| | - Ўзингизнинг фикрингиз (қисқа)
| | | - 1. Эфталийлар давлатининг шаклланиши, унинг ҳудудий ўрни
| | | | - 2. Турк хоқонлигининг ташкил топиши ва ундаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт
| | | | - 3. Араб халифалигининг ташкил топиши ва арабларнинг Ўрта Осиёга юриши. Ислом динининг ёйилиши
| | | Таянч иборалар: - Таянч иборалар:
- Кўчманчилар, афригийлар сулоласи, кидарийлар, хионийлар, Эфталитлар, Турк хоқонлиги, Уммавийлар, Аббосийлар, Бағдод халифалиги, Муқанна қўзғолони, исломлаштириш.
- Эфталийлар даврининг йирик маданий марказлари
- Давлат тепасида подшо турган
- Эфталийлар Ўрта Осиё, Шарқий Эрон, Шимолий Ҳиндистон ва Шарқий
- Туркистон халқларини ягона давлатга бирлаштириб, ўз ўтмишдошлари (кушонлар) сиёсатини давом эттирган.
- III асрда тобора заифлашиб бораётган Қанғ давлати тасарруфидан биринчилардан бўлиб Хоразм ажралиб чиқди. Уни маҳаллий афригийлар сулоласига мансуб хоразмшохлар идора қила бошлади. Хоразм давлатининг пойтахти дастлаб Қорақалпоғистоннинг ҳозирги Элликқалъа тумани ҳудудида жойлашган қадимги Тупроққалъа шаҳар ҳаробасининг ўрнида бўлган. Берунийнинг ёзишича, 305 йилда хоразмшох Африг ўз қароргоҳини Хоразмнинг қадимги пойтахти Кат шаҳрига кўчиради. Қайта тикланиб унинг ёнида жойлашган Алфир қасри ичида шох ўзига янги сарой қурдиради. Шу вақтлардан бошлаб Хоразмнинг Афригий подшоҳлари бетига шох ва орқасига суворий тасвирлари туширилган кумуш тангалар зарб этиб, мамлакатнинг ички ва ташқи савдо муносабатларида мустақил бўлиб оладилар. Кейин Марказий Осиёга Еттисув ва Шарқий Туркистондаги кўчманчи хион қабилалари ҳужум қилиб, хионийлар давлатини туздилар. Бу давлат 120 йилдан ошиқроқ яшади. Сўнг Шарқдан Сирдарё ва Орол бўйлари орқали тохарлар кириб келдилар. V асрнинг 20-йилларида келган бу кўчманчиларга Кидар исмли ҳукмрон йўлбошчи эди. Шунинг учун бу давлат Кидарийлар давлати ҳам дейилади. У Эронга қарши узоқ курашиб, V аср ўрталарида инқирозга учрадилар ва ўз навбатида шимолдан келган кўчманчи эфталитлар билан тўқнашадилар ва Шимолий Ҳиндистонга чекинадилар.
- Эфталитлар (эфталитлар номи Эфталон қабиласи номидан олинган) давлати Эронни енгиб, V аср охирларида Марказий Осиё, Шарқий Эрон, Шимолий Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонни бирлаштирган йирик давлатга айланади. Эфталитлар ўз қўллари остида Тоҳаристон, Бадаҳшон, Суғд, Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиёнинг бошқа баъзи ерларини бирлаштирдилар. V-асрнинг иккинчи ярмида Гандҳар, кейинчалик Шимолий Ҳиндистоннинг баъзи худудларини, Қобул ва Панжоб водийларини истило қилдилар. Шундай қилиб эфталитлар Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон, Шимолий Ҳиндистон ва Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос солдилар.
- Эфталитлар кучли қўшинган эга бўлишган. Лашкарларнинг асосий қисмини суворийлар ташкил этган. Суворийлар асосан гурзи ва қилич билан қуролланганлар. Хитойликлар уларни моҳир камонбоз деб таърифлаганлар. Бу даврда отлиқ қўшин асосий аҳамият касб этган. Кўчманчилар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида қалин мудофаа қўрғонлари қурилган. Жумладан Наҳшаб воҳасидаги Заҳоки-Морон қалъаси, Бухородаги шаҳри Вайрон, Хоразмдаги Фир қалъаси. Воҳаларни ташқи душманлардан ҳимоя қилиш мақсадида бир неча чақиримлаб узунликдаги қалин деворлар барпо этилган. Бунга Самарқанд воҳасидаги 12 дарвозага эга бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: |