Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини 
биргаликда барпо этамиз.– Т., Ўзбекистон. 2016. 
2. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда 
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
ҳаракатстратегияси. 7 январ 2017 йил. 


268 
3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш 
юрт тараққиёти ва Халқ фаровонлиги гарови.-Тошкент, Ўзбекистон, 2017.– 
48б. 
4. Шомахмудова Ш. “Махсус ва инклюзив таълим” услубий қўлланма.– Т.: 
2011 й. 
5. Қодирова Ф.У. “Муассасаларида тарбиявий ишларни ташкил этиш ва 
режалаштириш”. / Услубий мажмуа. РТМ. – Т, 2017. – 5 б.т. 
6. Қодирова Ф.У., Матупаева Ш. Эшитишида муаммолари бўлган 
болаларни самарали мулоқотга тайёрлаш орқали инклюзив таълимга 
эришиш.//Актуальные 
проблемы 
специального 
и 
инклюзивного 
образования для детей с особыми потребностями. ТДПУ. Илмий-амалий 
халқаро конференция материаллари тўплами.Тошкент, 2019. –Б 161-165.
ЭШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН БОЛАЛАРГА 
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎҚУВЧИЛАРИ 
ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ 
С.Турғунбоев- Низомий номидаги ТДПУ 
Махсус ва инклюзив таълим факултети 
ўқитувчиси
Ф.Сатимбаева- Низомий номидаги ТДПУ 
Махсус ва инклюзив таълим факултетиталабаси
ХХΙ аср ривожланган илғор технологиялар ҳамда глобаллашув 
асридир. Сўнгги вақтларда илмий адабиётларда ижтимоий мослашув 
тушунчасининг кенг қўлланилишини сабаби ҳам шунда [3]. 
Инсоннинг доимий ривожланиш истаги ва тубдан ўзгариб турадиган 
ижтимоий муҳит мослашувнинг доимий манбаидир. Фан соҳаларида 
кўплаб олимлар ижтимоий мослашув мазмунини таҳлил қилган. Шуниси 
эътиборга лойиқки, олимлар томонидан ижтимоий мослашув тушунчасига 
берилган таърифлар қарама-қарши эмас, балки бир-бирини тўлдиради. 
Имконияти 
чекланган 
инсонларнинг 
ижтимоий 
мослашув 
муаммосини ҳал қилиш, шубҳасиз замонавий жамиятда катта ютуқ бўлади, 
аммо уни муваффақиятли амалга ошириш ушбу тоифадаги инсонларни 
турли фаолият турларига жалб қилишни таъминлайдиган махсус ўқув 
муҳитини яратишни талаб қилади. Бунинг сабаби катталар ҳам, болалар 
ҳам янги ижтимоий алоқалар, ҳаётий фаолиятни ташкил этишнинг янги 
усулларини ишлаб чиқиш эҳтиёжларини англашлари керак [1]. 
Эшитишида нуқсони бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактаб-
интернат ўқувчиларининг ижтимоий мослашув самарадорлигини ошириш 
йўналишларини аниқлаб олишда мазкур тоифа вакилларининг мулоқотга 
кириш, акустик оламни англаш, жамият ижтимоий тажрибасини эгаллаш 
имкониятларини эътиборга олдик. Махсус педагогикада ишлаб чиқилган 
ривожланиш, 
тизимлилик, 
комплекслилик 
тамойиллари, 
“Яқин 
ривожланиш зонаси” (Л.С.Выготский), “Нутқ ва тафаккур бирлиги” 
(А.Р.Лурия), “Иккинчи сигналлар тизими” (И.П.Павлов), “Фаолият 


269 
назарияси” (А.Н.Леонтьев), “Ақлий ҳаракатларнинг босқичма-босқич 
шаклланиши” 
(П.Я.Гальперин) 
таълимотлари 
кар 
ва 
заиф 
эшитувчиларнинг ижтимоий мослашув самарадорлигини оширишда муҳим 
аҳамият касб этади [2]. Бу тамойил ва таълимотлар эшитишида нуқсони 
бўлган ўқувчиларнинг коррекциялаш ва педагогик-тарбиявий ишларида 
ҳаётий компетенцияларни аниқлаб беради. 
Эшитишида нуқсони бўлган болаларда шахс сифатларининг 
шаклланганлик даражаси уларнинг жисмоний камчилиги билан эмас, 
балки ижтимоий билим, кўникма, малакалар билан белгиланади. 
Адабиётларда келтирилган маълумотлар ва биз томондан ўтказилган 
экспериментнинг натижалари эшитишида нуқсони бўлган болалар учун 
ихтисослаштирилган мактаб-интернат битирувчиларининг касбий фаолият 
ҳамда оилавий ҳаётга мослашуви даражасининг пастлигини кўрсатди.
Эшитишида нуқсони бўлган шахсларнинг муваффақиятли ижтимоий 
мослашуви соғлом ҳамкасбларнинг ва меҳнат жамоасининг муносабати 
билан белгиланади. Жамият у ёки бу турдаги камчиликлари бўлган 
инсонлар билан ўзаро аълоқага киришга ҳали етарлича тайёр эмас. 
Эшитиш қобилиятини йўқотган инсонларнинг жисмоний ва психологик 
имкониятлари ва шахс хусусиятлари ҳақидаги нотўғри тасаввурлар ушбу 
тоифа шахсларнинг ўз қобиғига ўралиб қолишига ва уларнинг ижтимоий 
мослашувига тўсқинлик қилмоқда. 
Кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларни мактаб-интернатда олиб 
борилаётган таълим-тарбия жараёнида замонавий касбларга тайёрлаш, 
ҳамда мазкур тоифа болаларнинг мактаб-интернат муҳитида вояга 
етишини хисобга олган ҳолда уларга оилавий ҳаёт асосларини ўргатиш 
лозим.
Юқорида келтирилган тамойиллар, таълимотлар ва омилларга 
мувофиқ равишда эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни замонавий 
касбларга ва оилавий ҳаётга тайёрлашни такомиллаштирувчи ҳаётий 
компетенциялар ишлаб чиқилди. 
I. Эшитишида нуқсони бўлган ўқувчиларни замонавий касбларга 
тайёрлашда қуйидаги ҳаётий компетенцияларни назарда тутади: 
Билим: ҳар бир болага бирор бир касб ёки мутахассисликни эгаллаш 
учун етарли бўлган ривожланиш ва таълим даражасини, атрофдаги 
жамиятда, табиатда аниқ бир ижтимоий гуруҳда содир бўлаётган 
жараёнларни мустақил тушуна олишга ўргатиш. 
- назарий билимлар асосида мустақил касб эгаллашга ўргатилади; 
Кўникма: танланган мутахассислик бўйича касб тайёргарлиги ва 
мақсадга йўналтирилган касбий мўлжални рўёбга чиқариш. 
- меҳнат бозори талаблари асосида замонавий касбларни эгаллаши 
учун шароит яратилади; 
Малака: ҳар бир эшитишида нуқсони бўлган ўқувчи учун ижтимоий 
аҳамиятга эга бўлган касбий фаолиятда ўз имкониятларини намоён 
қилишига имконият яратиш. 
- эгаллаган касби бўйича фаолият олиб боради. 


270 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish