ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Тўрақулов Х. А. , Тўрақулов О. Х. , Ўрозбоев С. Э.
Интеллектуаллаштирилган
ўқитиш
тизимлари
негзида
бўлажак
ўқитувчиларни интеллектуал фаолиятга тайёрлаш. Монография. – Т.:
“инновацион ривожланиш нашриёт матбаа уйи”, 2020, 224б.
2.
Тўрақулов Х. А. , Ўрозбоев С. Э. Бўлажак ўқитувчиларни
ривожланган қилиб тарбиялашнинг дастурлаштирилган ўқув – услубий
таьлимоти // ижтимоий ривожланиш жараёнида инновацион ислохотларни
олиб боришнинг мухим тамойиллари: Республика илмий – амалий
анжуман материаллари. – Фарғона, 2020. – Б. 276 – 279.
БАЁННИ БАЁН ЭТИШ САНЪАТИ
Тошқулова М.- ЖДПИ4-босқич талабаси
Аннотация:Ушбу мақолада она тили дарсларида баён ёзиш бўйича методик
тавсия бериб ўтилган.
Annotation:This article provides methodological advice on writing essays in native
language classes.
Умумий ўрта таълимнинг пойдевори бу-бошланғич таълимдир.
Мактаб ёшидаги болаларга таълим-тарбия бериш ғоят машаққатли, қийин
сабр-қаноатталаб қиладиган нозик касбдир. Буни чуқур ҳис қилган ҳолда
бошланғич синф ўқувчиларининг ҳар томонлама етук, баркамол шахс
қилиб тарбиялаш ўқитувчининг бош вазифаси ҳисобланади.
Агарда чуқур мулоҳаза қилсак, ўқувчиларни ҳар томонлама
билимли ва етук салоҳиятли бўлишларида боғланишли нутқнинг ўрни
беқиёс.
Бугунги ҳаётимизга назар ташласак, ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма
нутқини ривожлантиришни она тили дарсларида амалга оширилиши энг
долзарб вазифалардан ҳисобланади. Тан олиш керакки, ҳозирча бошланғич
таълим соҳасида она тили дарсларида ўқувчиларнинг ички ва ташқи
297
нутқлари ва боғланишли нутқларига эътибор, менинг назаримда тўғри
амалга оширилмаяпти. Фикримни далили сифатида шуни таъкидлаш
жоизки, баъзи ўқувчилар оғзаки тарзда дарс пайтида жуда бурро
сўзлайдилар ва фикрларини аниқ, равон ифодалайдилар. Лекин ушбу
ўқувчига бирон бир ҳикояни ёзма тарзда баён этинг, десак албатта бу
ўқувчи ўз ички нутқини ёзма тарзда ифодалашда жуда кўп камчиликларга
йўл қўяди. Баъзида эса аксинча, оғзаки тарзда бирон ҳикоя ёки эртакни
мазмунини айтиб беринг, десак айрим ўқувчиларнинг нутқида
ғализликборлигини гувоҳи бўламиз, лекин бундай ўқувчилар ўз фикрини
ёзма тарзда жудаям гўзал ифодалайдилар.Ўқувчиларнинг ҳам оғзаки ва
ёзма тарзда ўз фикрини тўлиқ ифода этилишини таъминлаш учун
мактабларда она тили дарсларида баён ёзишга эътиборни қаратмоқлигимиз
керак.
Баён ўқиб берилган намунавий матн мазмунини маълум
тайёргарликдан сўнг ёзма қайта ҳикоялашдир. Ўқиш дарсларида матн
устида ишлаш, ўқилган матн юзасидан саволларга жавоб бериш, режа
тузиш ва режа асосида оғзаки ва қайта ҳикоялашболаларни баён ёзишга
тайёрлайди.
1.
Баён шаклига кўра:
а) Оғзаки баён;
б) Ёзма баён;
2. Ўтказилиш мақсадига кўра:
а) Таълимий баён;
б) Текширув баён;
3. Баён жанрига кўра:
а) Ривоят баён;
б) Тасвир элементли баён;
в) Муҳокама тарзидаги баён;
4. Баён турлари:
а) Тўлиқ ёки матнга яқин қайта ҳикоялаш;
б) Танлаб ҳикоя қилиш;
в) Қисқартириб қайта ҳикоялаш;
г) Ижодий қайта ҳикоялаш;
Баён тузиш масаласи она тили ўқитиш методикаси фанининг юраги
ҳисобланса, унинг таснифи ва методикаси бу фандаги ғоят муҳим назарий-
амалий масалалардан бири ҳисобланади. Улар бир-бири билан узвий
боғлиқ.
Бошланғич синф мутахассислари ўқитувчилар назарий жиҳатдан
муайян тушунчага эга бўлмай, ўқувчиларни мактабда ёзишга ўргатишлари
жудаям қийин. Шунинг учун улар баён ёзиш талаблари ва таснифи ҳақида
кўпроқ билим, кўникма ва малакага эга бўлишлари жоиз.
Масалан, 3-синфда қуйидаги матнга яқинлаштирилган баёндан
намуна.
Матн “Мир Алишер билан ҳаста одам” (ривоятлардан)
298
Мир Алишернинг олдига бир одам келиб, ўзининг саломатлиги
ёмонлигидан шикоят қилиб:
-МавлонаМир Алишер, сиз кўпни кўрган, доно одамсиз, шоирсиз,
адолатпарвар амирсиз, омма табибликдан хабарингиз йўқлиги жуда ёмон-
да, -дебди.
- Қаерингиз оғрийди? –деб сўрабди Мир Алишер
- Ўзим ҳам билмайман, ҳамма жойим оғрийди, танамда исқиниш
йўқ, -деб жавоб берибди ҳалиги киши.
-Ундай бўлса, бир шифоси бор, -дебди Мир Алишер, -ҳар куни
эрталаб бир номоз вақти ер чопиб, қолган пайтларда ўзингизнинг
касбингизни қилинг, иншоолло, тезда тузалиб кетасиз,,,
Орадан бир неча муддат вақт ўтгач, ҳалиги одам яна Мир
Алишернинг олдига кириб келиб:
-Мени танидингизми, тақсир?-деб сўрабди.
-Танишга танидим-куя, аммо саломатлигингиз қалай?-дебди Мир
Алишер
-Отдайман. Шоирдан ҳам табиб чиқар эканда-да, сизнинг
айтганингизни қилиб, тамомила халос бўлдим, -дебди у киши мамнун
бўлиб.
Ушбу матн ўқитувчи томонидан ифодали ўқиб берилади ва
мазмуни сўзлаб берилади. Кейин қуйидаги саволларни ва луғатларни
доскага ёки тарқатма материалларга ёзиб қўяди.
1.Мир Алишер олдига келган киши унга нима деди?
Саломатлиги, шикоят, кўпни кўрган, доно, шоир, адолатпарвар,
амар, табиблик, хабарсизлик ёмон.
2.Мир Алишер нима деб жавоб берди?
Бир шифоси, ҳар куни, номоз вақти, ер чопиб, ўз касбингиз тузалиб.
3.У орадан бир неча муддат ўтиб, келиб яна нима деди?
Танидингизми, саломатлигингиз, отдайман, шоирдан, табиб,
дарддан, тамомила, мамнун.
Бундай машғулот усули болаларни матн мазмунини пухта
ўзлаштиришга, луғат ёрдамида матнга яқинлаштириб баён ёзишга
ўргатади. Лекин шуни унутмаслик керакки, баён машғулоти жараёнида
қандай қандай матндан фойдаланишдан қатъий назар, албатта унинг
тарбиявий аҳамияти ўқувчиларга тушунтирилиши зарур.Акс ҳолда таълим-
тарбия бирлиги принципи бузилади, бир ёқлама ривожланиш (фақат
таълимий) эмас, балки ҳар томонлама камолга эришиш мақсади назарда
тутилмоғи зарур.
“Алишер билан хаста одам” ривоятининг тарбиявий аҳамияти
шундаки, унда меҳнатнинг даволовчи хусусияти кўрсатиб ўтилган.
Мир Алишер гап нимада эканлигини у одамнинг “Танасида
исқиниш йўқ, ҳамма жойим оғрийди” деган гапидан дарҳол фаҳмлаб,
унинг жисмоний меҳнат қилмаётганлигини пайқаб, унга даво сифатида ҳар
куни уч маҳал ер чопишни маслаҳат беради.
299
Ушбу фикр орқали ўқитувчи ўқувчиларни меҳнатга ва жисмоний
маданиятга бўлган мунособатларини ва қизиқишларини ва қизиқишларини
уйғотади.Матн мазмунидаги ушбу моҳият ўқувчиларда жисмоний
меҳнатга нисбатан майллик, хоҳиш, истак, интилиши пайдо қилади.
Матннинг ана шу тарбиявий жиҳатини ўқитувчи томонидан
болаларга етказилиши зарур ҳисобланади. Бундай баён турини
қўллашнинг аҳамияти шундаки, ўқувчилар матндаги нутқ шаклларини
идрок этадилар, сўзларни ўз ўрнида ишлатишни, изчил ҳикоялашни билиб
оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |