Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR. 
1. Sh.M.Miriyoyev. O`zbek tiliga davlat tili maqomi berilinganining o'ttiz 
yiliga bag'ishlangan tantanali marosimdagi nutqi 2019 yil. 21 oktyabr. 
2. Mirziyoev SH.M. “Milliy taraqqiyot yo’limizni qatьiyat bilan davom 
ettirib yangi bosqichga ko’taramiz”. 1-jild. T: O’zbekiston.2018.238 b. 
3. Matchonov S va .b. Ona tili o’qitish metodikasi. Darslik. –Toshkent: 
Noshir. 2020. -351. 
ЎҚИШ ДАРСЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
 
 
 
 
Х.ШУКУРОВА-ЖДПИ катта ўқитувчи 
 
 
 
 
А. ЖАҲОНОВА-1-босқич талабаси 



Аннотация:Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларини ўқиш дарсларида 
бадиий асар устида ишлаш бўйича дарс самарадорлигини ошириш ҳақида методик 
тавсиялар бериб ўтилган. 
Annotation:This article provides methodological recommendations for improving 
the effectiveness of lessons on working with art in the reading lessons of primary school 
students. 
Ҳозирги кунда бошланғич синф ўқитувчилари олдида турган 
долзарб муаммолардан бири болаларни ҳам ақлий ва маънавий камол 
топишга замин яратишдан иборатдир. Ушбу жараённи амалга ошириш 
мактабларда она тили ва ўқиш дарслари орқали амалга оширилади. Шу 
ўринда таъкидлаш жоизки, ўқиш дарсларини ўқитишда унинг сифат ва 
самарадорлигини ошириш бош вазифалардан бири ҳисобланади. 
Ўқиш дарсларида ўрганиладиган бадиий асардаги ҳар бир 
образнинг ўзига хос хусусиятларини, яъни унинг ташқи кўриниши, ҳатти-
харакати ва ички кечинмаларини оча билиш шарт. Ҳар бир образнинг 
бошқалардан ажралиб турадиган томонларини кўрсатиши муҳимдир. 
Бадиий асар устида шундай ишлаш кераки, ўқувчилар онгида 
образлар тўлақонли ва мукаммал ўз ифодасини топсин. Ҳар бир образ 
қанчалик ёрқин ифодаланса, тасаввур ва тушунчалари шунчалик кенгаяди. 
Ўқиш дарсларида ўрганиладиган асар турини ҳисобга олиш, бу 
асарни ўрганиш усулини тўғри танлаш имконини беради. 
Масалан, насрий асарларни таҳлил қилишда ўқиш ва савол-
жавобларга кенг ўрин берилади.
Масалан, насрий асарларни таҳлил қилишда қайта ҳикоялаш ва 
режа тузишдан фойдаланилсак, лирик асар таҳлилида ифодали ўқишга 
кенг эътибор қаратилиши билан бир қаторда, унинг мазмунини сўзлашга 
эътибор қаратилади. Насрий асарнинг ҳам турларига қараб иш олиб 
борилади. Агар асар баён тарзида берилган бўлса, тўлиқ ҳикоя қилиш ва 
оғзаки тасвирга эътибор берилади. Агарда диалоглар кўп бўлса, танлаб 
ҳикоя қилиш ва ролларга бўлиб ўқиш яхши натижа беради. Агар асар 
бадиий ва илмий-оммабоп мақолага ўхшаган бўлса, уларнинг хусусиятига 
қараб ҳар икки иш тури оралиғида таҳлил қилиш яхши натижа беради. 
Бадиий асар таҳлилида унинг мазмунли асосида ўқувчиларни 
ҳаяжонлантириш ва фикрлашга ундош, образлар мазмунини ҳаётга 
боғлаш, ўқувчиларнинг ўз ҳаётларига солиштириб кўриши муҳим 
тарбиявий аҳамиятга эга. 
Бадиий асар ўқиладиган дарсдаги кириш машғулотида асар 
мазмунига мос бўлган ҳикоялар устида фикр юритилади. 
Бу ўринда ўқитувчининг гаплари образли ва жарангдор бўлиши 
керакки, болалар тинглаб ҳаяжонлансинлар. Масалан, шеър ўқиладиган 
дарсда шу шеър мазмунига яқинроқ мусиқа, ашула эшиттириш мумкин. 
Эшитган куйларини ўқувчилар мустақил мулоҳаза қилишлари, шу асосда 
ўтказиладиган суҳбат ва ўқитувчининг изоҳлаб бериши ўқитувчилар 
дидини ўстиради, шеърни ўқишга қизиқишларини орттиради. 
Кириш машғулотларини баъзи ўринларда экскурсия тарзида, 
кинофильм ёки мультимедиалар асосида кўрсатиш, айрим мавҳум 



нарсаларнинг ўзини намойиш қилиш орқали ўтказиш ҳам қизиқарли 
бўлиб, ўқувчиларни мавзуга чуқурроқ кириб боришларига, асар ғоясини 
пухта англаб етишларига катта таъсир кўрсатади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 
кириш машғулатлари мавзуга, ўзганиладиган асар ғоясига мос бўлиши 
керак. 
Кириш машғулотидан кейинги ифодали ўқиш дарсда муҳум ўрин 
тутади. Дарснинг кейинги босқичида ҳам ифодали ўқишга алоҳида эътибор 
берилади. Лекин биринчи марта ўқитувчининг ифодали ўқиб бериши 
алоҳида аҳамиятга эга. Бу ўқувчиларнинг асарни тўлақонли ҳис 
этишларига ёрдам беради, асардаги образлар дунёсига олиб киради. 
Биринчи марта асарнинг ҳаммаси ўқилади. Агар асар катта бўлса ифодали 
ўқиш учун асарнинг маълум қисми ажралиб олинади. Агар магнитафон 
лентасига ёзиб олинган ифодали ўқиш намунаси бўлса янада яхши бўлади. 
Ўқитувчининг ўзи ифодали ўқишга тайёрланишда овоз билан ўқиб машқ 
қилиши китоб саҳифаларига ўзига тушунарли бўлган айрим белгилар 
қўйиб, ифодали ўқишга мослаштириб олиши ҳам мумкин. 
Айрим ҳолларда асарни биринчи марта ифодали ўқиш учун 
ўқувчилардан бирини тайёрлаш ҳам мумкин. Тайёргарлик давомида 
ўқувчига ифодали ўқиш шартлари тушунтирилади. Тиниш белгилар, сўз
ва гап урғуларга эътибор бериш кераклиги уқтирилади. Лозим бўлса қалам 
билан қўшимча белгилар чизиб кўрсатилади. Ўқитувчининг ўзи ўқиб 
айрим намуналар кўрсатади. Сўнг ўқувчига ўқитиб эшитади. Ана шундай 
тайёргарликдан кейин дарсдаги биринчи, ўқишни ўша тайёрланган 
ўқувчига тавсия этиш мумкин. 
Асарни ўқитувчи ёки махсус тайёрланган ўқувчи ифодали ўқиб 
кўрсатмай, айрим ҳолларда бир йўла ўқувчиларнинг ўзлари овоз чиқармай 
ичларида ўқишлари ҳам мумкин. Бунда ўқувчиларга “Ҳикояни овоз 
чиқармай ўқинг ва унда асосан нималар ҳақида фикр юритишганлигига 
эътибор беринг”, “Ёзувчи бу ҳикояда нима демоқчи эканлигига эътибор 
беринг” сингари топшириқлар берилади. Ана шундай топшириқлар 
берилса, ўқувчилар эътибор билан ўқийдилар. 
Шундай қилиб, бадиий асар ўрганиладиган дарсда асар матнини 
биринчи марта намунали ўқишни ўқитувчининг ўзи, махсус тайёрланган 
ўқувчи ёки ўқувчиларнинг ўзлари мустақил ўқишлари мумкин. 
Ўқувчиларнинг 
ўзлари 
мустақил 
ўқиётганларида, 
ўқитувчининг 
тушунтириши, кўрсатма ва маслаҳатлар бериш лозим. Бу ўринда асарни 
ўқиб бўлган ўқувчи ўртоқлари ўқиётганда ўз фикрларини гапириш ёки 
айрим ўринларини қайта ўқишлари мумкин. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish