Хорижий давлатлар тажрибаси Канада Канада Кўчмас Мулк Ассоциацияси (The Canadian Real Estate Association) Канададаги энг йирик ягона тадбиркорлик уюшмаларидан биридир. Уюшманинг келиб чиқишига тўҳталсак, биринчи кўчмас мулк кенгаши 1888-йилда ташкил этилган. ХХ-асрнинг 20-йиллиги келиб Канаданинг бир қанча шаҳарларида кўчмас мулк бўлимлари яратилди. 1943 йилда бир қатор кўчмас мулк кенгашлари Канада Кўчмас Мулк Кенгашлари Ассоциациясининг (CАРEБ) биринчи қонунлари тўпламини туздилар. 1944 йил апрел ойида бўлиб ўтган биринчи конферентсиясида CАРEБ ўзининг барча кўчмас мулк мутахассислари томонидан фойдаланиш учун "РЕАЛТОР®" атамасини қабул қилди. CРEА мулк эгаларига фойда келтирадиган қонунчилик ва қоидаларни такомиллаштириш учун ҳукумат билан ҳамкорликда иш олиб борган. Бундан кўриниб турибдики, бу ташкилотни давлат билан ҳамкорлиги муаммонинг, яни бутун Канада давлатидаги турур жой муамосини ҳал қилганлиги ўз исботини топди.
Ассоциацияси таркибида 79 та кўчмас мулк агенлиги ва у оркали 140 000 дан ортиқ кўчмас мулк брокер(маклер)лари, агентлари ва сотувчиларни ўз ичига олади. Бу давлатда ҳар ким ҳам ўзини реалтор деб атай олмайди. Бунинг учун кўчмас мулк агентлигида ишловчи мутахассислар ўз ассоциациясининг бевосита аъзоси бўлиши ёки вилоятга қараб маҳаллий кўчмас агентлиги ва CРEА (Канада Кўчмас Мулк Ассоциацияси) аъзоси бўлиши керак. Шунингдек, улар Канада Реалторлик кодексида белгиланган аҳлоқий меъёрларга риоя қилишлари мажбурий этиб белгиланган. Бу риэлторлик фаолияти билан шуғилланувчи тадбиркорларни қонун орқали қатъий назоратда ушлашига ёрдам бергди. CРEА ассоциацияси жамоатчилик ва унинг реалтор аъзолари номидан ишлайди. Бунинг учун у: Ўз аъзоларининг манфаатларини федерал ҳукумат ва унинг агентликларига ушбу аъзоларга таъсир қиладиган ва уй-жой мулкдорлигига таъсир қиладиган мавжуд ёки таклиф қилинган қонун ҳужжатларини ўрганиш орқали ҳимоялайди. CРEА WEБформс, РЕАЛТОР.cа ва РЕАЛТОР.cа ДДФ каби сифатли ижтимоий технологияларини (маълумотларни бир вақтнинг ўзида бир нечта сайтларга жойлаш) тақдим этиш орқали реалтор ўз мижозларига яхшироқ хизмат кўрсатишда ёрдам беради. 1
Канадада ташкил этилган кўчмас мулк уч хил даражада ишлайди. 1-кўчмас мулк кенгаши одатда маҳаллий даражада ишлайди. 2-Вилоят ва ҳудудий бирлашмалар ўз вилояти ёки ҳудуди бўйича ишлайди. 3-CРEА бутун Канада бўйлаб миллий ва халқаро миқёсда фаолият олиб боради. Бу даражага бўлиниш давлатдаги вақтинчалик турар-жой топиш ҳамда уй олди-сотди муаммосига мукаммал ечим бўлиб хизмат қилди. Канадада риэлторлик соҳаси юксак даражада ривожланган ва фуқаролар бу соҳада муаммоларга учрамаслиги исботланган. Бу ердаги муаммонинг асл ечимига асосан хусусий сектор билан давлат ўртасидаги мукаммал ҳамкорликнинг мавжуд эканлиги тақсинга сазовордир. Канада давлатининг бу соҳага ўз инвеститциясини киритиши ва қонун орқали бу ассоциациянинг қўллаб қувватлаши натижасида фуқаролар уй-жой топиши ва уй олди-сотди қилишдаги муаммоларига мукаммал ечим топилди.2