Таълим бериш технологиясининг модели


Хирож-ердан олинган хосилнинг ўндан бири закот



Download 4,05 Mb.
bet7/7
Sana25.02.2022
Hajmi4,05 Mb.
#287410
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-маъруза

Хирож-ердан олинган хосилнинг ўндан бири
  • закот-чорва, савдо ва хунармандчиликдан қирқдан бири
  • Жизъя-ислом динини қабул қилмаган шахслардан олинадиган солиқ
  • Ушр-давлат идора ишлари учун даромаднинг 10 фоизи миқдорида олинадиган солиқ
  • Арабларга янги ерларни забт этиш ман қилинади ва молиявий ислоҳат ўтказиш кўзда тутилади. Араблар билан бир қаторда янги мусулмонлардан жизъя ва хирож солиғи олиш бекор қилинади. Лекин араб феодал зодогонлари турли йўллар билан хирож солиғи йиға бошлайдилар. Умар II ислоҳатларидан руҳланган Самарқанд аҳли Самарқандни араблардан қайтариб олишни сўрайдилар. Қози Самарқанддан араб гарнизони олиб чиқиб кетилиши керак деган хукм чиқаради. Бу билан кўплаб маҳаллий зодогонлар ўзларини мусулмон санаб ғазнага солиқ тўламай қўядилар. Шундан сўнг халифалик барчадан солиқ олишни буюради. Бу эса Самарқандда норозиликни келтириб чиқаради. Араблар олиб бораётган босқинчилик сиёсатига қарши биринчи бўлиб, 720 йилда Суғд аҳолиси бош кўтаради. Қўзғалонга Самарқанд ихшида Ғурак ва Панжикент ҳокими Деваштичлар бошчилик қиладилар. Суғдларга ёрдам бериш учун туркий хоқон шаҳзода Кўрсул бошчилигидаги туркий лашкарини Самарқандга юборади. Суғддаги қўзғалон умумхалқ қўзғалонига айланиб кетади. 721-йилда Хуросон ноиби бўлган Саид ибн ал-Хароший қўзғалончилар билан музокара олиб бориши натижасида Ғурак бошчилигидаги зодогонларнинг бир қисми араблар томонига ўтиб кетади. Бошқа қўзғалончилар араблар томонидан қириб ташланади. Қўзғалончиларга ёрдам берган Хўжанд аҳли ҳам жазоланади.
  • Абу Муслим Мовароуннаҳрнинг ноиби этиб тайинланди. 751 йилда Абу муслим Ўрта Осиёнинг шимолга кириб келган хитой қўшинларини Талас водийсидан қувиб чиқаради. Шу билан халифаликнинг шимолий чегарасини мустаҳкамлаб, қатъий чегара ўрнатилади. Халифалик таъсири бутун Ўрта Осиё худудида асосий ва қонуний бўлиб боради. Абу Муслимнинг обрўсидан халифалик қўрқарди. 755 йилда у ҳаждан қайтаётганда Бағдодда халифа Абу Жаъфар (754-755йй) томонидан хиёнаткорна ўлдирилади. А Аббосийлар даврида халқ оммасининг аҳволи янада оғирлашади. Суғорилмайдиган лалми ерлардан хосилнинг ярми, обикор ерлардан 1/3 хирож олинадиган бўлади. Бошқа солиқлар ҳам оширилди. Озод жамоаларнинг ҳуқуқлари чеклаб қўйилади. Ана шундай даврда халқ ҳаракатлари янада кучайиб кетади. Абу муслим ўчини олиш шиори остида унинг афдоши Сумбод бошчилигида 755 йилда қўзғалон кўтарилади. Қўзғалон тез орада Хуросон ва табаристонга ёйилади. 70 кун давом этган бу қўзғалон қатиққўллик билан бостирилади. Қўзғалон бошлиғи Сумбод Райда қатл этилади. Қўзғалон бостирилсада, Абу муслим тарафдорлари яширин “муслимия” гуруҳига асос соладилар.
  • Қўзғалон маркази Наршахда, Бухоро атрофида жойлашади. Бухоро хокими Хусайн ибн мувоз ва Самарқанд ноиби Жаброилнинг қўшинлари бирлашиб Муқаннага қарши тўрт ой мобайнида жанг олиб боради. Жангнинг дастлабки даврларида оқ кийимлилар қўли баланд келади. Лекин сон жиҳатидан устун бўлган араблар Наршаҳ қалъаси девори остидан узунлиги 50 газли чуқур қазиб, уни қулатиб қалъага кирадилар. Наршаҳ қалъаси араблар томонидан эгалланди. Муқанна қароргоҳи бўлган Сом (Санам) қалъасини қамал қилиш Харошийга топширилади. Узоқ давом этган қамалдан сўнг муқанначилар таслим бўладилар. Муқанна бошчилигидаги қўзғалон шу тариқа тугатилди. Муқаннадан сўнг ҳам унинг сафдошлари ҳаракати бўлиб ўтди. Муқанна қўзғалони гарчи мағлубиятга учраган бўлсада, халифалик кучини заифлаштирди ва бошқа ўлкаларда ҳам озодлик ҳаракатларини кўтарилишига туртки бўлди.

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish