2.2.Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар: “думалоқ стол”.
“ДУМАЛОҚ СТОЛ” УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ.
Усул талабаларнинг илк билимларни назорат қилиш учун ҳам, ўтилган материалларни мустаҳхкамлаш учун ҳам қўлланиши мумкин.
Гуруҳни 2-3 тадан қилиб кичик гуруҳларга (КГ) бўулинади ва ҳарбир кичик гуруҳ талабаларига саволлар ёзилган варақларни тарққатиб, 1-2 дақиқа давомида берилган саволга ёзма жавобни ёзиш ва бу варақни бошқа гуруҳ талабаларига узатиш ва улардан уларнинг варақкларини олиб у ердаги саволга жавоб бериш вазифаси берилади ва ҳ.к. Шундай қилиб, агар 6 та кичик гуруҳча ташкил этилган бўлса (битта столда 2 тадан талаба), ҳарбир варақдаги саволга 6 тадан жавоб ёзилган бўлиши керак. 12 дақиқадан сўнг ўқитувчи тарқатилган варақларни йиғиб олади ва ҳарбир варақдаги жавобларни овоз чиқариб ўқийди ҳамда жавобнинг тўғри ёки нотўғрилиги қараб жавоб берган кичик гуруҳ талабаларига баҳо қўяди. Ишни осонлаштириш учун ҳарбир кичик гуруҳни рақамлар билан номерланади, шунда олинган жавобларга мувофиқ уларга баҳо қўйиш осонлашади. Қайси гуруҳдаги талабалар 6 та саволга тўғри жавоб берган бўлсалар юқори балл оладилар, 4 ёки 5 та саволга тўғри жавоб берганлар эса "яхши", 3 та саволга тўғри жавоб берганлар "қониқарли", 3 тадан кам саволга тўғри жавоб берганларга эса "қониқарсиз" баҳо қўйилади.
1.ТСҚ нима ва унинг турларини айтинг?
Тўғри жавоб:ТСҚ-тиббий санитария қисмлари саноат корхонаси ишчи-хизматчиларига тиббий хизмат кўрсатувчи муассаса ва у даволаш-профилактика ишларини ўтказади. ТСҚ 2 турда бўлади. Очиқ ва ёпиқ. Очиқ турдаги ТСҚ саноат корхонаси ишчи-хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатадиган тиббий муассаса..
Ёпиқ ТСҚ фақат саноат корхонаси ишчи-хизматчиларига тиббий хизмат кўрсатадиган тиббий муассаса.
2.ТСҚ таркибига нималар киради?
Тўғри жавоб:ТСҚ таркибига поликлиника, стационар цех соғломлаштириш пунктлари, санаторий-профилакторийлар
3. Цех терапевти фаолиятидаги 5 гуруҳдаги вазифаларни айтинг?
Тўғри жавоб: даволаш-профилактика ишлари, ташкилий ишлар, эпидемияларнинг олдини олиш ишлари, санитария-гигиенага доир ишлар, санитария окартув ишлари
4.Цех врачининг даволапш ишлари айтинг?
Тўғри жавоб: Поликлиника шароитида терапевтик беморларни даволаш; ТСҚ стационари шароитида терпевтик беморларни даволаш; -беморларга маслаҳатлар бериш;биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш; беморларни стационар даволанишга жўнатиш; вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни экспертиза қилиш; дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказиш.
5 .Цех врачининг санитар-гигиенага оид ишларига нималар киради?
Тўғри жавоб: Корхонадаги технологик жараённи ўрганиш; ишлаб чиқариш муҳитидаги номувофиқ омилларни ўрганиш; меҳнат шароитлари бўйича хронометражли маълумотларни тузиш; меҳнат шароитини соғломлаштириш бўйича тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш; ишчиларда шахсий ҳимоя воситаларининг борлиги, ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат қилиш; айрим гуруҳдаги ишчиларни диспансер кузатувига олиш; агар ишчиларда касб касалликларига шубҳа туғилса, меҳнат шароитига доир санитар -гигиеник таърифларни тузиш;
6.Цех врачининг эпидемияга қарши ишларини айтинг?
Тўғри жавоб: Эпидемияларга қарши ишлар:-цех участкасига инфекциянинг кириб келишини олдини олиш бўйича тадбирларни ўтказиш; цех участкасида юқумли касалликларнинг тарқалиши бўйича тадбирларни ўтказиш; профилактик эмлашларнинг ўтказилишини назорат қилиш; дезинфекцияга оид тадбирларнинг ўтказилиш сифатини назорат қилиш.
7.Цех врачининг санитар-оқартув ишларига нималар киради?
Тўғри жавоб:муайян соҳадаги ишлар учун характерли бўлган касбий касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича суҳбат ёки маърузаларнинг матнини тайёрлаш; касб касалликларини олдини олиш масалалари бўйича ишчилар ўртасида маърузалар ўқиш ва суҳбатлар ўтказиш; соғлом турмуш тарзи, зарарли одатларнинг негатив оқибатлари ҳақидаги масалалар бўйича ишчилар ўртасида суҳбатлар ва маърузалар ўтказиш; зарарли меҳнат шароитларида ишлаганда шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида ишчилар билан суҳбатлар ва маърузалар ўтказиш; касбий касалликлар ва соғлом турмуш тарзи масалалари бўйича санитар-бюллетенлар, плакатлар, буклетлар чиқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |