2. Халқ чолғу асбобларининг такомиллашув жараёни
Чанг мусиқа чолғуси танбурнинг ўттиз икки пардасидан олиниб ихтиро қилинган. Баъзи ривоятларда гўё Арастун (Арестотел) Ҳаким Зуҳро юлдузига қиёс қилиб ихтиро қилгари дейилади12. Ундан ташқари Абдулқодир Мароғий ўзининг "Мақосид ул алҳон” (куйлар мақсадлари) китобида чанг мусиқа чолғусини юзига тери тортилган унга 24 та тор икки томонига ип билан боғлаб қўйилган" деган маълумот берилган бўлиб, нохун (тирноқ) воситасида ижро этилган. Қадимги чанг мусиқа чолғусининг бир тури бу чолғунинг юз қисмига тери эмас балки ёғоч қопланган. Торлари ип билан эмас чўплар воситасида беркитиб қўйилган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида мусиқа ижрочилигида қўлланилаётган "Чанг" номли мусиқа чолғуси Шарқ ва бошқа халқларнинг миллий мусиқа ижрочилигида турли хил номланишларга эга. Беларусия ва Украинада - симбала. Уйғур халқларида - чанг, Эронда-сантур деб номланиб Ўзбекистондаги - "Чанг" мусиқа чолғусига ўхшаш. Кўпгина мусиқий рисолаларда зикр этилган "Чанг" чолғуси ҳамда XVI асрларда яшаган Дарвеш Али Чангий ижро этган "Чанг" номли мусиқа чолғуси тамоман бошқа кўринишда бўлиб, ҳозирги кунда мусиқа ижрочилигида қўлланилаётган "Арфа" мусиқа чолғусининг айнан ўзидир.
Чанг сўзи созанданинг ўнг ва чап қўллари билан чангга панжалар орқали "Чанг солиш" воситасида мусиқа ижро этиш маъноларини англатади. Қадимий "Чанг" мусиқа чолғуси "Арфа"га ўхшаш бўлиб, Шарқ халқлари миллий мусиқа ижрочилигида қўлланиб келинган. Бу турдаги чанг Озарбайжон мусиқа чолғуларига бағишланган китобда берилган13. Ундан ташқари XVIII-XIX асрларда Озарбайжонда чангга ўхшаш "Нузха" ва "Мигни" номли мусиқа чолғулари бўлиб, улар айнан чанг ва қонунга ўхшаш бўлиб, "Нузха"да 81 тор, "Мигни"да 33 та тор уч қатордан тортилган бўлган ва бу турдаги чанг мусиқа чолғулари созанданинг ўнг ва чап қўл бармоқлари, табиий тирноқлари воситасида ижро этилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда "Чанг" чолғуси миллий ва замонавий мусиқа ижрочилигида кенг миқёсда қўлланилмоқда. Фахриддин Содиқов, Фозил Харротов, Аҳмад Одилов, Рустам Негматов, Абдураҳмон Холтожиевлар ўзига хос чанг ижрочилиги мактабини яратган устозлар ҳисобланади. Уларнинг ижрочилик анъаналарини ёш чангнавоз шогирдлари Тилаш Хўжамбердиев, Темир Маҳмудов, Анвар Лутфуллаев, Фазилат Шукурова, Абдусалом Муталов ва И.Ражабов, А.Қодирова, З. Боймирзаева бошқалар давом эттирмоқдалар.
Чанг мусиқа чолғусининг товушқатори уч октавадан иборат бўлиб, биринчи товуш "сол" овозидан бошланади, чанг ижроси катта қамишдан ясалган иккита чўпча воситасида ижро этилади. Чанг мусиқа чолғуси тўғирисида кўпгина маълумотлами қуйидаги китобдан олиш мумкин14.
Do'stlaringiz bilan baham: |