилар. Хусусан, тарбиячи-
педагоглар педагогик фаолиятда интеграцион ёндашган ҳолда психологик
ўйин ва машқлардан фойдаланадилар. Психолог томонидан тарбиячи-
педагоглар учун турли ёш даврида мулоқот қилишга хос хусусиятлар
ҳақида ўқув-семинари ва тренинглар ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Мактабгача катта ёшдаги болалар ўртасидаги низоли вазиятларни
баратараф этиш, болалар ва мактабгача таълим ташкилоти педагоглари
ўртасидаги мулоқотни оптимал йўлларини топиш ва психологик ўйинлар
борасида психолог амалий ёрдам кўрсатиши лозим. Булардан ташқари
мактабгача катта ёшдаги болаларда коммуникатив компетенцияни
шакллантиришда қуйидаги педагогик шароитлар яратилиши талаб
этилади: болаларга коммуникатив мулоқот учун қулай вазият
яратиш;болалар ўртасидаги низоли вазиятларга ўзаро ҳамкорликда
манфаатли ечим топишга ўргатиш; муаммоли вазиятдан фойдаланган
ҳолда коммуникатив фаолиятга туртки бериш; педагог-психолог
томонидан мулоқот қилишда қийналадиган болалар учун коррекцион-
ривожлантирувчи психологик машғулотлар ўтказиш; болаларга ўз
ҳиссиётларини ифодалашларида мотивация бериш; эртак қаҳрамонлари
образларини сўз, мимика ёрдамида ифодалашга ёрдам бериш ва шароит
яратиш; мактабгача катта ёшдаги болаларга мос тенгдошлари ва катталар
билан мулоқот юритишга оид ўйинлар ташкил этиш.
Россиялик психолог олима М.И.Лисина коммуникатив фаолият
муваффақиятини учта компонентга ажратади: когнитив (билиш), хулқ-
атвор ва ҳиссий. Бу компонентлар шахсий коммуникатив муаммоларни
аниқлаш қобилияти, хулқ-атқорини бошқариш ва ҳиссиётларини жиловлай
олишни таъминлайди. У когнитив компонент мезонларини қуйидагиларга
ажратган: мулоқот вазиятини йўналтира олиш; огоҳлантиришларни тўғри
қабул қилиш; тенгдошларига ёрдам кўрсатиш; тенгдошлари фикрлари ва
қарашларини эътиборга олиш; мулоқотга қизиқишни намоён қилиш ва ўз
фикрини ифодалай олиш қобилиятига эга бўлиш. Хулқ-атвор
компонентлари мезонлари эса атрофдагиларни ўзига жалб қилиш
кўникмаси, муаммо ечимини топишда мустақил қарор қабул қилиш,
муваффақиятга эришишга интилиш, хулқ-атвор меъёрларига амал қилиш,
юз бераётган ҳодисаларга ўз муносабатини билдира олиш, ўз хулқ-
атворини назорат қилиш ва англаш кўникмасига эга бўлишдан иборат.
Ҳиссий компонент мезонлари ўзининг ҳиссий ҳолатини бошқара олиши,
овоз кучи ва нутқ темпини меъёрда сақлаши, низоли вазиятларда ўзига
ишончни намоён этиши ва вазминлик билан иш тутиши [2].
Юқорида санаб ўтилган компонентлар, коммуникатив компетенцияни
шаклланишига асос бўлади. Айнан мана шу мезонлар болаларни
165
мулоқотни бошқара олиш, ҳамсуҳбатини жалб этиш, нутқий вазиятни
бошқара олишга ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |