Айланма маблағлар таркиби ва структураси
Шаклланиш манбалари бўйича айланма маблағлар корхона ўз маблағлари ва қарзга олинган маблағларига бўлинади.
Қарзга олинган маблағлари - бу банк кредитлари, кредиторлик қарз (тижорат кредити) ва бошка пассивлар.
Корхонанинг самарали иши - бу минимал харажатлар килиб максимал натижаларга эришишдир. Харажатларни камайтириш - бу аввалом бор, корхона айланма маблағларини шакллантириш манбалари структурасини оптималлаштириш, яъни ўз кредит ресурсларини окилона уйгунлаштириш.
Корхона айланма маблағлари доимо харакатда бўлади. Муомала сохасидан улар ишлаб чиқариш сохасига ўтади ва хоказо. Айланма маблағлар айланиши корхона томонидан моддий ресурслар ва ишлаб чиқариш учун зарур бошка элементлар тўланган вақтдан бошланади ва бу маҳсулотни сотишдан олинган тушум кўринишида харажатлар копланиши билан тугайди. Кейинчалик пул маблағлари яна корхона томонидан моддий ресурслар олиш ва уларни ишлаб чиқаришга киритиш учун ишлатилади.
Айланма маблағлар тўлиқ айланадиган, яъни ишлаб чиқариш ва муомала даврини ўтадиган вақт айланма маблағларнинг айланиш даври дейилади. Бу кўрсаткич корхонада (ёки тармоқда) маблағлар харакатининг ўртача тезлигини тавсифлайди. У маълум турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш муддатига мос келмайди.
Айланма маблағларни бошкариш энг кам микдордаги айланма маблағлар билан маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашдан иборат. Бу корхона айланма маблағлари доиравий айланишнинг барча боскичлари бўйича мос шаклда ва минимал, лекин етарли микдорда таксимланиши лозимлигини билдиради. Айланма маблағлар хар доим бир вақтнинг ўзида доиравий айланишнинг учала боскичида мавжуд бўлади ва пул маблағлари, материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотлар кўринишида намоён бўлади.
Корхоналар ўз-ўзини молиялаштирадиган хозирги шароитда айланма маблағларга бўлган эхтиёжни тўгри аниқлаш муҳим ахамиятга эга.
Корхонанинг нормал фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган айланма маблағларнинг иктисодий асосланган микдорларини ишлаб чикиш жараёни айланма маблағларни нормалаштириш дейилади. Шундай килиб, айланма маблағларни нормалаштириш доимий минимал ва шу билан биргаликда етарли бўлган моддий бойликлар захираларини, камаймайдиган тугалланмаган ишлаб чиқариш захираларини ва бошка айланма маблағларни шакллантириш учун зарур бўлган айланма маблағлар суммасини аниқлашдан иборат. Айланма маблағларни нормалаштириш ички захираларни аниқлаш, ишлаб чиқариш давомилигини кискартириш, тайёр маҳсулотнинг тезроқ сотилиши имконини беради.
Ишлаб чиқариш захираларидаги, тугаланмаган ишлаб чиқаришдаги, корхона омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиқларидаги айланма маблағларни нормалаштирилади. Булар нормалаштириладиган айланма маблағлардир. Айланма маблағларнинг қолган элементлари нормалаштирилмайдиган деб аталади. Айланма маблағларни нормалаш жараёнида айланма маблағлар нормаси ва нормативи аниқланади.
Айланма маблағлар нормаси корхонада товар-моддий бойликларнинг минимал захираларини тавсифлайди ва деталлар захира кунларда, захира нормаларида, ҳисоб бирлиги суммаларида ва хоказоларда ҳисобланади.
Айланма маблағлар нормативи-айланма маблағлар нормасининг нормаси аниқланган кўрсаткичга купайтмаси сўмларда ҳисобланади.
Айланма маблағларни нормалаш Нам куйидагича ифодаланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |