Таълим сифатини ошириш: муаммо, ечим ва истикбол. Шарипова Мадина Исмаиловна



Download 55 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi55 Kb.
#45555
Bog'liq
7. Sharipova M


Таълим сифатини ошириш: муаммо, ечим ва истикбол.
Шарипова Мадина Исмаиловна
Хоразм вилояти, Боғот туманидаги 38-сон
мактабнинг математика фани ўқитувчиси,
Телефон: +998 (93) 755 73 00
madina.sharipova@umail.uz

Аннотация :
Ушбу маърузада таълим соҳаси ходимлари учун зарур янгилик ва маълумотларни ўз ичига олган, таълимдаги долзарб муаммоларни кўтариб чиқилган ҳамда уларга ечим изланган.
Этот доклад содержит актуальные новости и информацию для педагогов, поднимает актуальные проблемы в сфере образования и ищет решения.
This report contains relevant new points and information for teachers and educators highlighting relevant issues in education and seeking for viable solutions.
Калит сўзлар : Таълим, муаммо, истиқбол, АКТ, компетенция.

Ҳар бир жамиятнинг келажаги таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Зеро, инсон қалбига йўл таълим ва тарбиядан бошланади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек сингари улуғ аждодларимиз тамал тошини қўйган математика фани илм-фан ва техниканинг замонавий тармоқлари жадал ривожланиши муносабати билан ҳозирги кунда янада катта аҳамият касб этмоқда. Ахборот-коммуникация технологиялар, тиббиёт, биология, рақамли иқтисодиёт соҳасида ва бошқа кўплаб соҳаларда математиканинг роли айниқса беқиёсдир.


Бугунги кунда мамлакатимизда улкан ўзгаришлар юз бермокда. Туб ислоҳотлар жамиятимиз ва иқтисодиётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олмоқда. Жумладан, халк таълимида ҳам ана шундай жиддий ўзгаришлар амалга оширилиб, илғор хорижий тажрибалар асосида инновацион таълим технологияларига катта эътибор қаратилмоқда. Ўқувчиларга фанлардан фақат билим бериш билан чекланиб қолмасдан, долзарб илмий-техникавий муаммоларни ечишга жалб этилиб, инновацион жараёнлар иштирокчисига айлантириш лозим.
Таълим республикамизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, у педагоглар зиммасига мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятли, чуқур билимга эга бўлган баркамол шахсни тарбиялашдек масъулиятли вазифа юклайди. Бугун аниқ ва табиий фанларни ўқитишда, қолаверса, ахборот макони ва меҳнат бозоридаги талабнинг жадал ривожланиши натижасида репродуктив таълим тизими давр талабига жавоб бермай қолди. Бу эса аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг янгича ёндашувларини ишлаб чиқилишини талаб қилмоқда. Фақат билим олишга йўналтирилган таълим ўтган замонда қолди ва бугун таълим-тарбия мазнунини ўзгача ёндашув асосида такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Бугунги кун ўқитувчиси фақатгина дарсликлар билан чекланиб қолмасдан, таъбир жоиз бўлса, ҳар дарс учун кичик кашфиётлар яратиши лозим.
Инсон ҳаётига кириб келадиган ҳар қандай янгилик унда сергакликни, ҳаттоки норозиликни уйғотади. Шунга кўра узоқ йиллар давомида анъанавий усуллар билан ишлаб келган педагоглар, бугунги куннинг ўзидаёқ такомиллаштирилган Давлат таълим стандартлари асосида ўқишларни талаб даражасида ташкил эта олмайдилар. Энг аввало таълимда бирор бир ўзгаришларни амалга ошириш учун, аввал ўқитувчининг касбий онгини тубдан ўзгартириш керак. Ўқитувчи бундан буён дарслик билан биргаликда ўқувчиларга “объектив билимларни” етказувчиси бўлиб қолмайди. Замонавий ўқитувчининг асосий вазифаси ўқувчиларда ташаббускорлик ва мустақиллилик ҳиссини ҳосил қилиш, уларнинг ҳар бири учун ўзининг иқтидори ва қизиқишини амалга ошира оладиган ривожлантирувчи муҳитни яратишдан иборат. Компетент инсонни фақатгина компетент педагог тайёрлаши мумкин.
Замонавий ўқитиш жараёнлари янгича технологияларни қўллашни талаб қилмокда. Аниқ ва табиий фанларни ўқитишда педагогик ўйинлар технологиясини қўллаш дарс самарадорлигини оширувчи психологик омилдир. Кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида ўқувчилар ўзларини анча эркин тутадилар. Нотўғри жавоб бериб, уялишдан чўчийдиган болалар ҳам ўз билимини намойиш қилиш имкониятига эга бўладилар. Улар ўзларининг фикрларини бошқалар қадрлаётганларини кўрадилар. Синфдаги тортинчоқ, ўқувчилар ҳам анча фаоллашадилар. Гуруҳдаги иш унда ўзига ишонч ҳиссиётини пайдо қилади. 4-5 ўқувчидан иборат гуруҳда тортинчоқ ўқувчи ўзини 30-35 ўқувчи олдида жавоб бериш ҳолатидан кўра эркинрок сезади. Бу эса, ўз навбатида, алоҳида ўқувчи ва ўқувчиларнинг дарсга нисбатан қизиқишларини орттириш, мустақиллиги ва фаоллигини ривожлантириш, танқидий тафаккурини ўстиришга қаратилган интерактив таълим олишларига кўмак берувчи инновацион усуллардан кенг фойдаланишни талаб қилади.
Интерфаол усул ёки янги педтехнология билан дарс ўтаман деб кўпинча шунақа ҳолатларга ҳам дуч келамизки, ўқитувчи 45 минут давомида болаларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда, синф доскасига нисбатан турли ҳолатда ўтиришга мажбур қилишади. Ваҳоланки, 45 минутлик дарс жараёнида улар гуруҳ ишларида 10-15 минут фойдаланишлари мумкин, холос. Тўлиқ дарс давомида бу ҳолатда ўтирган ўқувчининг умуртқаси ривожланишида бузилишлар рўй бериши мумкин. Боланинг доскага қараб тўғри ўтириши ва чап томондан ёруғлик тушишига риоя қилиниши зарур.
Инсоннинг барча мавжудотлардан юксак жихати - унинг фикрлаш кобилиятидир. Зотан, инсонлар бир-бирлари билан ўзига хос ўй-ҳаёллари, мушоҳадалари, фикр юритишлари, мустакил фикрлаш қобилияти билан ажралиб турадилар. Шунинг учун ҳам инсон фикрини тарбия қилиш муҳим саналади. Абдулла Авлонийнинг асарларида фикр тарбиясига оид қуйидагича талқин берилган: «Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур. Фикр инсоннинг шарофатлик, ғайратлик бўлишига сабаб бўладур. Бу тарбия муаллимларнинг ёрдамига сўнг даража муҳтождурки, фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллимнинг тарбиясига боғлиқдир».
Дархақиқат, жамиятда хилма-хил фикрлаш муҳитини вужудга келтиришда мустақил, танқидий фикрловчи шахсларнинг ўрни беқиёсдир. Дунёга янги кўз билан қарайдиган баркамол инсонни шакллантириш, унинг натижасида мустақил фикрловчи, ижодий изланувчи, кучли иродали, ғоявий эътиқодли, маънавияти юксак, пок виждонли шахсни камол топтириш, буюк келажагимиз пойдеворини қурувчи ва юксалтирувчи мутахассис кадрларни тайёрлаш республикамиз педагоглари олдида турган энг мухим ва масъулиятли вазифадир. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда барчамиздан фақат битта нарса талаб этилади, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун келажак авлодга мазмунли ва чуқур таълим ҳамда тўғри тарбия беришдир.


Фойдаланилган адабиётлар :

  1. Интернет материаллари.

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish