Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг конун хужжатлари. Режа


Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими уз ичига куйидагиларни олади



Download 190 Kb.
bet4/12
Sana25.02.2022
Hajmi190 Kb.
#267515
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-тема

Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими уз ичига куйидагиларни олади:
-давлат стандартларига мувофик таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
-таълим тизимининг фаолият курсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур булган тадкикот ишларини бажарувчи илмий- педагогик муассасалар;
-таълим сохасидаги давлат бошкарув органлари, шунингдек уларга карашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.
Ўзбекистон Республикасида таълим мактабгача таълим, умумий урта таълим, урта махсус, касб-хунар таълими, олий таълим, олий укув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни кайта тайерлаш, мактабдан ташкари таълим турларида амалга оширилади.
Мактабгача таълим одатда давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаси, киска муддатли гурухлар тузиш оркали амалга оширилади. Бу таълим олти-етти ешгача оилада, болалар богчасида ва мулк шаклидан катъи назар бошка таълим муассасаларида олиб борилади хамда у бола шахсини соглом ва етук, мактабда укишга тайерланган тарзда шакллантириш максадини кузлайди.
Умумий урта таълим одатда умумий урта таълим олиш учун зарур булган саводхонлик, билим ва куникма асосларини шакллантириш, билимларнинг зарур хажмини бериш, мустакил фикрлаш, ташкилотчилик кобилияти ва амалий тажриба куникмаларини ривожлантириш, дастлабки тарзда касбга йуналтириш ва таълимнинг навбатдаги боскичини танлаш максадини кузлайди.
Урта махсус, касб-хунар таълими академик лицей еки касб-хунар коллежида амалга оширилади. Унинг асосий максади укувчиларнинг интеллектуал кобилиятларини жадал устиришни, уларнинг чукур, табакалаштирилган ва касб-хунарга йуналтирилган билим олишларини таъминлаш, укувчининг касб-хунарга мойиллиги, махорат ва малакасини чукур ривожлантириш, танланган касблар буйича бир еки бир неча ихтисос олишни таъминлаш хисобланади.
Олий таълим олий укув юртларида (университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошка таълим муассасаларида) курсатилади. Олий таълимнинг асосий максади олий таълим йуналишларидан бири (бакалавриат) еки аник мутахассислик буйича (магистратура) буйича пухта билим бериш хисобланади.

Олий укув юртидан кейинги таълим жамиятнинг илмий ва илмий- педагогик кадрларга булган эхтиёжларини таъминлашга каратилиб, у олий укув юртлари ва илмий-тадкикот муассасаларида (докторантура, мустакил тадкикотчилик) амалга оширилади.


Кадрлар малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш
ОТМларда, махсус таълим муассасаларида, Олий мактабларда, киска муддатли укув курсларида ёки бошка ташкилотларда амалга оширилиши мумкин булиб, унинг асосий максади касб билим ва куникмаларни чукурлаштириш хамда янгилашни таъминлашга каратилади.
Мактабдан ташкари таълим болалар ва усмирларнинг якка тартибдаги эхтиёжларини кондириш, уларнинг буш вакти ва дам олишини ташкил этиш, маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошка йуналишларда курсатилади. Бу таълим болалар, усмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-усмирлар спорт мактаблари, санъат мактаблари, мусика мактаблари, студиялар, кутубхоналар, согломлаштириш муассасалари ва бошка муассасалар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тугрисида”ги конунининг 19- моддасида Аккредитация килинган таълим муассасаларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдикланган намунадаги маълумот тугрисидаги хужжат (шаходатнома, диплом, сертификат, гувохнома) берилади деб курсатилган. Давлат томонидан тасдикланган намунадаги маълумот тугрисидаги хужжат оилада таълим олган ёки мустакил равишда билим олган ва аккредитация килинган таълим муассасаларининг тегишли таълим дастурлари буйича экстерн тартибида имтихонлар топширган шахсларга хам берилади.
Тегишли боскичдаги таълимни тугалламаган шахсларга белгиланган намунадаги маълумотнома берилади.
Давлат тасдиклаган намунадаги маълумот тугрисидаги хужжат навбатдаги боскич таълим муассасаларида таълим олишни давом эттириш ёки тегишли ихтисослик буйича ишлаш хукукини беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тугрисида”ги конунининг 20- моддасида таълим олувчиларни ижтимоий химоя килиш, яъни норматив хужжатларга мувофик имтиёзлар, стипендия ва ётокхонада жой билан таъминлаш, 21 -моддасида таълим муассасалари ходимларига иш вактининг кискартирилган муддати белгиланиши, хаки туланадиган йиллик узайтирилган таътиллар хамда конун хужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, таълим муассасалари иш хакига мулжалланган мавжуд маблаглар доирасида мустакил равишда ставкалар, мансаб окладларига табакалаштирилган устама белгилашга хамда мехнатга хак тулаш ва уни рагбатлантиришнинг турли шаклларини куллашга хаклилиги, 22-моддасида етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошка конуний вакилларининг васийлигисиз колган болаларни укитиш ва уларни бокиш давлатнинг тула таъминоти асосида конун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши, 23-моддасида эса жисмоний ёки рухий ривожланишида нуксони

булган, шунингдек, узок вакт даволанишга мухтож булган болалар ва усмирларни укитиш, кисман еки тула давлат таъминотида булиши белгиланган.



Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish