124
Президентимиз томонидан ўқитишнинг замонавий методологиясини
яратиш ва амалиётга жорий этиш, ўқувчиларнинг онгли равишда касб-
ҳунар танлаш иштиёқини
кучайтириш, дарсликларни яратишга бутунлай
янгича ёндашиш каби долзарб вазифалар айнан шу мақсаддан келиб
чиққан ҳолда қўйилмоқда.
Замон талаби эса янги ўқув муҳити, яъни янги информацион
технологиялар ёрдамида ихтиёрий ўқув юртлари билан алоқа қилиш ва
жаҳоннинг ихтиёрий нуқтасидаги маълумотларни олишдир.
Келажак
авлодни тарбиялашда инновацион технологияларни қўллаш анъанавий
дарсларга қараганда юқори даражадаги натижани кафолатлаши бугунги
кунда ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳаётий ҳақиқат, чунки нафақат олий таълим
муассасаларида, умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич
таълимида ҳам бунга эҳтиёж юқори даражада.
Бугунги
кунда
мамлакатимизда
таълим
тизимини
ахборотлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу борада, таълимни
ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда,
таълимда янги ахборот технологияларини
жорий этиш масаласи
оммалашмоқда. Ҳозирда барча таълим муассасалари замонавий компьютер
ва телекоммуникация технологиялари билан жиҳозланмоқда. Бу эса,
педагогларнинг ўз меҳнат фаолиятига янгича ёндашувни талаб этади. Ўқув
жараёнида янги ахборот ва педагогик технологияларнинг жорий этилиши
ўқитувчини техникавий воситалар томонидан сиқиб чиқаришга эмас,
балки ўқитувчилик фаоллигини ошириб, ўқитувчининг вазифалари ва
ролини ўзгартиради.
Инновацион технологиялар асосида ўтказилган машғулотлар
ўқувчиларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларга ўз
муносабатларини
билдиришларига интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи
назарларини асослашга имкон беради.
Фикрлашга доир мисол ва масалалардан намуналар келтирамиз.
ўқувчиларнинг диққати 5ни кўпайтириш ва 5га бўлиш мавзусига оид
слайдга қаратилади. Янги мавзу уларга «Океан» усули ёрдамида
тушунтирилади.
5ни кўпайтириш ва 5га бўлиш қайиқчанинг ҳаракат йўналишлари
билан белгиланади.
125
Ҳар бир оролчада кўпайтма ва бўлинмалар изоҳланади,
кўпайтувчиларнинг ўрни ўзгарса ҳам кўпайтма ўзгармагани айтилади. 5ни
кўпайтириш ва бўлиш қоидаси ёд олинади.
1-
мисолда ўқувчилар ҳар бир соннинг 5тадан ортаётганини
кузатадилар, битталаб санайдилар.
2-
масала. Битта халтада 5 кг мош бор. 7та шундай халтада неча кг мош
бор?
Масала юзасидан кўргазмалар асосида суҳбат ўтказилади. Ундаги
маълум ва номалум кўрсатмалар изоҳланади.
1та халтада — 5 кг 7та халтада — ?
Ечиш: 5-7 =35 (кг).
Жавоб: 35 кг мош бор.
ўқувчиларга тўғри ўтириш, чиройли ёзиш қоидалари эслатилади.
3-
мисол. Расм асосида масала тузинг ва уни ечинг:
1 қути —5 кг
5 қути — ? кг
Ечиш: 5-5=25 (кг).
Жавоб: 25 кг кирювиш кукуни.
Фаол иштирок этган ўқувчилар баҳоланади ва юлдузчаларни жойлаб
борадилар.
Хулоса килиб айтганда, ф
икрлaшнинг эгилувчaнлиги мacaлaни ечиш
уcуллaрини ўзгaртириш, одaтий ҳaрaкaт уcуллaридaн четгa чиқиш,
мacaлaнинг шaрти ўзгaргaндa уни ечишнинг янги уcуллaрини топиш
кўникмaлaридa нaмоён бўлaди. Мaтемaтик
тaфaккур хуcуcиятининг
бўлaжaк бошлaнғич cинф ўқитувчилaридa нaмоён бўлиши улaрдa биттa
мacaлaни турли уcуллaр билaн ечиш кўникмacини шaкллaнтириш
имконини берaди.
Do'stlaringiz bilan baham: