FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR:
1.A.Abdurahmonov
.A.Normonov
N.Normatov:”Matematika
tarixi”Toshkent 2016-yil.
2.Y.I.Perelman:”Qiziqarli matematika”Sharq 2016-yil.
3.
Ganiev, E., Shodmonkulov, M., Khandamov, Y., & Eshonqulova, S.
H. ECONOMIC MATHEMATICAL MODELING OF THE REGIONAL
SYSTEM OF PROFESSIONAL EDUCATION IN THE REPUBLIC OF
UZBEKISTAN.Эшонкулов, Ш., Бурлиев, А., &Эшонкулова, Ш. (2019).
Научно-методический подход к созданию электронного учебника
АРТТЕРАПИЯ ВА АРТПЕДАГОГИКАНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ
ИМКОНИЯТЛАРИ
КУТТИБЕКОВА ГУЛЖАН ТУЛЕПБАЕВНА –
Жиззах ДПИ тадқиқотчиси
БЎРИБОЕВА СЕВАРА ЭРКИНОВНА
Жиззах шахар ХТБга қарашли
23-умумтаълим мактаби ўқитувчиси
Аннотация: мақолада артпедагогика ва арттерапиянинг мустақил фан
сифатида шаклланиши тўғрисидаги муаллифнинг фикрлари баён қилинган.
Калит сўзлар: артпедагогика, арттерапия, психотерапия, бадиий педагогика,
рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, санъат, тасвирий санъат.
Аннотация: в статье речь идет о становлении как нового направления
артпедагогики и арттерапии.
Ключевые
слова:
артпедагогика,
арттерапия,
психотерапия,
художественная педагогика, живопись, графика, искусство, изобразительное
искусство.
Annotation:in article the question is formation as new direction art therapy and are
pedagogy.
Key words: art pedagogy, art therapy, psychotherapy, artistic pedagogy, painting,
graphic arts, art .
Кўпгина мамлакатларда арттерапия ва психотерапия энди нафақат
мустақил психотерапевтик усуллар соҳаси, балки касблар сифатида ҳам
тан олинмоқда.
Дунё бўйлаб ўсиб бораётган интеграцион (бирлашувлар) жараёнлар
ва касбий алоқаларнинг кучайиши шароитида, мамлакатимизда арттерапия
95
йўналишининг мутахассислар томонидан ривожлантирилиши, арттерапия
фаолиятининг асосий тамойиллари ва мазмунини, унинг умумий қабул
қилинган таърифига мос келадиган аниқ таърифсиз тасаввур қилиш қийин.
Демак, мутахассисларнининг таъкидлашларича, арттерапияда
ўқувчининг (мижознинг) тасвирий фаолияти мутахасис (арттерапевт)
иштирокида амалга оширилади ва у мутахассис (арттерапевт) сифатида
ўқувчи учун психологик хавфсиз муҳит яратади, бу мижозга (ўқувчига)
ўзини ижодий жиҳатларини кўрсатишга ёрдам беради, тажрибасининг
ошишига олиб келади.
Арттерапияда даволаш-коррекциялаш таъсирининг энг муҳим
омили сифатида тавсвирий фаолият ҳамда мижоз ва мутахассис
(арттерапевт)нинг психотерапевтик муносабатлари ва қайта алоқалари
олдинги ўринга чиқади.
Ҳозирги кунда махсус таълим амалиётида “арттерапия” ва
“артпедогогика” каби атамалардан кенг фойдаланилмоқда.
Натижада, педагогик амалиётда уларнинг аҳамиятини аниқлаш
учун артпедагогика ва арттерапия бўйича тадқиқотларни чуқур таҳлил
қилиш зарурати туғилади. Замонавий илм-фанда артпедагогика деганда
педагогика фанининг инсон таълим ва тарбияси қонуниятларини санъат
(нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам) воситасида ўрганувчи янги,
мустақил соҳаси тушунилади.
“Артпедагогика” тушунчаси “арт” ва “педагогика” сўзларидан
иборат. Арт” ўзбек тилига “санъат” деб таржима қилинган (лотин - ars,
инглиз ва французча - art, италянча - artе). Бундан ташқари, инглизча
сўзлашадиган мамлакатларда “арт” деганда фақат тасвирий санъат
(рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика ва бошқалар) тушунилади,
дунёнинг аксарият мамлакатларида “арт” нафақат тасвирий санъат, балки
мусиқа, адабиёт, шеърият ва б., шунингдек, саҳна ва экран санъати, театр
ва б. маъноларни ҳам англатади.
Бизнинг фикримизча, “арт” тушунчаси мазмунига бадиий-ижодий
фаолиятнинг ҳақиқий шаклларини акс эттирувчи санъатнинг барча
турлари киради, улар асосан бадиий моҳиятни (бадиий маълумот) ўзида
мужассам этганлиги билан ажралиб туради.
Масалан,
Л.А.
Аметова-Давыдовскаянингкитобида
ҳиссий
тикланиш санъат асарлари таъсири остида инсоний ҳолатнинг
уйғунлашуви сифатида кўриб чиқилади, уни у арттерапия деб атайди [1].
В.П. Анисимов санъат психотехника усулларига эътиборни
қаратиб, артпедагогикани “бола ривожланишининг онтогенези ва
санъатнинг юқори бадиий меъёрларига мос келадиган тасвирий усуллар
асосида тарбиялашнинг устувор қолипларига алтернативаси сифатида
кўриб чиқади” [2, с.446].
Олимлардан Р.А. Верховодова Р.А. Галустовларнинг фикрига кўра
артпедагогика
санъатшунослик,
санъат
психологияси,
меҳнат
психологияси билан чамбарчас боғлиқ.
96
Фаннинг ушбу соҳаларидаги билимлар санъатнинг ривожланиш
қонуниятлари, унинг инсон ва жамиятнинг ижтимоий, маънавий ҳаётидаги
ўрни ҳақида тушунча беради, бу санъатнинг таълимий, когнитив ва
тартибга солиш функцияларининг моҳиятини тушуниш учун зарурдир [4,
17-б.].
Бу асоссиз санъатнинг имкониятларини тушуниш ва улардан ўқув
жараёнида самарали фойдаланиш назариясини ишлаб чиқиш мумкин эмас.
Артпедагогика билан умумий ва ижтимоий педагогика, шунингдек
хусусий методлар ўртасида яқин боғлиқлик мавжуд.
“Артпедагогика” тушунчаси "бадиий таълим" атамасиданмазмунан
кенгроқ. Артпедагогика илмий билимлар соҳаси бўлиб, нафақат бадиий
таълимни, балки санъат ёрдамида коррекцион-ривожланиш жараёнининг
барча таркибий қисмларини (ривожлантириш, тарбиялаш ва тузатиш),
шунингдек
ривожланишида
муаммоси
бор
боланинг
бадиий
маданиятининг шакллантиришасосларини кўриб чиқишга имкон беради.
Артпедагогиканинг моҳияти ногиронлиги бор ўқувчиларни
тарбиялаш ва ўқитиш, санъат воситасида ривожлантириш, уларнинг
бадиий маданият асосларини шакллантириш ва бадиий фаолиятнинг ҳар
хил турларида амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Артпедагогиканинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- маданиятшунослик (шахснинг маданият билан қадриятлар тизими
сифатида объектив алоқаси, инсоннинг бадиий маданият асосида
ривожланиши, унинг яратувчиси бўлиши);
- таълимий (шахсни ривожлантириш ва санъат орқали воқеликни
ўзлаштириш, бадиий-ижодий фаолиятда санъат соҳасидаги билим ва
амалий кўникмаларни эгаллашни таъминлаш);
-
тарбиявий (шахснинг маънавий-эстетик, коммуникатив-
рефлексив асосларини шакллантириш ва санъат ёрдамида унинг
ижтимоий-маданий мослашувига ҳисса қўшиш);
- коррекцион (ривожланишда нуқсонларининг олдини олиш,
тузатиш ва ўрнини тўлдириш).
Артпедагогиканинг асосий вазифаларига яна:
1. Катарсистик - тозалаш, салбий ҳолатлардан озод қилиш.
2. Регулятив - нейропсихик стрессни олиб ташлаш, психосоматик
жараёнларни тартибга солиш, ижобий психологик эмоционал ҳолатни
моделлаштириш.
3.
Коммуникатив-рефлексив
-
мулоқотдагикамчиликларини
тузатиш, шахслараро хатти-ҳаракатни шакллантириш, ўз-ўзини баҳолаш
ҳам киради.
Артпедагогиканинг асосий мақсади ривожланишида муаммолари
мавжуд болаларни бадиий ривожлантирш ва бадиий маданият асосларини
шакллантириш, санъат воситасида шахсни ижтимоий мослаштиришдан
иборат.
Артпедагогика - бу педагогиканинг мустақил фанлараро
соҳаларидан бири бўлиб, у илмий билимларнинг уч йўналишига:
97
психология, санъат ва педагогиканинг ўзига асосланади, бу ерда тарбия,
таълим, шахсни ривожлантириш ва уни қайта тарбиялаш санъат
воситасида амалга оширилади.
Бунда артпедагогиканинг предмет майдони махсус касбга
йўналтирилган санъат таълимидан (санъат студиялари, санъат мактаблари
ва коллежлар мусиқадан хореографияга қадар); бадиий (эстетик) тарбия ва
арттерапиядан фарқи ҳақида гапиришга имкон беради.
Таъкидлаганимиздек, “артпедагогика” тушунчаси “бадиий тарбия”
атамасидан кенгроқ мазмунга эга. Артпедагогика атамасини кенг маъноли
“бадиий таълим” атамаси, ёки тор маъноли “бадиий тарбия” атамаси билан
алмаштириб бўлмайди, албатта.
Артпедагогик фаолиятнинг педагогик вазифаларининг чуқурлиги ва
хилма-хиллиги хосдир, унинг моҳияти расм чизиш, қўшиқ айтиш ва
ҳоказоларни ўрганиш билан чекланмайди. Масалан, бадиий материаллар
билан ишлаш қобилияти катта эркинликка олиб келади, ривожланишга
янги туртки беради, ўзини ифода этишни рағбатлантиради, бу глобал
вазифадир. Артпедагогикадан - дунёни англашда санъат ва бадиий-ижодий
фаолиятдан болаларкатталарнинг ижтимоийлашуви, ўз-ўзини ифода
этиши, ўз-ўзини ривожлантириши ва ўзини ўзи билишнинг кучли воситаси
сифатида фойдаланилади.
Артпедагогика илмий билимлар соҳаси бўлиб, махсус таълим
доирасида нафақат бадиий тарбиялашни, балки ривожланиш жараёнининг
барча таркибий қисмларини (ривожлантириш, тарбиялаш, ўқитиш ва
тузатиш) қамраб олади ҳамда боланинг бадиий маданияти асосларини
санъат воситасида шакллантиришга имкон беради.
Артпедагогикада арттерапия технологияларини қўллаш соҳасидаги
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, санъат шахсни ривожлантиради,
ўқувчиларнинг умумий ва бадиий дунёқарашини кенгайтиради,
болаларнинг когнитив қизиқишларини амалга оширади. Артпедагогика
ривожланишида турли хил муаммолари бўлган болаларга дунёни,унинг
бойлиги ва хилма-хиллиги билан танишиш ва бадиий фаолият орқали уни
қандай ўзгартиришни ўрганишига имкон беради. Санъат – бу боланинг
янги ижобий тажрибаларининг манбаи, ижодий эҳтиёжларини, улардан
қаноатланиш усулларини келтириб чиқаради. Шу билан бирга, уни
ижтимоий-педагогик технологияларни жорий этишнинг самарали
воситаси, деб ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |