Talabalar uchun talablar


Маҳаллий услублар ва уларнинг моҳияти



Download 1,12 Mb.
bet61/84
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#181671
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   84
Bog'liq
МУСИҚАШУНОСЛИК ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ 123

1. Маҳаллий услублар ва уларнинг моҳияти
Ўзбек халқи ўзига хос ва ранг-баранг мусиқа меросига эга. Унинг қимматли намуналарини тўплаб сақлаш, нотага олиб ҳужжатлаштириш, узун тараққиёт йўлини ҳамда мураккаб илмий-назарий асосларини ўрганиш, шунингдек, уни амалий-ижодий ўзлаштириш борасида республикамизда шунга қадар самарали натижаларга эришилди.
Буюк истиқлолнинг синовли давонларидан ўтишда, мамлакатимизда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларда туб ислоҳотлар ўтказилаётган бир паллада жамиятимизда миллий маданият ва санъат, маънавият ва маърифат каби инсонпарвар ҳамда тараққиётпарвар омилларга алоҳида диққат эътибор берилмоқда. Бу ўринда амалий бебаҳо қадриятларимизни, халқчил удум ва анъаналаримизни тобора тўлароқ тиклаш, тарихий – маданий ёдгорликларимизни шу жумладан мусиқий меросимизни муфассал ўргана бориш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Уни ёш авлодлар томонидан илмий ҳамда амалий жиҳатдан пухта ўзлаштириш учун сўнги йилларда барча зарурий шарт – шароитлар юзага келтирилганини эътироф этиш лозим.
Кўзланган эзгу мақсадларга эришиш учун республикасизнинг маданият ва санъат ўқув юртларида, шунингдек, халқ таълими тизимига кирувчи гуманитар йўналишдаги олий ва ўрта ўқув юртларида ўзбек мусиқа ижодиётининг барча қатламларини – росмана халқ мусиқаси, мақомчилик, достончилик, ўтмиш ва замонавий бастакорлик, компазиторлик, бадиий ҳаваскорлик, эстрада санъатини қамраб олувчи қатор махсус ўқув фанлар жорий этилди. Ўз навбатида, уларни мукаммал дастур, дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминлаш – ҳозирги кунда мутахассисларимиз олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир.
Ўзбек халқ мусиқасининг маҳаллий услублари, мусиқий меросимизнинг анъанавий – касбий қатламига мансуб жанрлардан ашула, катта ашула, сувора куй, достон, мақом ва унинг турларини, воҳанинг ўзига хос чолғу созларини ўрганилиши билан боғлиқ бир қатор жиҳатлари борки, улар асносида ўзбек халқ мусиқа ижодиёти юзасидан батафсил маълумотлрга эга бўлишимиз мумкин.
Адабиётшунослик, санъатшунослик соҳаларида хусусан, мавжуд мусиқий адабиётларда услуб сўзи ҳар хил маъноларда қўлланиб турилиши маълум. Булардан бир ҳолларда унинг кенг, умумлашма, бошқаларда эса хийла тор, ёки кўчма маъно ва мазмунлари қайд қилинади. Таъкидлаш лозимки, услуб атамаси ҳам мазмунан, ҳам моҳиятан турлича идрок этилсада, айни пайтда у ўзаро яқин, муштарактушунчаларни англатиши мумкин. Демак, бу масалага аввало ойдинлик киритиш зарур.
Услуб сўзи ёрдамида аввало бир мунча кенг, аниқроғи – йиғма маънода жаҳон халқлари мусиқа санъатига хос умумий ёки муайян минтақавий хусусиятлар табиати ифодаланади. Бунга, жумладан, шарқона мусиқий услуб, “Европача мусиқа услуби” каби иборалар яққол мисол бўла олади. Бошқа барча бадиий ижодиёт кўринишлари мисоли, мусиқада ҳам миллий ўзига хосликка айнан услуб атамаси ёрдамида қисқа ва лўнда тавсиф берилади.
Мусиқий асарларнинг ички тузилиш қонуниятлари бу масалада янада муҳимроқ аҳамият касб этади. Яъни, асосий воситаларнинг ўзаро муносабатларини мезонлардан у ёки бу услуб аниқланади. Хусусан, “бир овозли” ёки “манодан”, “кўп овозли”, жумладан “гармоник”, “полифоник”, “гомфоник” номли услублар шулар тоифасига киради. Йирик ижодий йўналиш ва оқимлар. Масалан, “классицизм”, “романтизм”, “импересионизм”, “реализм” ва бошқалар ҳам услуб тушунчаси билан бевосита боғлиқдир.
Услуб сўзи яна бастакор, композитор, дирижёр, хонанда ва созандалар фаолиятини ижодий жиҳатдан чуқурроқ ёритиш мақсадида ишлатилади. Айниқса, у бирорта машҳур санъаткорнинг ижодий қиёфасини, унинг фарқли, бетакрор чизги – қирраларини таҳлил ёки қиёс ила кўрсатишда баҳолиқудрат ҳизмат қилади. Шунингдек, “чолғу услуби”, “мақом услуби”, “ёввойи” ёки “патнисаки услуб”, “бадиқа услуби”, “замонавий услуб” сингари ранг – баранг маъноларни билдирувчи ҳолларни кундалик ўқув – назарий ва амалий истеъмолда тез – тез учраб туриши мумкин.
Мусиқий фолклоршунослик соҳасида услубга даҳлдор яна бир тушунча бор бўлиб, у бирор халқ, миллат ва элатга мансуб ижодиёт кўламида жойлардаги туб аҳолининг ўзгача бетакрор ижодий хусусият, удум ва анъаналарга диққатимизни жалб қилади. Табиийки, “маҳаллий услублар” масаласини ўзбек халқ мусиқа ижодиёти мисолида, яъни унинг тарихий – назарий - амалий асосларига таянган ҳолда кўриб чиқиш ўқув фани олдига қўйилган мақсадларга мувофиқдир.
Ўзбек ҳалқ мусиқасининг кўҳна, ниҳоятда бой ва сержило анъаналари аввало унинг турфа ярим – маҳаллий услубларида ёрқин ва теран ўз ифодасини топади. Дарҳақиқат, айрим ҳолларда мусиқий – маҳаллий услубнинг тилшуносликдаги “шева”, “лаҳжа”, тушунчалари билан қиёс қилиниши ҳам бежиз эмас. Бироқ, адабиётшуносликдан фарқли ўлароқ, жами мавжуд “мусиқий шева”ларнинг муштарак сифатлари ўз навбатда “умуммиллий мусиқий услуб” сингари йиғма тушунчани юзага келтиради.
Хулоса қилиб айтганда, мусиқада услуб том маънода турли – туман, бир ҳисобда айрича тушунчалар дойрасини вужудга келтирсада, бунда деярли барча таркибий воситаларининг узвий боғлиқлигини, тизимийлигини назарда тутиш даркор. Худди шу боисдан ўзбек халқ мусиқа ижодиёти билан таниш, уни ўрганиш ҳамда амалий ўзлшатириш борасида услубнинг ўрни ва аҳамияти бениҳоя катта.
Кўлами кенг, серқатлам мусиқа меросимизни ташкил этувчи хилма – хил кўхна намуналарини нота ёзувига тушириб, тўплаб, ушбу йўналишда дастлабки илмий изланишлар билан шуғулланган бир қатор мутахассислар иш фаолиятида кузатилган услубий тафовутларга ўз вақтида алоҳида этибор берилган улар бу ҳақида илк бор қизиқарли маълумотларни тўплаб, теран илмий мушоҳадалар юритгналар. Хусусан, эътироф этилганки, Ўзбекистон худудининг барча воҳаларида, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонда истиқомат қилувчи ўзбеклар орасида, шунигдек, айрим бошқа хорижий мамлакатларда азалдан туб ўзбек аҳолиси зич ҳолда яшаб келаётган ерларда “мусиқий шева”ларнинг кўринишлари ўзгача экан. Кузатилаётган бундай анча мураккаб этник, жуғрофий, сиёсий-ижтимоий, тарихий–маданий воқейлик тўлалигича қамраб олиш, унга мукаммал таърифу–тавсифлар бериш қийин масала, албатта буларнинг орасида ҳозирга қадар кўлами жиҳатидан бир мунча кенглиги, тарихан қадимийлиги, хусусиятлари бўйича беназир, бетакрорлиги билан асосан тўртта маҳаллий услуб тавсиф ила алоҳида–алоҳида ажратилган бўлиб, ўзбек мусиқашунослигида нисбатан атрофлича ўрганилган. Уларнинг ҳар бир муайян худуд номи билан, яъни Тошкент – Фарғона, Бухора – Самарқанд, Хоразм ва Сурхондарё – Қашқадарё маҳаллий услублари, - деб юритилади.
Юқорида таъкидланганидек, ўзбек халқ мусиқасининг тарихий ривожланишида мазкур маҳаллий услубларнинг келиб чиқиши жуда кўп нарсаларга боғлиқ бўлган. Шу жумладан, миллатимиз шаклланишининг тарихи узун жараёнида серуруғ ва кўп қабилали туркий тили қадимий қавларнинг ўзаро бирикиб кетганлиги, халқ ҳаётининг узоқ – яқин ўтмишда рўй берган оламшумул аҳамиятга молик катта ижтимоий – сиёсий воқейликлар (масалан, ҳозирги Ўзбекистон воҳаларининг давлатчилик нуқтаий назаридан қадимги замон ва ўрта асрларда бир қатор катта - кичик подшоликлар, салтанатлар, амирлик ва хонликларга кирган ёки ичидан бўлиниб кетган), ерли аҳолининг турмуш тарзи, қишлоқ ва шаҳар маданиятининг ўзаро ўзгариб турган мувозанатлари, деҳқончилик, чорвачилик, касб-ҳунармандчиликнинг ўрни, иқтисодий ҳамда ички – ташқи савдо – сотиқ ишларининг ривожланиши даражаси, бошқа миллат ва элатлар билан ўрнатилган иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий алоқалари, яқин қўни – қўшиничиликнинг ўзаро таъсири аҳамиятлидир.
Ўзига хос маҳаллий хусусиятлар маросим – маиший мусиқасида ҳам, номаросим куй – қўшиқчиликда ҳам, бастакорлик ва достончилик ижодкорлигида ҳам, ашула ва чолғу ижодкорлигида ҳам бевосита намоён бўлади. Анъанавий услублар заминида битилган ҳозирги замон асарларида ҳам бу хислатлар озми – кўпми, ҳамон намоён бўлиши мумкин.
Аждодларимиз томонидан яратилиб, асирлар оша бизгача етиб келган мусиқа меросимизнинг бундай сифат кўрсаткичи ва фазилатлари ўзбек халқининг битмас – тугаммас, бепаён ижодий салоҳияти, юксак бадиий диди ва теран тафаккурларидан яққол далолат бериши табиийдир. Зеро, мозийдан шу кунга қадар маҳаллий санъат аҳли анъанавий ижодиётнинг шакл ва навларини тобора такомиллаштириб, унинг бадиий баркамол намуналарини авайлаб-асраб, янгидан-янги ижодкорлик сайът – ҳаракатлари ила миллий – маънавий бойликларини доимо кўпайтира борганлар. Санъаткорлар халқнинг орзу-умидларини, севинча ва ҳайратларини, қувонч ва қайғуларини, жамики инсоний қалб эҳтиёжларини юксак мусиқий идрок билан тасвирлаб бериб, кишиларга ҳамиша руҳий – маънавий озуқа беришган. Улар мумтоз мусиқа орқали нафосат ва эзгулик олишга тингловчини ошно қилиш истагида бўлиб, ўлмас қадриятлар билан ҳамиша баҳраманд этиб келганлар.
Касбий мусиқа ижрочилиги соҳасида санъаткорлар устоз – шогирдлик анъанасини юзага келтириб, уни қадимдан бевосита қўллаган ҳолда фаолият кўрсатиб келишган. Ўзбекистон Марказий Осиёнинг турли воҳаларидаги таниқли хонанда, созанда ва бастакорлар билан ўзаро яқин алоқаларда бўлишган. Уларнинг ўрта ва яқин шарққа, қолаверса бутун дунёга машҳур бўлган олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган мусиқий илм–фан асосларидан тажрибали муаллимлар ёрдамида, кўплаб махсус назарий рисолалар орқали бохабар бўлишгани маълумдир.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish