“Девори қиёмат”, Бухоро воҳасидаги узунлиги 336 километрли “Кампирак”, Тошкент воҳасидаги “Кампирдевор” истеҳком деворлари шулар жумласидандир. Эфталитлар даври меъморчилиги алоҳида аҳамиятга эга. Қасрлар қурилган. Хом ғишт, пахса, хатто пишган ғиштдан ҳам фойдаланилган. Қаср деворларига тасвирий расмлар туширилган. - Эфталитлар даврида ҳунармандчилик ҳам ривожланган. Айниқса, кулолчилик, шишасозлик, чиланганрчилик, бўзчилик, заргарлик, қуролсозлик касб ҳунарлари равноқ топган. Шошда ясалган ўқ ва ёй “Камони чочий” номи билан машҳур бўлган. Катта кичик шаҳарлар сони кўпайган. Биргина Зарафшон воҳасида Ривдод, Кушония, Хариман, Арқуд, Ромитон, Варахша, Пойконд каби ҳунармандчилик шаҳарлари мавжуд бўлган. Айрим маълумотларга кўра Пойканд эфталитлар давлатининг пойтахти бўлган. Хитойликлар уни “Би” деб, араблар кейинчалик “Мадинат-ут-тужжор” деб аташган. Пойканд шаҳри айниқса зирҳли пўлат қуроллар ишлаб чиқариш билан машҳур бўлган. Шунингдек, бу даврда рангли ойналар ишлаб чиқариш ҳам кенг тарқалган.Эфталитлар халқаро савдо соҳасида Эрон, Византия, Ҳиндистон, Хитой билан савдо сотиқ алоқаларини олиб борганлар. Савдо сотиқда Ўрта Осиёдан олтин, бадахшон лаълиси, рангли шиша ва шиша буюмлар, турли хил мевалар, ип газлама, қоракўл, зотдор тулпор отлар муҳим ҳисобланган.
- Эфталитлар дастлаб сосонийларнинг кумуш тангаларидан фойдаланганлар. Кейинчалик ўзлари кумуш тангалар забт этганлар. V-VI асрларда диний эътиқод ва тассавур билан узвий боғлиқ бўлган тасвирий санъат коропластика маъбудаларнинг сопол хайкалчаларини ясаш ва уларга топиниш кенг ёйилади. Улкан ҳудуддаги Эфталитлар давлати жуда кўп халқларни бирлаштирганлари сабабли диний эътиқод ҳам турлича бўлган. Суғдда зардуштийлик кенг тарқалган бўлса, Тохаристон ва Шарқий Туркистонда буддизмга эътиқод қилувчилар кўпчиликни ташкил этган. Шаҳарларда христиан ва яхудий жамоалари ҳам мавжуд эди. Монийлик ва Маздак таълимоти тарафдорлари ҳам пайдо бўлган. Зардўштлар Ноҳид, Митра, Сиёвуш каби маҳаллий маъбудаларга ҳам сиғинганлар. Наврўз куни Бухоро оташпарастлари Сиёвуш қабри устида хўроз сўйиб қурбонлик қилганлар. Жанубда буддизмнинг таъсири кўпроқ бўлган. Чорвадар аҳоли туркийча сўзлашган. Туркий тил тобора кенг ёйилган. Ўтроқ аҳолининг кўпроқ қисми суғдий тилда сўзлашган. Сўғдий тили ва ёзуви Еттисув, Фарғонадан ўтиб Шарқий Туркистонга қадар етиб борган. Унинг хусусий
Do'stlaringiz bilan baham: |