Talabalar uchun talablar


Халақ мусиқа анъаналари, оғизаки анъанадаги касбий мусиқа, достончилик ижодиёти



Download 1,12 Mb.
bet60/84
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#181671
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   84
Bog'liq
МУСИҚАШУНОСЛИК ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ 123

2.Халақ мусиқа анъаналари, оғизаки анъанадаги касбий мусиқа, достончилик ижодиёти.
Халқимизнинг истиқлолга эришиш муносабати билан азалий қадрятларимизни тиклаш, ўз тарихимизни, миллий урф-одат ва анъаналаримизни, маънавий ва шу жумладан, бадиий меросимизни атрофлича ўрганиш ҳамда ундан баҳрамад бўлиш имконияти вужудга келди.
Ўзбек халқининг мусиқа мероси жуда бой ва қадимий тарихга эга. Унинг ажойиб анъаналари ҳозирги кунда ҳам ўз бадиий ва эстетик қийматини сақлаб келмоқда. Бу анъаналар замонавий ўзбек мусиқа маданиятининг ажралмас қисмини ташкил қилади.
Қадим – қадим замонлардан она-заминимиз ўзининг бой маънавий мероси, юксак маданияти, урф-одат, маросим ва анъаналари билан жаҳон цивилизациясида муносиб ўрин эгаллаган. Бу ўлка халқларининг буюк сиймолари дунё илм–фани ва маданиятининг барча соҳалари ривожига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келганлар.
“Ватанимиз”, деган эди И.А.Каримов, - башарият тафаккур хазинасига унутилмас хисса қўшиб келди. Асрлар мобойнида халқимизнинг юксак маънавият, ватанпарварлик, маърифатпарварлик каби эзгу – фазилатлар шарқ фалсафаси ва ислом дини таълимоти билан узвий равишда ривожланди ва ўз навбатида фалсафий, ахлоқий таълимотлар ҳам халқимиз даҳосидан баҳра олиб бойиб борди. Шуни алоҳида таъкидлаш жойизки, ўзбек халқининг тарихий тараққиёти даврида моддий ва маънавий маъданияти бар текис равишда ривожланмади. Унда уйғониш ва юксалиш билан бирга депсиниш, турғунлик ҳолатлари ҳам бўлиб турди.
Маълумки, Марказий Осиё халқлари ўтган узоқ тарихий давр мобайнида кўплаб истилочилар томонидан забт этилган. Улар ерли аҳолини бой миллий маданиятидан бегоналаштириш сиёсатини олиб борганлар. Шунга қарамай халқимиз ўз миллий онги, миллий ғурури, миллий ифтихори ва маънавий дунёсини асраб қолган ва уни бойитиб борган.
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганч, маънавий-маданий ҳаётимизда туб ўзгаришлар яратиш учун кенг имкониятлар вужудга келди. “Маънавият тақдирининг эҳсони эмас. Маънавият инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак. Бу хазина инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди. Унинг қарашлари шунчалиу бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди. Фожеалар вақтида омон сақлаб қолади ва моддий қийинчиликлар кунларида иродани мустаҳкамлайди”, - деган эди юртбошимиз И.А.Каримов.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб давлатимиз Президенти раҳбарлигида маданият ва санъат ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки миллатнинг ўтмиш ва келажак олдидаги масъулияти унинг маънавиятига алоҳида эътибор беришни тақозо этади. Асосий мақсад – ўтмиш маданий, маънавий меросимизни чуқур ўрганиш, уни кенг оммалаштириш, шу қадриятлар воситасида комил инсонларни тарбиялаб, вояга етказиш, пировардида уларни келажак авлодларга бус-бутун етказишдан иборатдир.
Миллий маданият, маънавиятимизнинг чуқур ўрганишда қўшиқчилик санъати ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Миллий қўшиқчилик санъатимиз тарихи, унинг анъанавий қирраларини ўрганиш, ижро усулларининг ранг-баранглигини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мусиқа санъати тўғрисидаги қарор ва фармонларида миллий анъанавий мусиқа санъатини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Фармонларда кўзда тутилган энг асосий мақсад – мусиқа санъати ютуқларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ушбу соҳа ижодий ходимларининг меҳнатини янада рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоялашни назарда тутишдан иборат эди. Шу фармондан келиб чиқиб, республика қўшиқчилик, мусиқа маданиятини янада юксалтиришнинг тегишли чора-тадбирлари белгиланиб, шу асосда кўпгина ижодий ишларни амалга оширилмоқда.
Бу йўлдаги ҳаракатлар, айниқса, “Ўзбекистон – ватаним маним”, “Шарқ тароналари” (Халқаро кўрик танлови), “Ниҳол” номидаги Давлат мукофоти ва бошқа қатор кўрик танловларда ўз аксини топди. Бундай кўрик танловлар мамлакатимизда янги санъат дасталарини элимизга манзур бўлган янги хушовоз хонандаларни, миллий қўшиқчилик анъаналаримизнинг турли қирраларини ўз ижодларига асос қилиб олган санъат ижодкорларини етиштириб чиқармоқда.
Юқорида зикр этилган чора-тадбирларнинг республика телевиденияси, радиоси ижодкорлари томонидан муттасил ўтказилиб борилаётганлиги республика ҳукуматининг қўшиқчилик, мусиқа соҳасида олиб бораётган собитқадам ишларидан ҳисобланади.
Ўзбек мусиқа санъатининг тарихий илдизлари узоқ мозийдан бошланади. Уни чуқур ўрганиш эса машаққатли меҳнат, изчил изланишларни талаб қилади. Бу соҳада республикамизнинг талайгина илмий тадқиқот масканларида, ўқув юртларида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Умумтаълим мактабларида мусиқа дарсларида ўқувчилар ҳалқимизнинг кўп асрлик мусиқий анъаналарини миллий қадриятларимиз қаторида ўрганишлари ва айни чоғда бу анъаналарни миллий қадриятларимиз қаторида эъзозлашлари зарур. Чунки мазкур битирув малакавий ишда биз ўзбек халқининг узоқ ўтмишидан буён ижод этиб, турли вазият ва даврларда куйлаб келинаётган қўшиқ ва яллаларни, меҳнат айтим ва лапарларни, достонлари ва катта ашулаларини, чолғу созларини яқиндан ўрганамиз, улардан маънавий баҳра оламиз. Шу билан бирга, диёримизнинг турли худудларида юзага келган маҳаллий мусиқий анъаналар билан атрофлича танишиш имконини беради. Масалан, айтайлик, биз Наманган вилоятида яшаётган бўлсак, шу жойга тааллуқли халқ мусиқа ижодини ўрганиш билан бирга яна Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм каби воҳаларда яшаб келаётган аҳолининг мусиқа ижодида намуналар кўриб, қўшиқлари билан танишамиз. Шу тариқа халқимизнинг хилма – хил ва ранг – баранг қўшиқ – куйларидан баҳраманд бўламиз.
“Ўзбек мусиқаси” ибораси кенг мазмунли тушунча бўлиб, у жумладан, ўз ичига миллий мусиқамизнинг икки асосий қатламининг – халқ мусиқаси ва устоз – санъаткорлар ижоди бўлган касбий мусиқа соҳаларини ҳамда бастакорлик ва компазиторлик каби замонавий мусиқа ижодиёти тармоқларининг қамраб олади. Шунингдек, “Ўзбек мусиқаси” мазмунида яна асосий бўлган тўртта маҳаллий мусиқий услублар ҳам тушунилиб, улар эса қуйидагича номланади:

  1. Сурхондарё-Қашқадарё мусиқа услуби.

  2. Бухоро - Самарқанд мусиқа услуби.

  3. Хоразм мусиқа услуби.

  4. Фарғона - Тошкент мусиқа услуби.

Ҳар бир маҳаллий мусиқий услуб ўз хусусияти ва анъаналарига эга. Бу
анъаналар эса узоқ вақтлар мобойнида шаклланган бўлиб, улар халқимизнинг турли шароитларидаги турмуш тарзи, меҳнат машғулотлари, турфа маросимлари, урф-одат байрамлари ва бошқа шу каби жараёнлар билан узвий боғланиб кетади. Ушбу жиҳатларни батафсил ўрганиш мақсадида юқорида кўрсатиб ўтилган тўртта асосий маҳаллий мусиқий услубларни алоҳида – алоҳида баён этилади. Демак, ўзбек халқ мусиқасининг маҳаллий услублари ва уларнинг мусиқа маданиятида тутган ўрни аҳамияти, моҳияти ва хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Иккинчи бобда эса ҳар бир жойнинг маҳаллий услубларига мукаммал тавсифлар берамиз. Сўнгра билдирилган фикр-мулоҳазаларимизни якунлар, шу асосда хулоса ҳамда таклифларимизни тақдим қиламиз.
Ўзбек халқ мусиқасининг маҳаллий услубларини ўрганишдан асосий мақсад ўқувчиларни анъаналарга бой ва бадиий етук халқ мусиқа ижоди намуналаридан бахраманд этиш ҳамда шу асосда уларда ўткир дид, юқори бадиий савия ва нафис туйғуларни шакллантиришдан иборат. Айни вақтда, кўп асрлар давомида яшаб келган авлод – аждодларимиз маънавиятининг, баркамол руҳиятининг садолардаги интихоси бўлганмиллий куй, қўшиқларимиз ёш авлод қалбидан ўрин оларкан, уларни ўз ватанига, халқига садоқатли ва меҳр муруватли бўлишга, азалий қадриятларимиз ва ўзига хос беиакрор анъаналаримизни эзозлашга, она – юрт меросининг бугунги кундаги хақиқий ворслари бўлишга, демакк, миллий истиқлолият заруратини теран хис этишга даoват этади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish